Шаҳар бозорлари:
- шаҳар марказий бозори асосан, шаҳар марказидаги майдон ва унга
туташувчи савдо кўчаларида жойлашган. Савдо кўчаларининг асосий
чорраҳаларида эса чорсу, тоқлар бунѐд этилган;
- маҳалла бозори, гузар ва маҳалла марказида жойлашган ва атрофи
савдо–ҳунармандчилик устахоналари билан қуршалган майдон кўринишига
эга бўлган;
- ташқи бозорлар очиқ майдон кўринишида бўлиб, шаҳарлар четида
жойлашган. Ушбу бозорларда чорва моллари, ўтин, сомон ва ҳакозолар
билан савдо қилинган.
Шаҳарлар оралиғидаги бозорлар:
- қишлоқ бозорлари асосан, карвон йўлларидан олисда жойлашган
йирик қишлоқларда бўлган;
- карвон йўлларидаги бозорлар–савдо карвонларининг тўхташ
манзилларида, карвонсарой ва работларда бўлган.
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ
ИСТИҚБОЛЛАРИ
Насриддинова М.Р., Насриддинова И.Қ.
Қарши давлат университети
Бугунги кунда республикамизда халқ хўжалиги ва тиббиѐт учун жуда
қимматли бўлган доривор ўсимликлар турларини асраш, улардан оқилона
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг ―Ўзбекистон Республикасида
тиббиѐт ва фармацевтика саноатини ривожланишини Давлат томонидан
қувватлаш тадбирлари‖ (1996) тўғрисидаги қарорида таъкидланганидек,
маҳаллий флорага мансуб ўсимликлар хом ашѐ базасини яратиш муаммоси
қўйилган. Бу эса доривор ўсимликларга бўлган талабнинг ошиб
бораѐтганлигидан далолат беради. Шундан келиб чиқиб, олимларимиз
олдида турган асосий вазифалардан бири – табобат эҳтиѐжини қондириш
мақсадида янги доривор ўсимликларни топиш, уларнинг табиий заҳирасини
сақлаб қолган ҳолда, оқилона ва режали фойдаланишдан иборатдир. Бу
вазифаларнинг бажарилиши фармацевтика саноатини доривор ўсимликлар
хомашѐси билан таъминлаш, табиий ҳолда ўсадиган доривор ўсимликларни
сақлаб қолиш, уларни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш, доривор
ўсимликларни давлат ва жамоа хўжаликларида кўплаб экиш каби қатор
110
масалаларни ҳал этишни талаб этади.
Қашқадарѐ вилояти Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди бўлиб, ўзига хос
табиий иқлим шароити ва бетакрор табиати билан ажралиб туради.
Табиатининг ўсимлик дунѐси ҳам жуда бой бўлиб, айниқса доривор турлари
ўзининг шифобахшлиги билан халқ табобатида кенг қўлланилиб келинади.
Вилоятимиз флорасида доривор ўсимликлардан зубтурум, сачратқи,
кийикўт, лимонўт, жағ-жағ, исириқ, бўймадорон, ялпиз, тоғрайҳон,
тоғжамбил, доривор гулхайри, қора зира, зирк, омонқора, чойўт,
шилдирбош, ширинмия, шувоқ, янтоқ, қизилча, қоқиўт каби турлар кенг
тарқалган. Бу турлардан халқимиз нафақат доривор сифатида, ялпиз, жағ-
жағ, қоқиўт каби турлардан кўкат, тоғрайҳон, кийикўт, лимонўт, зира, зирк
каби турлардан хушхўр зиравор сифатида ҳам кенг фойдаланиб келади.
Илмий табобатда ишлатиладиган доривор ўсимликларнинг каттагина
қисми ҳам асрлар давомида халқ ишлатиб келган ўсимликлардан олинган.
Фармацевтика саноатида аччиқмиядан
пахикарнин
, исириқдан
гармин
,
итсигекдан
анабазин
,
омонқорадан
галантамин
,
шилдирбошдан
сферофизин
алколоидлари олинади. Анор пўстидан гижжа ҳайдовчи
пелтеринтанат ва экстракт, доривор гулхайридан балғам кўчирувчи ва
юмшатувчи препаратлар тайѐрланади.
Доривор ўсимликлар ўз таркибида маълум касалликка шифо бўла
оладиган, киши организмига қандайдир таъсир кўрсата оладиган биологик
фаол моддалар сақлайди. Бу моддалар ўсимликларда ер остки органларида,
баъзиларида ер устки органларида тўпланади. Доривор маҳсулот сифатида
ўсимликларнинг янги куртаги, пўстлоғи, барги, гули, уруғи, меваси, данаги,
илдизи, илдизпояси ҳамда тугунакларидан турли хил касалликларни
даволашда
қўлланиладиган
дори-дармонлар
ишлаб
чиқаришда
фойдаланилади. Доривор маҳсулот учун ўсимлик органларини кимѐвий
бирикмалар энг кўп йиғилган даврда йиғиштириб олиш керак [1].
Кимѐвий моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида бир вақтнинг
ўзида кўп миқдорда тўпланмайди, шунинг учун ҳам уларни турли вақтларда
тайѐрлашга тўғри келади. Масалан, барглар одатда ўсимлик гуллаши
олдидан ѐки гуллаганида йиғиб олинади. Терилаѐтган барг соғлом,
касалланмаган, ҳашарот емаган бўлиши керак. Ўсимликнинг ер устки
қисми (ўт) ўсимлик гуллаганида йиғилади. Ўсимликларнинг ер устки
органлари, яъни пояси, новдаси, барги ва гуллари биргаликда териладиган
бўлса, уларни териш муддати гуллаш пайтига тўғри келади. Куртаклар
бўртиш пайтида йиғилса, пўстлоқлар эрта баҳорда, ўсимлик танасида
суюқлик юришиб, ѐғоч қисмидан осон ажраладиган даврида поя ва йўғон
шохлардан шилиб олинади. Гуллар ўсимлик қийғос гуллаганда, мева ва
уруғлар пишиб етилган даврда йиғилади. Ер остки органлар (илдиз,
илдизпоя, туганак на пиѐзлар) одатда ўсимлик уйқуга кирган вақтида —
эрта баҳорда ѐки кеч кузда тайѐрланади. Баъзи ер остки органларни
ўсимлик гуллаб бўлганидан сўнг йиғилади [2].
Доривор ўсимликларни ҳамма ердан ҳам терилавермайди. Катта
йўллар ѐқасида, кимѐвий корхона ва ҳар хил чиқиндиларга яқин жойларда
ўсаѐтган доривор ўсимликлар йиғилмайди, ҳаттоки бундай жойларга яқин
ерларда доривор ўсимликлар ўстирилмайди. Чунки доривор ўсимликлар
111
ўсиш жараѐнида ѐн атрофдаги моддаларни ўзига сингдириш хусусиятига
эга бўлади.
Дорвор ўсимликлар хомашѐсидан уй шароитида дамлама ва
қайнатмалар тайѐрлаб, истеъмол қилинади. Дамлама ўсимликларнинг юпқа
ва нозик қисмлари – барги, ер устки қисми (ўти), гули ва баъзи мева ҳамда
уруғларидан тайѐрланади. Қайнатма доривор ўсимликларнинг ер остки
органлари – пўстлоғи, меваси, уруғи ва баъзи қалин баргларидан
тайѐрланади.
Доривор ўсимликлар хомашѐсини ҳозирги кунда барча дорихоналарда
сотувда учратамиз. Улар яхши қадоқланган қоғоз идишларда сотилмоқда.
Идишларда қадоқланган корхонанинг номи, манзили ва яроқлилик муддати
ѐзилган. Аммо бозор расталарида сотилаѐтган доривор ўсимликларга ҳеч
ким кафолат бера олмайди. Уларнинг қадоқланган жойи, сақланиш муддати
тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳаттоки, доривор ўсимлик
маҳсулотларини тўғридан-тўғри очиқ жойга ѐйиб қўйиб, гигиена
қоидаларига риоя қилмасдан сотаѐтганликларини ҳам гувоҳи бўламиз.
Шундай экан, доривор ўсимликлардан фойдаланишда авваламбор
мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда истеъмол қилиш, доривор ўсимлик
маҳсулотларини дорихоналардан харид қилиш ва ишлатиш мақсадга
мувофиқ бўлади.
Шуни айтиш керакки, кейинги пайтларда табиий шароитда ўсадиган
ўсимликлар майдони тобора камайиб кетмоқда. Бунга албатта
инсонларнинг ўсимликлардан нотўғри фойдаланишлари, сайр ва дам олиш
вақтларида ўсимликларга зарар етказишлари асосий сабаб бўлмоқда.
Нобуд бўлган ва камайиб кетаѐтган ўсимликларнинг ўрнини
тўлдириш ҳамда доривор ўсимликлар сонини ошириш мақсадида уларни
муҳофаза қилиш, табиий заҳираларининг камайишини олдини олиш,
қимматбаҳо
доривор
ўсимликлар
турларининг
шифобахшлик
хусусиятларидан халқ табобатида қўллаш, улардан оқилона фойдаланиш ва
асраб авайлаш доривор ўсимликлар сонини оширишга эришиш
истиқболини кўрсатади.
Адабиѐтлар:
1.
Ҳайдаров Қ.Ҳ., Ҳожиматов Қ.Ҳ. Ўзбекистон ўсимликлари. Тошкент,
―Ўқитувчи‖, 1992 й. - 241 б.
2.
Холматов Х.Х., Аҳмедов Ў.А. Фармакогнозия. Тошкент, ―Ибн Сино‖
НМБ, 1995 й. - 623 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |