Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ЧАҚАЛОҚНИНГ ТЎҒРИ ВА СОҒЛОМ ЎСИБ УЛҒАЙИШИДА



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   192
Bog'liq
IV qism

ЧАҚАЛОҚНИНГ ТЎҒРИ ВА СОҒЛОМ ЎСИБ УЛҒАЙИШИДА
ОНА СУТИНИНГ АХАМИЯТИ. 
СамДУ “Хаѐт фаолияти хавфсизлиги” кафедра укитувчиси Гайбуллаева Ф.
 
 
Бола туғилган кундан бошлаб кўкрак сути билан тўлиқ 
таъминланса,бу ҳам она, ҳам бола организми учун катта аҳамиятга эгадир. 
Она сути таркибида бола учун зарур бўлган барча озуқа моддалар бор. Она 
сути сунъий сутга нисбатан енгил ҳазм бўлади ва бола организмида 
бузилиш чақирмайди. Энг муҳими, кўкрак сути болани кўпгина юқимли 
касалликлардан асрайди ва натижада у соғлом бўлиб вояга етади. Чақалоқ 
ҳар ҳил касаллик ва инфекциялардан ҳимояланади. Дастлабки олти ой 
давомида фақатгина кўкрак сути билан боқилган чақалоқлар ичкетар,ўткир 
нафас йўллари инфекциялари,камқонлик каби касалликлар билан сунъий 
боқилган чақалоқларга нисбатан камроқ касалланади. Болани барча 
суюқликлар,витаминлар,оқсиллар,ѐғлар ва бошқа озуқа моддалари билан 
таъминлайди. Она ва бола ўртасида меҳр муҳаббат туйғусини ўйғотади ва 
мустаҳкамлайди. Бола учун она сутидан фойдали ва яхшироқ озуқа йўқ. 
Боланинг соғлом, яхши ўсиши ва ривожланиши учун энг яхши шароит 
яратгани боис эмизиш хамма жойда муҳим аҳамият касб этади.
Она сутининг таркибий қисмлари қуйидагича: Оғиз сути - бу 
туғруқдан кейинги бир неча кун давомида аѐлнинг кўкракларида ишлаб 
чиқиладиган суюқлик бўлиб,бола учун ўта фойдалидир. Бундай сут болани 
ичакларини 
тозалайди,инфекциядан 
сақлайди 
ва 
иммунитетини 
мустаҳкамлайди. Етилган сут - бу сут бир неча кундан кейин ҳосил бўлиб 
сутнинг миқдори ошади,кўкрак тўлади,шишади ва оғирлашади. Олдинги 
сут - бу эмизишнинг бошида ажраладиган сут.
Олдинги сут кечки сутга нисбатан кўкимтир,у кўп миқдорда ажралиб 
чиқади ва болани етарли миқдорда оқсил,лактоза,ва бошқа компонентлар 
билан таъминлайди.Бола олдинги сутни кўп истеъмол қилганлиги сабабли у 
ўзига керакли миқдордаги сувни қабул қилади. Орқа сут - бу эмизиш 
жараѐнининг оҳирида ҳосил бўладиган сут. Кечки сутлар ранги бўйича 
эртанги сутга нисбатан оқишроқ,чунки унинг таркибида ѐғлар кўп. Бу ѐғ 
кўкрак билан эмизишда асосий қўвват манбаи ҳисобланади. Шу сабабли 
бола эмаѐтганда кўкракдан жуда тез ажратмаслик муҳим. Она сутида 100 
дан ортиқ керакли озиқ моддалар бўлиб,фақат миқдор жиҳатидан бола 
эхтиѐжини қопламай,сифат жиҳатидан ҳам боланинг ѐшига,соғлигига мос 
келади.Она сути таркибида оқсиллар, минерал моддалар ва витаминлар 
ўсаѐтган бола эҳтиѐжига мос келади.
Она сути таркибида бола ўсиши ва ривожланиши учун керакли барча 
озуқалар мукаммалдир,она сути суюқ,енгил ҳазм бўлувчи ва етарли 
калорияга эга бўлган,турли микроблардан ҳоли,пишириш ва иситиш таълаб 
қилмайдиган тайѐр озуқадир. Болага хаѐтининг биринчи олти ойлигида 
хатто иссиқ ҳаво ҳам қўшимча ичимлик керак эмас.Она сутининг 89 ва 
ундан ортиқ фоизи сувдир.У чанқоғини она сути билан қондириши мумкин. 


64 
Айрим текширишлар шуни кўрсатадики,кўкрак билан эмизиш болани ақлий 
ривожланишига ижобий таъсир қилади. Она сути турли касалликларни 
чақирувчи вирус ва микробларга қарши курашувчи моддаларга бой бўлади. 
Яъни у болада иммунитет системасини шаклланишда қатнашади.Кўкрак 
сути эмган бола тетик ва касалликка кам чалинадиган бўлади.
Хусусан статистик маълумотларга қараганда диарея (ич кетиш) 
касаллигига чалиниш кўкрак сути билан боқилган гўдакларда суний йўл 
билан боқилган болаларга нисбатан тўрт баробар бронхозотилжам билан уч 
баробар камроқ чалинади. Бундан ташқари кўкрак сути билан боқилган 
болаларда аллергия,қандли диабет,кариес нисбатан камроқ учрайди. Бола 
барвақт онани таний бошлайди онага интилади,бу болада илк меҳр 
куртакларини уйғотади. Она ўз фарзандига табиятнинг мўжизаси сут 
орқали бутун борлиғини берар экан,она саломатлигига хам ижобий таъсири 
бордир. Бу эса онага жуда катта масъулият юклайди,ўз соғлиги устида 
қайғуришга мажбур этади. Она сутидаги гармонлар фақатгина сутни 
кўпайтирмасдан,онанинг физиологик жараѐнларини нормал бўлишига 
жисмоний ва руҳан яхши ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Туғрукдан 
сўнг 
бачадон 
қисқариши,онанинг 
репродуктив 
саломатлигига,онани кўкрак саратонидан, кейинчалик остеопороз яъни 
суякларнинг мўртлигидан асрайди.
Аѐлларга ҳос қадди қомат,латофат,гўзалликни сақлашда асосий омил 
ҳисобланади.Эмизикли оналарда модда алмашинуви анча жадал кечади,бу 
эса она иштаҳасини яхши бўлишига, кайфиятини кўтарилишига олиб 
келади, рухий енгиллик сезади, оила аъзоларига нисбатан аҳиллиги ортади.
Фарзанд ота онанинг эзгу орзуси, қувончи, бахти. Ҳар бир она фазандининг 
соғлом,зуваласи пишиқ,бахтли саодатли бўлиб ўсиб улғайиши учун 
қайғуради ва чақалоқ туғилмасидан туриб шунга тайѐргарлик кўради. 
Шундай экан эмизикли оналарга кўпроқ шароит яратиб бериш ва иложи 
борича боласи билан мулоқотни амлга ошириш керак. Оила аъзолари 
бундай шароитларни амалга ошириши ва ѐрдам бериши фарзандининг 
соғлом ва баққуват усишига имконият яратади. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish