Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet33/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Ишсизлик ва унинг синфлашуви

Ишсизлик ҳозирги вақтда жамиятнинг энг марказий муаммоларидан бири ҳисобланади. Зеро, юқори даражадаги ишсизлик — мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланилмаётганлигини ва натижада аҳоли даромадларининг пастлигини кўрсатади. Бу эса ижтимоий соҳада, оилавий муносабатларда вазиятнинг кескинлашуви ва жамият миқёсида норозиликнинг кўпайишига олиб келиши мумкин. Иш жойидан айрилиш кўп кишилар учун оилавий турмуш даражасини ёмонлашишининг, шахсий ҳаётининг нотинчлигини билдириб, одамга жиддий руҳий таoсир кўрсатади.


Ишсизлик шундай ҳодисаки, унда ишчи кучи иқтисодий фаол аҳолининг бир қисми сифатида товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришда банд бўлмайди. Ишсизлар бандлар билан бир қаторда мамлакат ишчи кучини ташкил қилади.
Амалиётдаги иқтисодий ҳаётда ишсизлик ишчи кучи таклифининг унга бўлган талабдан ошиб кетиши тарзида намоён бўлади.
Иқтисодий нуқтаи назардан ишсизлик дейилганда, ишчи кучининг иш жойи билан таoминланмаганлик ва натижада унинг бирон-бир қонуний даромад манбаига эга бўлмаслигининг муайян (аниқ) ҳолатига айтилади.
Иқтисодиёт фани учун ишсизлик муаммосини ўрганишдан асосий мақсад аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш орқали мамлакат (корхоналар) ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга алоқадор тадбирлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Шунга кўра ишсизликнинг расмий тушунчалари ҳам мавжуддир. Одатда жаҳон мамлакатлари ишсизлик тушунчасини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти талабларига кўра ишлаб чиқилади. Ўзбекистонда ишсизлик тушунчаси расман 1992 йили „Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши билан меoёрий кучга эга бўлди. Унга кўра „16 ёшдан бошлаб то пенсияга чиқиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ишга ва иш ҳақи (меҳнат даромади)га эга бўлмаган, ҳақиқатда иш қидираётган, меҳнат қилишга, касб-кор тайёргарлиги ва қайта тайёргарликдан ўтишга тайёр шахс сифатида иш билан таъминлаш давлат хизматларида рўйхатти олинган ва шу хизматлар мақбул келадиган ишни таклиф қилмаган, лекин меҳнатга лаёқатли шахслар ишсизлар деб эoтироф этилади".
Фуқарони ишсиз шахс деб эoтироф этиш учун унда бир вақтнинг ўзида қуйидаги тўртта шарт мавжуд бўлиши лозим.
Биринчи шарт — фуқаро меҳнатга қобилиятли бўлиши ва амалдаги қонун ҳужжатларига биноан пенсия таoминоти ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак (мазкур модда шарҳларининг 2-параграфига қаралсин). Ҳуқуқий жиҳатдан меҳнат қилиш қобилиятининг қуйи даражаси (фуқаронинг жинсидан катoи назар) Меҳнат кодексининг 77-моддасига мувофиқ 16 ёш деб белгиланган.
Шуни алоҳида таoкидлаб ўтиш жоизки, Меҳнат кодексининг ушбу моддасига мувофиқ тегишли шартларга риоя этилган ҳолда 15 ёки 14 ёшга тўлган ёшларни ҳам ишга қабул қилишга йўл қўйилса-да, „Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ улар ишсиз шахс деб эoтироф этилишлари мумкин эмас.
Иккинчи шарт — фуқаро ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига)
эга бўлмаслиги лозим. Қонун ҳужжатларига мувофиқ иш билан банд бўлган шахслар тоифасига мулкчилик шаклларидан қатpи назар ҳар қандай корхоналарда, шу жумладан республикамиз ҳудудида ва хориждаги ҳалқаро ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётганлар: бетоблиги, меҳнат таoтили, касбга қайта тайёрлаш, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқаришнинг тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек қонун хужжатларига мувофиқ вақтинча иш жойи сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар: ўзини иш билан мустақил таoминлаётган фуқаролар, шу жумладан юридик шахс ташкил қилмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар, кооперативларнинг аoзолари, фермерлар ва бошқалар (мазкур қонуннинг 2-моддасига ва унга берилган шарҳларга қаралсин) киради.



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish