Импортга тарифлар. Импортга тарифлар киритилишининг иқтисодий оқибатлари
Халқаро савдони тартибга солишда энг кўп қўлланиладиган усул бўлиб тариф, яъни импортга солинадиган божхона божи ҳисобланади.
Импортга тарифларнинг махсус ва адвалар турлари ўзаро фарқланади. Махсус божлар импорт қилинаётган товарлар бирлигига нисбатан ўрнатилади. Масалан, 1 барел нефтга нисбатан 2 евро.
Адвалар божлар импорт қилинаётган товар қийматига нисбатан маълум фоиз тариқасида белгиланади. Масалан автомобил харид нархининг 40%.
Ҳар иккала турдаги импорт тарифларнинг оқибатлари деярли бир хил бўлиб, буни биз қуйидаги график воситасида кўриб чиқамиз.
Айтайлик, импорт тарифлари жорий қилингунга қадар ички ишлаб чиқариш ҳажми S1, ички талаб ҳажми эса D1 тенг бўлган. Талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ (D1-S1) импорт ҳисобига қопланган. Мамлакат иқтисодиёти ёпиқ бўлганида баҳолар даражаси Ре га тенг, талаб ва таклиф мувозанати эса Е нуқтада ўрнатилган бўлар эди. Мамлакат иқтисодиёти очиқ бўлгани ва импортга чекловлар йўқлиги туфайли миллий бозордаги нархлар жаҳон бозори нархлари Рw билан бир хил. Импортга тариф жорий қилиниши натижасида ички баҳолар Рw дан Рd га қадар кўтарилади. Натижада:
Импорт қилинадиган товарнинг ички баҳоси = Жаҳон бозоридаги баҳоси +(Жаҳон бозоридаги баҳоси х Тариф ставкаси).
S1 S2 D2 D1 Q
Тарифлар жорий қилингунга
қадар бўлган импорт
Оқибатда итеъмолчилар маълум бир йўқотишларга дуч келадилар. Бу йўқотишлар графикда a,b,c,d соҳалар билан кўрсатилган.
Баҳоларнинг кўтарилиши илгари рақобатбардош бўлмаган айрим ички ишлаб чиқарувчилар учун ҳам фойда кўриб ишлашга имкон беради. Умуман шу соҳада банд миллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш ҳажмини S1 дан S2 га қадар оширади ва S2-S1 ҳажмдаги маҳсулот Pd баҳода сотилади. Шу ҳажмдаги маҳсулотни истеъмолчилар оширилган нархда сотиб
оладилар ва а соҳага тенг йўқотишга дуч келадилар. Аммо, бу йўқотиш ички ишлаб чиқарувчиларнинг ўсган фойдасига айланади.
Баҳоларнинг ўсиши оқибатида истеъмолчилар кўрилаётган товар истеъмоли ҳажмини D1 дан D2 қадар қисқартиради. Бу йўқотиш графикда d соҳа билан кўрсатилади ва у ҳеч кимнинг фойдаси билан қопланмайди.
S2- D2 оралиқ тариф жорий қилингандан сўнги импорт ҳажми бўлиб, шу ҳажмда товарни истеъмолчилар илгаригидан юқори баҳода сотиб оладилар. Бунинг натижасида улар турмуш даражасидаги йўқотиш рўй беради. Бу йўқотиш графикда с соҳа билан белгиланган бўлиб, у давлат бюджетига бориб тушади. Яъни, бу соҳадаги истеъмолчиларнинг йўқотиши давлатнинг фойда кўриши билан қопланади.
Тариф киритилиши оқибатида истеъмолчилар талаби арзон импорт товаридан қиммат ички товарга йўналтирилади. Истеъмолчиларнинг ўсган тўловлари юқори чегаравий харажатга эга, рақобатбардош бўлмаган самарасиз ички ишлаб чиқаришни кенгайишига олиб келади. Истеъмолчиларнинг бу йўқотиш в соҳаси билан белгиланган бўлиб тарифнинг «ишлаб чиқариш самараси» дейилади ва ҳеч кимнинг фойдаси билан қопланмайди.
Истеъмолчиларнинг
йўқотишлари
|
Ишлаб чиқарувчилар
фойдаси
|
Давлат
даромади
|
Жамиятнинг соф
йўқотиши
|
a + b+ c + d --
|
a --
|
с =
|
b + a
|
Демак, истеъмолчиларнинг а соҳадаги йўқотишлари ишлаб чиқарувчилар фойдасининг ўсиши ҳисобига қопланади. Айни дамда истеъмолчилар шу тармоқ корхоналари акциядорлари бўлишса, улар йўқотишларининг бир қисми ўсган дивидентлар сифатида қайтади.
«с» соҳада давлат олган даромадини трансферт тўловларини ошириш, солиқларни пасайтириш, бюджет ташкилотларида ишловчилар иш ҳақини ошириши кўринишида истеъмолчиларга қайтариши мумкин.
Аммо «b» Қ «d» соҳаларда жамият соф йўқотишга дуч келади. Валюта курси ўзгариши бу йўқотишларни бир оз қоплаши мумкин. Масалан, 20% ли тариф киритилиши натижасида миллий валюта 4% га қимматлашса импорт қилинаётган товарларнинг миллий валютада ифодаланган ички баҳоси 20 % га эмас, 16 % га ошади. Бу эса тариф киритилиши оқибатида жамиятнинг соф йўқотиш «b» ва «d» соҳаларнинг 80 фоизини((16 / 20) х 100 қ 80) ташкил этишини англатади.
Умуман олганда тарифларни киритилишига нисбатан бир-бирига зид фикрлар мавжуд бўлиб, бу тадбир мамлакат иқтисодиёти ҳолати, хусусияти ва қўйилган мақсадлар билан асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |