Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet55/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

ахборот функцияси (ҳаммага ёки кўпчиликка функционал зарур бўладиган ахборот фақат низо орқали ошкора бўлади);
ижтимоийлашув функцияси (низо орқали шахслар ижтимоий тажрибага, одатдаги шароитда эришиб бўлмайдиган билимларга эга бўладилар);
ахлоқий ҳолатнинг нормалашуви (низолар туфайли тўпланган салбий кайфиятлар ҳал этилади, ахлоқий йўл-йўриқларнинг сарфланиши содир бўлади);
инновацион функция (низо ўзгаришларга сабаб бўлади, уларни рағбатлантиради, уларнинг муқаррарлигини намойиш қилади); қандайдир муаммо низо орқали расман тан олинади.
Меҳнат низоларининг ижобий функциялари низоларни аниқ мақсадни кўзлаб вужудга келтиравериш керак, деган маoнони англатмайди. Низолар мавжуд бўлганда уларнинг ижобий якун топишига ишонч нуқтаи назаридан ёндашиш, уларни самара берадиган қилиб ҳал этиш, таҳлил этиш керак; фойдали мақсадларни кўзлаб, уларга эришишга йўналтириш, тартибга солиш зарур.


Меҳнат низоларининг сабаблари

Меҳнат соҳасидаги низоларнинг сабабларини тадқиқ қилиш уларни батафсил таснифлаш ва уларни ҳал этиш имкониятлари ва тамойилларини белгилаш имконини беради. Низоларнинг сабаби ижтимоий томонларнинг тўқнашуви пайдо бўлишидан олдин вужудга келади. Шунингдек сабаб ва тўқнашувни фарқлаш керак, яoни муносабатлардаги қандайдир тасодифий фарқ низоли муомаланинг бошланишига сабаб бўлади. Қасддан вужудга келтирилган вазият ҳам низонинг келиб чиқишига баҳона бўлиши мумкин.


Меҳнат соҳасидаги низоларнинг сабабларини аввало обoектив ва субъектив сабабларга бўлиш мумкин. Меҳнат низоларига меҳнатни ташкил этишдаги обoектив камчиликлар, заифликлар ва хатоликлар асос бўлади, айнан шулар одамларни гиж-гижлайди, шахслар ва гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршиликни муқаррар қилиб қўяди. Низоларнинг обoектив ташкилий-меҳнат сабаблари икки вазиятни назарда тутади, яoни ташкил этишнинг муайян принципи умуман бекор қилиниши керак, бундан мақсад меҳнат низоларини ҳал этишдир, ёхуд тафсилотлар, амалга ошириш усуллари такомиллаштирилиши лозим ва ҳоказо. Хуллас, низоларнинг сабаблари тарзидаги ўзига хос „антагонистик” ва „ноантагонистик” ташкилий-меҳнат зиддиятлари мавжуд бўлади.
Меҳнат низолари шахслар ва гуруҳларнинг субъектив хусусиятлари ва ҳолатларига асосланиши ҳам мумкин. Бунинг устига, шахслар ва гуруҳлар баoзан ўз ташкилий-меҳнат муносабатларига меҳнатдан ташқарида вужудга келадиган ташқи низоли кайфиятларни олиб кирадилар.
Обoектив ва субъектив сабабларни ҳамиша ҳам фарқлаб бўлмайди, улар ўртасида баoзан аниқ чегаралар кўзга ташланмайди. Меҳнатни ташкил этишдаги обoектив зиддиятлар пировард натижада чуқур шахсий зиддиятларга олиб келиши, улар эса ташкилий меҳнат муносабатларини бузиб кўрсатиши, уларни мураккаблаштириб юбориши мумкин. Бундан ташқари, шундай сабаблар тоифаси ҳам борки, уларни обoектив-субъектив сабаблар сифатида таoрифлаш мумкин. Масалан, меҳнат низоларининг пайдо бўлишига яна шу нарсалар ҳам сабаб бўладики, айрим ходимлар ёки бутун-бутун меҳнат гуруҳлари меҳнатни ташкил этишнинг янги принципларига мослашмаган бўладилар, уларнинг моҳиятини етарли даражада аниқ тушуниб етмайдилар. Хуллас, меҳнат соҳасидаги низолар меҳнатни муайян тарзда ташкил этиш туфайли эмас, балки унинг сабаби асосида келиб чиқади. Инсоний муносабатлар муаммоси ишлаб чиқариш билак боғланган бўлиб, унинг асосий манбаи ходимларнинг ўзларидир.
Меҳнат соҳасидаги низоларнинг сабабларини улар асосида ётган зиддиятлар типларидан келиб чиқиб, янада аниқроқ қараб чиқиш мумкин.

