Меҳнат унумдорлигини ўлчаш усуллари
Меҳнат унумдорлигини ўлчаш муаммоси мазкур иқтисодий категорияни моҳиятини аниқлашдан бирмунча мураккаброқ ҳисобланади. Амалда меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ўлчашнинг турли усулларидан фойдаланилади. У ёки бу усулни қўлланилиши, биринчидан, меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражасига, иккинчидан эса, ҳисоблашни амалга оширадиган иқтисодий хизмат олдида қандай вазифа турганлиги билан боғликдир. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш даражаси бўйича бир хилдаги маҳсулотни ишлаб чиқарадиган алоҳида иш ўринлари (бригада, участкалар)ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бу ўринда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини ва ишлаб чиқариш нормаларини дона, килограмм ёки тонна, куб ёки квадрат метр ва ҳоказо кўрсаткичда аниқлаш талаб қилинса, бундай ҳолларда натурал усулини кўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу усул оддий, қулай ва ишончли бўлсада, у фақат бир хил маҳсулот ишлаб чиқариладиган иш жойларида қўлланилганлиги учун амалда ундан фойдаланиш бирмунча чегаралангандир. Корхонанинг бригада ва участкаларида бутунлай бир хил маҳсулот ишлаб чиқарилган ҳолатларда (шакар, кўмир, пахта толаси ва бошқа) натурал усул қўлланилиши мумкин:
Мисол. Агар цехнинг 10 ишчиси бир ҳафта мобайнида 800 дона детал ишлаб чиқарган бўлса, ҳар бир ишчининг унумдорлик даражаси ёки ишлаб чиқарган детали қуйидагича аниқланади:
бир ҳафтада — 800 : 10 = 80 дона детал ишлаб чиқарган; бир кунда — 80 : 5 = 16 дона детал ишлаб чиқарган.
Натурал усулнинг бошқа бир кўриниши шартли-натурал усул бўлиб, бу усул ишлаб чиқарилган маҳсулот бир кўринишда, бир хил бўлсада, унинг тизими, қуввати, ҳажми бир-биридан фарқ қилса,бундай ҳолатларда иш хажми бир хил маҳсулотнинг шартли бирлиги билан ҳисобга олинади. Масалан, турли ҳажмдаги консерва банкалари шартли банкаларга, турли пойабзаллар шартли жуфтга айлантирилади. Шартли ўлчовларга айлантириш, одатда белгиланган коэффициентлар ёрдамида амалга оширилади.
Таркибидаги ёғ салмоғига кўра совунлар турли сифатга эгадир. Бироқ уларни бир хил сифатли ёғ кўрсаткичига келтириб олиш қийин эмас. 500 килограмм совуннинг таркибида 20 фоиз, яна 1000 килограмм совуннинг таркибида эса 10 фоиз ёғ мавжуд. Уларни 20 фоизли кўрсаткичга келтириш лозим бўлсин. Бунинг учун қуйидаги ҳисоб иши бажарилади: 10/20x1000=500 кг. Демак, меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун олинадиган кўрсаткич — ишлаб чиқарилган 20 фоиз ёғли жами совун миқдори 1000 килограммга тенг [500 + 500]).
Меҳнат унумдорлигининг шартли-натурал усулидан фойдаланиш қулайдир, чунки кўпинча хилма-хил товарларни, хизматларни коэф-фициентлар ёрдамида қиёсланадиган турга келтириш мумкин бўлади.
Масалан, ун, нон ва макарон маҳсулотлари сотиш ҳаражатларини аниқлашда уларни нон-булка маҳсулотларининг шартли килограмига айлантириш мумкин.
Албатта, маҳсулот ҳажмини ва ишлаб чиқариш нормасини ҳисоблашда маҳсулот бирлигининг ўзгармас (норматив) меҳнат сарфидан фойдаланиш зарур. Маҳсулотнинг истеoмол хоссаларига қараб (қуввати, оғирлиги, фойдали таркибий қисмларининг мавжудлиги ва шу кабилар) меҳнат унумдорлигини шартли-натурал усулда ўлчаш ва уларни коэффициентлар билан бир ўлчамга келтириш тўғри бўлмайди, чунки маҳсулотнинг бундай кўрсаткичлари билан меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ўртасида функционал боғликлик йўқ.
Иш ўрни, бригада ва участкаларда кўп миқдорда хилма-хил ва тез-тез алмашиниб турадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда мазкур маҳсулотлар турларини битта қандайдир натура ўлчагичига айлантириб қайта ҳисоблашга ҳожат қолмайди. Маҳсулот ва ишлар ҳажми меҳнат ўлчови — ўзгармас норма-соатларда аниқланади (иш ҳажмлари тегишли вақт нормаларига кўпайтирилиб, натижалар кўшилади). Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг бу усули меҳнат усулидир.
Меҳнат унумдорлигини меҳнат усули билан ўлчашда маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш ёки сотишга доир норматив вақтдан фойдаланилади:
бу ерда: Yм — меҳнат унумдорлиги;
m — маҳсулот миқдори, натурал кўрсаткичда;
n — бир дона маҳсулот (товар) нархи;
b — бир дона маҳсулотни ишлаб чиқарbшга кетган вақт миқдори, киши-соат, киши-кун ва ҳоказо;
В — ҳақиқий вақт сарфи.
Мисол. Икки ишчи бир сменада 3 соатда А деталидан 20 дона ишлаб чиқарган, вақт нормаси ҳар бир бирликка 30 дақиқадан қилиб белгиланган, В деталидан 40 дона ишлаб чиқарилган бўлиб, вақт нормаси ҳар бир бирликка 15 дақиқа қилиб белгиланган. У ҳолда меҳнат унумдорлиги (маҳсулот ишлаб чиқариш) битта ишчи ҳисобига қуйидагича бўлади:
Меҳнат усулининг афзал томони уни барча иш турлари ва хизматларга татбиқ этиш мумкинлигидир. Бироқ бу усулдан кенг фойдаланишда ҳар бир иш тури учун вақт нормативлари зарурдир, улар ҳамиша ҳам мавжуд бўлавермайди. Бу усулдан вақтбай ишловчи ходимлар меҳнат унумдорлигини ҳисоблаш учун фойдаланиб бўлмайди, чунки улар учун вақт нормалари кўп ҳолларда ишлаб чиқилмаган.
Унумдорликни ўлчашнинг меҳнат усулида бир қатор камчиликлар ҳам бор. Нормалар етарли даражада асосланмаган бўлиб, улар тез-тез қайта кўриб чиқилиши сабабли айрим иш жойи ва бригадалардаги меҳнат унумдорлигининг даражаси ва ўсишига холисона баҳо беришга тўсқинлик қилади.
Мехнат унумдорлигига ишларнинг сермеҳнатлиги ҳам таoсир кўрсатади. Сермеҳнатлик — бу жонли меҳнат сарфларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, у иш вақтида, маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар)да ифодаланган. Сермеҳнатлик одатда норма-соатларда (ҳақиқий соатларда) ўлчанади, бу вақт иш бирлигини бажаришга сарфланган бўлади. Бу кўрсаткич мехнат унумдорлиги кўрсаткичига қарама-қарши бўлиб, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
буерда: С — сермеҳнатлик;
И, — иш вақти;
Им — ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
Do'stlaringiz bilan baham: |