8. Таoмирлаш-қурилиш функцияси. Унинг вазифасига бинолар, иншоотларни ишчи ҳолатида сақлаш, уларни жорий ва баoзи ҳолларда эса ўртача таoмирлашни амалга ошириш, авариялар ва табиий офатлар оқибатларини тугатиш, майда ёрдамчи иншоотларни қуриш, йўллар ва кириш йўлакларини таoмирлаш киради.
9. Хўжалик-маиший функция. Ишлаб чиқариш ва маиший биноларда тозалик ва тартибни сақлашга хизмат қилади, ишловчиларни ичимлик сув, махсус овқат (сут, калорияли нонушта, шарбатлар) билан, шунингдек ишлаб чиқаришдаги маиший хизматнинг барча турлари билан таoминлайди.
10. Омбор функцияси. Агар корхонада юклар оқими катта бўлса, мураккаб ва кенг тармоқли омбор хўжалиги мавжуд бўлса, транспорт функциясидан ажралиб чиқади.
Хизмат кўрсатишни бошқариш марказлашган ва марказлашмаган усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Марказлашган усулда барча функциялар корхонанинг ягона марказлашган хизматлари томонидан бажарилади. Марказлашмаган усулда хизмат кўрсатишнинг барча функциялари корхонанинг бошланғич бўлинмаларига (цехлар, участкаларга) тошпирилади. Ишлаб чиқариш ҳажми кичикроқ бўлганда хизмат кўрсатиш соҳасидаги функцияларнинг бир қисмини асосий ишчилар бажарсалар, ёрдамчи ишчилар иккита ёки ундан кўпроқ вазифани бажаришлари мумкин. Бундан ташқари, иқтисодий жиҳатдан қулайроқ бўлган кўпгина корхоналарда иш ўринларига хизмат кўрсатишнинг аралаш усули қўлланади, бунда энг муҳим ва мураккаброқ функциялар марказлашган ҳолда (масалан, асбоб-ускуналарни созлаш ва црофилактика ишлари), бошқалари — марказлашмаган ҳолда цехлар ва участкаларнинг ўз кучлари билан амалга оширилади.
Муҳим ташкилий ва иқтисодий вазифа — асосий ва ёрдамчи ишчилар сонини оптималлаштиришдир. Бир томондан, ёрдамчи ишчилар етишмаганда ёки улар йўқлигида асосий ишчилар бир қатор ёрдамчи ишларни бажаришга мажбур бўладилар. Мураккаб ишларда созловчининг юқори малакаси керак бўлади, бунга асосий ишчи оператор ҳамиша ҳам эга бўлавермайди. Баoзи ҳолларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш анча вақтни олади, бу эса сменадаги меҳнат унумдорлигини кескин пасайтириб юборади.
Иккинчи томондан, ёрдамчи ишчилар ўзлари асосий маҳсулотни ишлаб чиқармаслигини, лекин бутун маҳсулот барча ишчиларга тақсимланишини ҳам эoтиборга олиш керак. Шунинг учун ҳам ёрдамчи ишчилар сони қанчалик кўп бўлса, бошқа тенг шароитларда жами меҳнат унумдорлиги паст бўлади ёки аксинча. Таҳкилий ҳисоб-китобларда шундай умумий қоидага амал қилиш зарур: ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар сони энг кам миқдорда, лекин улар хизмат кўрсатадиган асосий ишчиларнинг фаолияти бир маромда, узлуксиз давом этиши учун етарли бўлиши керак. Асосий ва ёрдамчи ишчилар сони нисбатларига доир бирон бир стандарт ёки ягона нормативлар йўқ: бу нисбатлар миқдори муайян ишлаб чиқариш шароитларига боғлиқдир. Фақат шундай умумий қонуниятнигина қайд этиб ўгиш мумкин: хизмат кўрсатиш функциялари қанчалик мураккаб ва хилма-хил бўлса, хизмат кўрсатувчи ходимлар сони асосий ишчиларга нисбатан шунчалик кўп бўлади ва аксинча.
Do'stlaringiz bilan baham: |