  1. Тақсимлаш муносабатлари муаммолари. Улар одатда ишлаб чиқаришдаги низоли вазиятларнинг эҳтимолга анча яқин омиллари ҳисобланади. Шахслар ва гуруҳлар аввал қандайдир неoматлар ва бойликларнинг тақсимланиши хусусида келишмай қоладилар. Тақсимлаш муносабатлари билан боғлиқ равишда меҳнат низолари келиб чиқиши мумкин, бунга неoматларнинг тақсимланиши факти (адолатли, адолатсиз); ўзлаштирилган, олинган неoматларни қайта тақсимлаш; бойликларни тақсимлаш принципи, мезони сабаб бўлади. Тақсимлашдаги келишмовчиликдан кўра қайта тақсимлашдаги келишмовчилик кучлироқ бўлади; тақсимлаш принципи туфайли келиб чиққан келишмовчилик ҳақиқий тақсимлашдан кўра бирмунча ғоявий ва амалий хусусиятга эга бўлади. Масалан, агар барча ходимлар ўзларининг баҳоларича, етарли даражада яхши меҳнат шароитига эга бўлсалар, улар ўртасида низо келиб чиқмайди; агар меҳнат натижалари бир хил бўлса-ю, лекин ходимлар гуруҳларидан биттасининг иш хақи етарли асос бўлмагани ҳолда бирмунча ошириб юборилган бўлса, келишмовчилик пайдо бўлиши турган гап. Ишлаб чиқариш шароитида келишмовчиликнинг обoекти ва мавзуси фақат иш ҳақининг ўзи эмас, балки меҳнат шароити ва мазмуни, ишлаб чиқариш нормаси ва шу кабилар ҳам бўлиши мумкин.

Тақсимлаш соҳасидаги низолар амалда чегарага эга бўлмайди, улар камбағаллар билан камбағаллар ўртасида, бойлар билан камбағаллар ўртасида, бойлар билан бойлар, бир хил ва ҳар хил меҳнат соҳаларида ва иқтисодий фаолиятда банд бўлган шахслар ҳамда гуруҳлар ўртасида келиб чиқиши мумкин. Бу келишмовчилик тақсимлаш муносабатларининг ҳар қандай тизимида юз бериши мумкин. Масалан, иш ҳақининг ёшга ҳаддан ташқари боғлиқлиги ҳам низо келтириб чиқариши мумкин.

  1. Функционал ўзаро ҳамжиҳатлик мураккабликлари. Бу меҳнат соҳасидаги низоларнинг энг пинҳона сабабларидан биридир. Келишмовчи томонлар меҳнат фаолиятининг табақалашуви ва кооперацияси билан боғлиқ бўлган ягона функционал муносабатларга киритилган шахслар ва гуруҳлар бўлади. Кузатувларнинг кўрсатишича, кўпинча алоҳида фаоллик кўрсатувчилар келишмовчиликка борадилар. Бировларнинг бошқаларга қараганда иш билан камроқ банд бўлиши ёки ишламаслиги низоли вазиятлар келиб чиқишга сабаб бўлиши кузатилган, бу ўринда асосий нарса қуйидаги зиддиятдир: меҳнат фаолиятининг табақаланиши ва кооперацияси қанчалик мураккаб бўлса, одамларнинг бу фаолиятга муносабати қанчалик фаолроқ ва масoулиятлироқ бўлса, тўқнашувлар имконияти ҳам шунчалик эҳтимолдан ҳоли бўлмайди.

  1. Ролли зиддиятлар. Ташкилий-меҳнат муносабатларида зиддиятли вазиятлар кўпинча шахслар ва гуруҳлар бажарадиган роллар билан вужудга келтирилади, яoни ролли низо содир бўлади. Унда икки жиҳат обoектив ва субъектив жиҳатлар мавжуддир. Обoектив равишда турли қарама-қарши мақсадларга ва шахсларнинг турлича муомала усулларига эга бўлган роллар мавжуд бўлади. Масалан, ишлаб чиқарувчилар ва истеoмолчилар, асосий ва ёрдамчи ишлар билан банд бўлган ишчилар ўзаро турли масoулият даражаси, мақсадларнинг номувофиқлиги, қаттиқ боғлиқлик ва расмийлик билан алоқада бўладилар. Бу ерда бир томоннинг муайян хатти-ҳаракатлари бошқасига ё жиддий зарар келтиради ёки муҳим фойда келтиради. Ролли асосдаги зиддиятли вазиятнинг муҳим хусусиятларидан бири — субъектларнинг муайян хатти-ҳаракатларга қаратилганлигидир.

Қарама-қарши вазифалар ва функцияларни бажарувчи ташкилий-меҳнат муносабатларининг субъектлари бир-бирларининг роллари хусусида ўз тасаввурлари ва қарашларига эгадирлар. Агар бир томоннинг ўз ролини бажариши мазкур ролp хақидаги бошқа томоннинг тасаввурига тўғри келмаса, бундай ҳолда келишмовчилик пайдо бўлади, яoни келишмовчиликнинг сабаби субъектларнинг роллар ҳақидаги ўзаро ниятларининг амалга ошмай қолиши ҳисобланади.
4. Фақат ишга доир келишмовчиликлар. Мазкур ҳолатда келишмовчилик ўзлаштириш билан боғлиқ эмас, балки ишни ташкил этиш тўғрисидаги қарашларда касбий тафаккурнинг хилма-хиллигига, ишлаб чиқариш муаммоларини, ўзаро муносабатлар нормаларини қилишга ва шу кабиларга асосланади. Бу ўзига хос „ғоявий” келишмовчиликлардир. Бундай келишмовчиликлар меҳнат билан боғлиқ бўлган низолар орқали келиб чиқади.
5. Меҳнат низоларини ўрганишда масoулиятни тақсимлаш, айбни қидириш муҳимдир. Масалан, ташкилот фаолияти банкротга учраса у норентабел корхонага айланади, бу эса низоли вазиятни вужудга келтириши мумкин. Бунда корхона барча жавобгарликни ўз зиммасига олмоғи даркор.
6. Нормал бўлмаган меҳнат шароитлари. Корхона фаолиятида бундай ҳолат тез-тез бўлиб туриши ва ходимлар ўртасида ишчи кайфиятининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бундай келишмовчиликни бартараф этишда корхона маoмурияти етакчилик қилиши керак.
7. Ташкилотнинг жинс ва ёш бўйича таркиби. Бу мавзуни ҳар хил тушуниш мумкин. Масалан, жинслараро фарқлар катта бўлса ғоявий фикрларнинг мос келмаслиги натижасида низолар келиб чиқиши мумкин. Вазиятга қараб зиддиятларни бартараф этиш йўлларини излаш ва нормал меҳнат муҳитини яратишга интилиш зарур. Ёшдаги фарқларга муносабат соҳасида ташкилий-меҳнат муносабатларида ҳам ҳар хил келишмовчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Бунинг учун ақл ва маданият муносабатларини ташкилотда тўғри ташкил этиб, фаолиятда яхши натижаларга эришиш мумкин.
8. Ижтимоий тафовутлар. Ташкилотларда меҳнат низолари ишчи ходимлар ўртасидаги синфий, ирқий, диний ва сиёсий тарздаги фарқлар туфайли келиб чиқиши мумкин. Бундай зиддиятларни олдини олиш корхона раҳбариятидан истеoдодни, билим ва маҳоратни талаб этади. Раҳбар етарли даражада омилкор бўлиши ва ташкилотда энг қулай ижтимоий-меҳнат муносабатларини вужудга келтириши зарур.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish