Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet22/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Биринчи тоифа — физиологик шинамликка яқин шароитда бажариладиган ишлар. Бунда ақлий, жисмоний ва асабий-ҳиссий нагрузка тўла-тўкис инсоннинг физиологик имкониятларига мос келади. Бундай шарт-шароитлар амалда соғлом бўлган кишилар организмининг чиниқиши ва ишчанлик қобилиятини оширади. Иш куни охиридаги чарчаш унчалик сезиларли бўлмайди. Инсоннинг бутун ҳаёти давомида ишчанлик қобилияти ва соғломлиги сақланиб қолади.
Иккинчи тоифа — қулай шароитларда бажариладиган ишлар. Улар ҳам психофизиологик функцияларни бирон-бир даражада жиддий ўзгартирмайди. Меҳнат жараёни тамом бўлгандан кейин бундай ишларни бажариш учун тиббиёт томонидан монеликлар бўлмаган кишиларда унчалик чарчоқ пайдо бўлмайди. Иш қобилиятига путур етмайди, соғлиқ ҳолатида касб билан боғлиқ четга чиқишлар бутун меҳнат фаолияти мобайнида кузатилмайди.
Учинчи тоифа — унчалик қулай бўлмаган шароитда кечадиган ва мускул, руҳий, асаб-ҳиссий нагрузка ортиқроқ бўлиши кузатиладиган меҳнат жараёнлари. Бунда амалий жиҳатдан соғлом бўлган кишиларда организмнинг чегаравий ҳолати учун хос бўлган реакциялар вужудга келади: айниқса иш охирига келиб физиологик функцияларнинг кўрсаткичлари ишдан олдинги даражага нисбатан пасаяди; ишлаётган вақтда функционал кўрсаткичлар, аввало марказий асаб системаси функциялари сустлашади; тиклаш даври чўзилиб кетади ва ҳоказо. Бу хилдаги салбий силжижларга барҳам беришнинг самарали воситаси меҳнат ва дам олишнинг оқилона режимини ишлаб чиқишдир.
Тўртинчи тоифа — ноқулай шароитларда кечадиган ва амалий жиҳатдан соғлом бўлган кишилар организмида анча чуқур чегаравий (патологиядан олдинги) реакциялар келтириб чиқарадиган ишлар. Бунда физиологик кўрсаткичларнинг кўпчилиги операциялараро оралиқда ҳам, шунингдек меҳнат фаолияти чоғида ҳам ёмонлашади. Ишчанлик қобилияти ва меҳнат унумдорлиги динамикасида даврлар нисбати ўзгаради. Умумий касаллик даражаси ортади, ишлаб чиқариш туфайли келиб чиқадиган касалликлар пайдо бўлади, ишлаб чиқаришда шикастланишлар сони ва оғирлиги ортади. Зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларининг таoсири ортиқроқ бўлганда касб касалликлари ҳам келиб чиқиши мумкин. Зарур даражадаги иш қобилияти фақат организм функцияларининг бузилиши ўрнини тўлдирувчи механизмларнинг ортиқча зўриқиши ҳисобига сақлаб турилади.
Бешинчи тоифа – меҳнат қилишнинг экстремал шарт-шароитлари мавжудлиги билан ажралиб турадиган ишлар, бундай шарт-шароитлар таoсири остида иш даври (смена, ҳафта) охирига келиб амалий жиҳатдан соғлом кишиларнинг организмида патологик функционал ҳолатга мос келувчи реакциялар пайдо бўлади. Ходимларнинг кўпчилигида бундай реакциялар етарли ва тўлақонли дам олгандан кейин йўқ бўлиб кетади, лекин айрим сабаблар туфайли улар авж олиб, Маълум даражада зўрайган касалликка айланиши мумкин. Шунинг учун ҳам мазкур тоифа учун ишлаб чиқариш билан боғлиқ касб касаллигининг юқорироқ даражада бўлиши хос хусусиятдир. Айни бир вақтда ишловчиларда иш кўрсаткичлари бирмунча ёмонлашади, меҳнат унумдорлиги бир қадар пасаяди.
Олтинчи тоифа – айниқса ноқулай шароитларда кечадиган, организмда патологик реакцияларнинг тез ривожланишига сабаб бўладиган меҳнат жараёнлари бўлиб, кўпинча организмда оғир функционал ўзгаришлар бўлишини келтириб чиқаради.



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish