меҳнат қисман тақсим қилинган комплекс бригада. Бунда ишчи ўз ихтисосига доир операцияларни бажариш билан бирга яна иккинчи касбни ҳам ўзлаштиради;
меҳнат тақсим қилинмаган комплекс бригада. Бунда бригада аoзоларининг ҳар бири ишда бошқасини алмаштиради ва топшириқ доирасидаги ҳар қандай ишни ҳам бажаради.
Бирор ишлаб чиқариш жамоасининг ялпи иш вақти фондидан фойдаланиш кўрсаткичи умуман меҳнатни ташкил этиш даражасининг умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади. Чунки барча ташкилий камчиликлар бевосита мазкур жамоанинг бўлиши мумкин бўлган иш вақти фондидан фойдаланишда акс этади ва кўп ҳолларда уни ҳисоб-китоб ҳажмига нисбатан камайтиради.
Корхонада қўлланиладиган меҳнатни ташкил этиш шаклларини таҳлил қилиш: ишчилар меҳнатини тақсимлаш ва кооперацияси аҳволини таҳлил қилишнинг якунловчи босқичи ҳисобланади. Бу таҳпилга қуйидаги йўналишлар киради: цехлар, участкалар, иш турлари, айрим операциялар бўйича ишчилар сони ва касб-малака таркибини ўрганиш ва бажарилаётган ишлар, меҳнат функциялари ва ижрочи-ишчиларнинг касб-малака жиҳатидан мос келишини аниқлаш; бажариладиган ишларнинг меҳнат сарфи даражасини ҳисобга олган ҳолда ишчиларни ишлаб чиқаришнинг айрим участкаларига ва иш жойларига жойлаштиришни таҳлил қилиш; касблар, меҳнат функцияларини бирга қўшиб олиб бориш ҳамда кўп станокли хизмат кўрсатишни амалга оширшп имкониятларини аниқлаш; меҳнатни бригада усулида ташкил этиш имкониятлари ва мақсадга мувофиқлигини ўрганиш; меҳнат шароитларини яхшилашнинг асосий йўналишларини ўрганиш.
Иш вақтидан фойдаланишни ва корхонада мавжуд бўлган меҳнатни ташкил этиш шаклларини таҳлил қилиш асосида меҳнат тақсимоти ва кооперациясини такомиллаштириш соҳасидаги тадбирлар ишлаб чиқилади, уларнинг мақсади мавжуд техника асосида меҳнат унумдорлигини оширишдан иборатдир. Бундай тадбирларнинг энг муҳим йўналишлари қуйидагилардир:
— меҳнат тақсимотининг техникавий-иқтисодий, психофизиологик ва ижтимоий чегараларини ҳисобга олган ҳолда якка тартибдаги меҳнат жараёнларини ва ишлаб чиқариш операциялари таркибини шакллантириш;
— айрим ишчилар, касблар ва иш ўринлари, бригадалар, участка ва цехлар бўйича лойиҳалаштириладиган иш вақти балансларини тузиб чиқиш, бу балансларни ўзаро бажариладиган ишлар ва меҳнат функцияларининг меҳнат сарфи даражаси билан боғлаш;
- ишларнинг ҳар бир тури учун тариф-малака тавсифномаларини, меҳнат тақсимоти шароитида якка тартибдаги меҳнат жараёнларининг бажарилишини таoминловчи ишчилар функционал вазифаларини аниқ рўйхатини ишлаб чиқиш;
- ишлаб чиқариш жараёнининг барча участкаларида бир хил интенсивликни ва меҳнат ҳамда дам олишнинг илмий асосланган режимларини таъминлаш;
— аниқ меҳнат кооперацияси ҳисобига ва ташкилий асосда меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига меҳнат ва ишлаб чиқариш жараёниницг бир маромда, узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |