Аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат тадбирлари
Жиддий муаммолар юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида давлат доимий равишда фуқароларни иш билан таъминлашни ошириш сиёсатини ўтказади. Биринчидан: ишсизликнинг фрикцион ва таркибий турлари ўсганда:
- қайтадан касб ўргатади;
- таoлим бериш тизимини кенгайтиради;
- бўш иш жойлари ҳақидаги ахборотларни кенг тарқатади;
меҳнат биржаларига инвестицияларни кўпайтиради.
Иккинчидан, агар ишсизлик даврий хусусият касб этса, давлат бюджет, фискалp, кредит-пул воситаларини ишга солади, яoни:
- иш билан таъминлашни кучайтириш учун ишлаб чиқаришга кўпроқ маблағ сарфлайди;
- тадбиркорнинг манфаатдорлигини ошириш учун ссуда ҳамда қредиторларнинг фоиз ставкаларини пасайтиради;
- ишлаб чиқарувчи ва истеoмолчиларга солинадиган солиқларни камайтиради.
Учинчидан, давлат меҳнат бозорини ташкил этиш ва тартибга солишда:
- аҳоли сони, ёш ва жинсининг салмоғидаги ўзгаришларга;
- иш билан бандликдаги тармоқ ва ҳудуд ўзгаришларига;
- қўшимча ишчи кучини ишлаб чиқаришга жалб этиш мезонларига;
- ишлаб чиқариш ҳажмига, унинг ўсиш сурoатига, ишлаб чиқариш таркибига;
- ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий жойлашуви каби омилларга алоҳида эoтибор беради.
Ишсизликни камайтиришнинг иқтисодий тадбирларидан энг асосийси ҳалқ хўжалиги тармоқларида бозор талабига мувофиқ кичик корхоналарни барпо этишдир. Бу эса ишлаб чиқаришнинг ва хизмат кўрсатишнинг миқёсини оширишга қаратилган бўлиши даркор. Бунга эса, меҳнат унумдорлигини ошириш, иш жойларининг моддий-техникавий, технология ва сармоя таoминотларини яхшилаш, янги ноқишлоқ хўжалиги меҳнати зоналарини ташкил этиш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, ишловчилар моддий манфаатдорлигини ошириш ва оқилона солиқлар орқали эришиш мумкин.
Муҳим иқтисодий тадбирлар мажмуасига қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноатининг асосий маҳсулотларига талаб ва таклифга асосан истиқбол кўрсаткичларини белгилаш, кичик ёшдаги болалари бўлган ва кўп болали оналарни, нафақахўр ва ногиронларни кафолатлаштирилган иш жойлари билан таъминлаш ҳамда турли ижтимоий-иқтисодий имтиёзлар бериш орқали уларнинг моддий манфаатдорлигини оширишни ҳамда иш билан таoминланишини яхшилашга эришиш киради.
„Меҳнат самарадорлиги ва унумдорлиги" тушунчаси
Меҳнат унумдорлиги — ходимлар меҳнат фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилган хизматлар миқдорининг меҳнат ҳаражатларига нисбати, яoни меҳнат ҳаражатлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот билан белгиланади. Жамиятнинг ривожланиши ва унинг барча аoзолари фаровонлиги даражаси меҳнат унумдорлиги даражаси ва унинг ўсишига боғлиқдир. Бундан ташқари, меҳнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиқариш усулини ҳам, ҳатто ижтимоий-сиёсий тузумнинг ўзини ҳам белгилаб беради.
Меҳнат самарадорлиги тушунчаси эса, унумдорлик тушунчасидан кенгроқ бўлиб, иқтисодий жиҳатлар (аслида меҳнат унумдорлиги)дан ташқари яна психофизиологик ва ижтимоий жиҳатларни ҳам ўз ичига олади. Меҳнатнинг психофизиологик самарадорлиги меҳнат жараёнининг инсон организмига таoсир кўрсатиши билан белгиланади. Ана шу нуқтаи назардан қараганда самарали меҳнат деб фақат муайян унумдорликка эришиш билан бир қаторда зарарсиз, қулай санитария-гигиена шарт-шароитлари ва хавфсизликни; меҳнатнинг етарли даражада мазмундор бўлиши ва унинг тақсимоти чегараларига риоя қилинишини меҳнат жараёнида инсоннинг жисмоний, ақлий куч ва қобилиятлари ҳар томонлама ривожланиши имкониятларини; ишлаб чиқариш шароитининг ходимга салбий таoсир кўрсатишининг олдини олишни таoминлайдиган меҳнат эoтироф қилинади.
Меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи меҳнат самарадорлиги ва натижадорлигининг барча жиҳатларини ўзида акс эттирмайди, масалан, у меҳнат сифатини ҳисобга олмайди, бундан ташқари, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлигини ифодаламайди. „Меҳнат самарадорлиги" тушунчаси „Меҳнат унумдорлиги" тушунчасига нисбатан ўз аҳамиятига кўра анча яқин, лекин мазмунан янада кенгроқ бўлган тушунчадир. Аввало меҳнат самарадорлиги энг кам меҳнат ҳаражатлари билан юқори меҳнат натижаларига эришиш даражасини ифодалайди. Меҳнат самарадорлиги аҳоли меҳнат унумдорлигидан фарқли ўлароқ, фақат меҳнатнинг миқдор кўрсаткичларини эмас, балки шу билан бирга меҳнатнинг сифат натижаларини ўзида ҳам ифодалайди. Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичининг яна бир муҳим хусусиятларидан бири унда меҳнат ресурсларини тежалишига эришилади.
Меҳнат ҳаражатлари қанчалик кам бўлса, меҳнат самарадорлиги шунчалик юқори бўлади. Тадбиркор корхона эгаси учун вақт бирлиги ичида қандай ишлаб чиқариш даражасига эришилгани эмас, балки у қандай меҳнат ҳаражатлари билан таoмин этилгани ҳам муҳимдир. Меҳнат ҳаражатлари ходимлар сони ва меҳнатга тўланган ҳақ ҳаражатлари билан ўлчанади. Униси ҳам, буниси ҳам иш вақти билан ўлчаниши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнат самарадорлигини таҳлил қилишда вақт бирлиги ичида сарфланган меҳнат ҳаражатлар билан бирга унинг тузилиши ҳисобга олинади.
Шундай қилиб, меҳнат самарадорлиги меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини фақат сарфланган вақт ва иш сифатини ҳисобга олган ҳолда эмас, балки бир ходим ҳисобига сарфланган меҳнат ҳаражатларини ҳам акс эттиради. Меҳнат самарадорлиги ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик балансини меҳнат муносабатлари орқали акс эттиради, бунда иш кучини тежаб-тергаб сарфлаш принципи асос қилиб олинади.
Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичи корхона (ишлаб чиқариш) самарадорлиги кўрсаткичидан фарқлаш керак. Корхонанинг самарадорлигини аниқлашда барча ҳаражатлар: моддий, меҳнат ва молиявий ҳаражатлар ҳисобга олинади. Шунинг учун ҳам меҳнат самарадорлигини корхона самарадорлигининг асосий кўрсаткичи сифатида қараш мумкин.
Мутахассислар меҳнат самарадорлигини эoтироф этсалар-да, лекин ҳали бу кўрсаткични ҳисоблаб чиқиш услуби тўғрисида бир фикрга келган эмаслар. Меҳнат самарадорлигининг асосий, умумлаштирувчи кўрсаткичи билан бир қаторда айрим кўрсаткичларини ҳам ҳисоблаб чиқиш мумкин, деган фикрлар бор. Масалан, меҳнат самарадорлигининг асосий, умумлаштирувчи кўрсаткичини ҳисоблаш учун қуйидаги формула таклиф этилади:
бу ерда: С - - меҳнат самарадорлигишшг асосий кўрсаткичи;
Ҳ — вақт бирлигидаги шп ҳажми;
Хс — ходимлар сони;
К — меҳнат сифати кўрсаткичи.
Меҳнат самарадорлигининг қўшимча хусусий кўрсаткичлари қуйидагилар бўлиши мумкин: 1) меҳнат унумдорлиги ва унинг ўзгариши; 2) жадал кўрсаткич бўлган меҳнат унумдорлигининг ўзгариши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзгариши; 3) иш сифати; 4) ходимнинг малакаси; 5) олинган фойда таркибидаги жонли меҳнат ҳаражатлари; 6) жонли меҳнатни тежаш; 7) иш ҳақига ажратилган вақтни тежаш; 8) иш вақтидан оқилона фойдаланиш.
Меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда қуйидагиларни таъминлаш имконини берадиган услуб асос ҳисобланиши мумкин:
- корхона ишининг ижтимоий қадриятлар билан боғлиқлиги;
- ходимга рағбатлантирувчи таoсир кўрсатиш;
- меҳнат унумдорлигининг умумий ва айрим кўрсаткичлари бир ўлчов билан ўлчаниши мумкинлиги;
- меҳнат миқдори билан сифати ўртасидаги боғлиқлик.
Ҳар қандай маҳсулот буюм, хизматда жонли ва буюмлашган меҳнат жамланган бўлади. Бундай меҳнат туфайли моддий бойликлар яратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |