Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet36/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Жонли меҳнат — бу инсон куч-қувватининг сарфланишидир; жонли меҳнат жисмоний ва ақлий меҳнат бўлиши мумкин. Жисмоний меҳнат деганда калория билан ўлчанадиган мускуллар қувватининг сарфланиши тушунилади. Ақлий меҳнатга ақлий фаолият қуввати сарфланади. Жонли меҳнат сарфлари эса физиологик чегараларга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Моддийлашган меҳнат, у меҳнат буюмлари ва воситаларида -машина-механизмлар: асбоб-ускуналар, автоматикада гавдаланган, жонли меҳнат, ёки ўтмишдаги меҳнат эканлиги билан ажралиб туради.
Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланиб борган сари, жонли меҳнат моддийлашган меҳнатнинг тобора кўпроқ қисмини қамраб олади. Натижада жами меҳнатда моддийлашган меҳнатнинг улуши кўпайиб борган сари жонли меҳнатнинг улуши камайиб боради. Бу меҳнат унумдорлиги ошганлигининг асосий белгисидир. Фан-техника тараққиёти ва ишлаб чиқаришнинг такомиллашуви меҳнат унумдорлиги ошишининг асосий шартларидир. Янги технологик жараёнлар, материаллар ва автоматлаштириш воситаларининг жорий этилиши меҳнатни механизациялаш даражасининг ортишига олиб келади. Бу кўрсаткични қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин:

бу ерда: Мл— меҳнатнинг механизациялаш даражаси, %;


См— механизациялашган меҳнат билан банд ходимлар сони;
Су— рўйхат бўйича ходимларнинг умумий ўртача сони.
Ўз ишини машиналар ва механизмлар ёрдамида бажарадиганлар механизациялашган меҳнат ходимлари жумласига киритилади.
Меҳнатни механизациялаш (автоматлаштириш) даражасининг ортиши ва моддийлашган меҳнат улушининг ошганлиги жонли меҳнат сарфини кўпайтирмасдан туриб меҳнат унумдорлигини ошириш имкониятларини яратади.
Меҳнат унумдорлигининг асоси бўлган меҳнатнинг унумдорлик кучи меҳнат унумдорлигининг айнан ўзи эмас: ҳақиқий меҳнат унумдорлиги, қуйидаги икки муҳим омилга — жонли меҳнатнинг энг муҳим кўрсаткичи бўлган меҳнат интенсивлигига (жадаллигига) ва иш вақтининг номинал фондиан қай даражада фойдаланишга боғлиқ бўлади.
Меҳнат интенсивлиги — бу жонли меҳнатнинг жиддийлиги ёки мураккаблиги даражаси бўлиб, у иш вақти бирлигида инсон асаб ва мускул қувватининг сарфланиши билан ўлчанади. Бунда инсон организмига салбий таҳсир кўрсатмайдиган интенсивлик ижтимоий нормал интенсивлик ҳисобланади, сарфланган қувват овқатланиш, дам олиш ва ҳиссий енгиллаш ҳисобига тўлиқ тикланади.
Ҳисобларга кўра, меҳнатнинг нормал интенсивлиги даражаси текис юзада соатига 4,8 км тезлик билан кетаётган кишининг куч-қувват сарфлашига тенгдир. Нисбатан нормал муайян меҳнат интенсивлигини ошириш меҳнатга ҳақ тўлашда тегишли даражада ҳисобга олишни талаб қилади.
Меҳнат унумдорлиги, меҳнат интенсивлиги билан бир қаторда иш вақти фондидан фойдаланиш даражасига ҳам боғлиқдир.
Иш вақтидан фойдаланиш ишланган вақтнинг, шу жумладан иш сменасида дам олишга ажратилган танаффус вақтининг мазкур ишлар тури учун белгиланган номинал вақт фондига (иш куни, иш ҳафтаси, ой ва йилнинг соат ҳисобидаги миқдорига) нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсаткичларнинг индекс алоқаси қуйидаги формула билан ифодаланади:



бу ерда: 1му = 1мук1т1ивфмеҳнат унумдорлигига мувофиқ равишда меҳнат унумдорлиги кучи , меҳнат интенсивлиги ва иш вақтидан фойдаланиш индекслари.
Агар техника ва технология даражаси смена мобайнида 200 бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини бериб , меҳнат интенсивлиги ва иш вақтидан фойдаланиш индекслари тегишли равишда 0,95 ва 0,9 дан иборат бўлса, у ҳолда ҳақиқий меҳнат унумдорлиги 200 эмас, 171 бирликни (200. 0,95.0,9) ташкил этади. Меҳнат унумдорлигини оширишда фойдаланилмаган имконият бўлиб, у меҳнатни ташкил этиш билан боғлиқдир.
„Меҳнат унумдорлиги" тушунчасида ва бу кўрсаткич ҳисобларида ҳали тушуниб етилмаган кўпгина жиҳатлар мавжуддир. Меҳнат фаолияти турлари ниҳоятда хилма-хиллиги туфайли мазкур кўрсаткични ҳамиша ҳам тўғри аниқлаш мумкин бўлавермайди. Масалан, агар юқорида баён қилинган услубга кўра соатига ўн нафар мижозни қабул қиладиган шифокорнинг меҳнат унумдорлиги соатига фақат икки нафар беморни қабул қиладиган шифокорнинг меҳнат унумдорлигига қиёслаганда, биринчи шифокорнинг меҳнати юқори натижа бериш ҳақида хулоса чиқариш қийин эмас.
Таҳлиллар кўрсатишича, унумдорликка нисбатан хорижда ва бизда шу пайтгача қўлланилган қарашларнинг ҳар иккала усулида ҳам ўзига хос ижобий томонлар мавжуд. Хорижда унумдорлик ишлаб чиқаришнинг ўсиш жараёнини тавсифловчи кўрсаткичгина бўлиб қолмай балки, унинг ўлчаш усулларидан биридир. Шу билан бирга уни амалда рақобат шароитида товар ишлаб чиқаришнинг юқори сурoати ва сифатини таъминлашга кўмак беради. Ҳамдўстлик мамлакатларида қўлланилаётган „меҳнат унумдорлиги" кўрсаткичлари ишлаб чиқариш ҳаражатларини инсон меҳнати ҳаражатлари билан солиштириб ҳисобга олганлиги учун, яoни фақат инсон омили орқали ўлчангани учун ҳам алоҳида диққат-эҳтиборга лойиқдир.
Аммо бу икки усул қиёсланганда хорижий давлатларда қўллани-лаётган кўрсаткичнинг универсаллигини кўриш қийин эмас. Шу маҳ-нода олганда меҳнат унумдорлиги унумдорликнинг хусусий ва энг муҳим кўринишларидан биридир. Унумдорликнинг бошқа хусусий кўри-нишларидан иқтисодиёт назарияси ва амалиётнинг бошқа жабҳаларига қўлланилаётгани учун меҳнат иқтисодиёти фанида „меҳнат унудорлиги" ҳақида тушунча берилишининг ўзи етарли деб ҳисобланади.
Шунга кўра „Ижтимоий меҳнат унумдорлиги", „индивидуал меҳнат унумдорлиги" тушунчалари меҳнат иқтисоди фанида мавжуддир. Ижтимоий меҳнат унумдорлиги дейилганда жамият миқёсида ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот (миллий даромад) кўрсаткичини моддий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчи кучи сонига нисбати тушунилади. Индивидуал меҳнат унумдорлиги бўлса, корхона доирасида бир кишига ёки Маълум вақт бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори билан ўлчанади.
Меҳнат унумдорлиги таркибида меҳнатнинг ишлаб чиқарувчи (унумдорлик) кучи деб аталувчи иқтисодий категория ҳам шаклланади. Меҳнатнинг унумдорлик кучи деганда бевосита сарфланган иш вақти бирлиги (масалан, ҳеч бир танаффуссиз соф меҳнат соати) мобайнида муайян миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ишлар ҳажмини бажаришнинг потенциал имконияти тушунилади. Меҳнатнинг унумдорлик кучининг ҳажми, биринчидан, ишлаб чиқаришнинг техника билан қуролланиш даражасига ҳамда ишлаб чиқаришдаги илм-фан ютуқлари ва меҳнатнинг энергия билан таoмин этилиш даражасига (бир соат меҳнатга сарф этиладиган энергиянинг киловат-соати миқдорига) боғлиқ бўлади. Меҳнатнинг унумдорлик кучини белгилаб берадиган иккинчи омил ходимларнинг касбий тайёргарлик даражасидир. Ишлаб чиқаришнинг техника билан қуролланиш даражаси ва юқори технология даражаси ўз-ўзидан кутилган натижаларни бермайди, бунинг учун ходим лозим даражадаги малакага эга бўлиши керак. Меҳнатнинг унумдорлик кучи даражасига Маълум маoнода ишлаб чиқаришдаги меҳнатнинг табиий, санитария-гигиена шароитлари каби омиллар ҳам таoсир кўрсатади.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish