Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   192
Bog'liq
IV qism

ТАБИАТ БИЛАН ЖАМИЯТ ЎРТАСИДАГИ 
МУНОСАБАТЛАРНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ ВА УНИНГ 
ЭКОЛОГИК ҲАМДА 
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ОҚИБАТЛАРИ 
Б
УРАНОВ 
Ё.Р.,
 
Т
УРСИНОВА 
У.,
 
Ф
АЙЗУЛЛАЕВА 
М
 

АВ
ДПИ) 
Фан-техника тараққиѐти жадаллашган сари инсоннинг атроф-муҳитга 
бўлган муносабати ҳам фаоллашиб, табиий бойликларни ишлаб чиқаришга 
кўпроқ ҳажмда жалб қилиш ҳам ортиб бормоқда. Табиатдан бойликларни 
тортиб олиш ва уларни инсоният эҳтиѐжига кўпроқ сарф қилиш оқибатида 
минг йиллар давомида барқарор бўлиб келган экологик мувозанат бузилиб, 
инсон билан табиат ўртасидаги муносабат мураккаблашиб, табиий ҳолат 
фалокат ѐқасига келиб қолди. Бундай ҳол кейинги вақтларда, айниқса 80- 
йилларнинг ўрталаридан бошлаб дунѐ миқѐсида юз бера бошлади. Бутун жаҳон 
миқѐсида юзага келаѐтган умуминсоний экологик муаммолар энг хатарли 
ва энг фалокатли бўлиб, табиий ҳодиса ҳамда жараѐнлар аҳолини қийин 
аҳволга солибгина қўймай, балки ялпи қирилишга ҳам сабабчи бўлиши 
эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай нохуш ҳодисалар ўсимлик ва ҳайвонот 
дунѐсига ҳам жиддий зарар келтиришини ҳали яхши тасаввур эта олмаяпмиз. 
Табиатдаги барча табиат компонентлари бир-бирлари билан ўзаро муво- 
занатда бўлганлиги туфайли Ернинг қобиқлари ўзаро ҳаракат, алоқадорлик 
ва бир-бирларини тақозо қилиш қонуниятлари асосида, минг йиллар 
давомида бир маромда барқарор ҳолда ривожланиб келган. Худди шу 
тамойил асосида Ернинг табиий мажмуалари ҳам ўзаро бир-бирларига 


68 
боғлиқ тарзда ривожланади. Ушбу бир-бирларига нисбатан мавжуд бўлган 
тадрижий боғлиқликнинг маълум меъѐрда бузилганлиги сабабли инсон 
таъсири уларнинг барқарорлигига вақт мобайнида узлуксиз таъсир кўрсатиб 
боради. Таъсир кучайиб борган сари табиий мажмуаларнинг барқарорлиги 
ҳам сустлаша боради ва маълум муддатдан сўнг шундай кескин «узилиш» 
вужудга келадики, бунинг оқибатида аввалги табиий боғлиқлик ўзгариш 
босқичига, уларнинг бойликлари, маҳсулдорлиги эса кескин камайиш 
йўналишига ўтади. Натижада табиатнинг аввалги ҳолига қайтиши ниҳоятда 
мураккаблашиб, инсоннинг ѐрдамига муҳтож бўлиб қолади. Ўз вақтида, 
зудлик 
билан 
амалга 
ошириладиган 
чора-тадбирлар 
табиат 
«касаллиги»нинг олдини олишга имкон бериши мумкин, акс ҳолда ушбу 
номақбул аҳвол инсон учун фожиали тугаши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Табиат билан жамиятнинг ўзаро муносабати мураккаб жараѐн 
бўлиб, у замон ва маконда тез ўзгарувчандир. Инсон табиат бойлик- 
ларидан қанча кўп фойдаланса, табиат ҳам унга шунча «ташвиш» 
келтиради. Бинобарин, табиат бойликларидан эҳтиѐжга яраша фойдала- 
ниш ва уларнинг ўрнини мунтазам равишда тўлдириб, табиатни доимо 
бойитиб бориш асосий омил бўлмоғи ҳамда унга сўзсиз амал 
қилинмоғи лозим. Шундагина ўзаро муносабат ижобий тусга эга 
бўлади, табиат инсондан 
ЎЗ 
саҳовати ва меҳрини аямайди. 
Инсоннинг тош асридан то шу вақтга қадар табиатга бўлган 
таъсири 
аста-секин 
ортиб 
борган. 
Энг 
қадимги 
одамлар 

архантропларнинг суяк қолдиқлари ва тош қуроллари экваториал ва 
тропик минтақаларда топилган. Африкада (Эфиопия) бундан 3 млн 
йил аввал ясалган тош қуроллар топилганки, бу ҳол ўша вақтларда 
иссиқ ва нам иқлимий шароитда қадимги одамлар яшаш учун табиат 
билан дастлабки муноса- батда бўлганликларини билдиради. Энг содда 
ва оддий тош қуроллардан фойдаланила бошланиши уларнинг табиат 
ином-эҳсони мева-чевани териб истеъмол қилишдан, ейиш мумкин 
бўлган барча «нарсалардан овқат сифатида фойдаланишга ўтишга 
имкон берган. Бу ҳол энг аввало овчиликнинг юзага келишига олиб 
келди. Овчилик қадимги одамларни тропик ўрмонларда экологик 
жиҳатдан табиатга қарамлигини камайтир- ди. Бундан тахминан 
миллион йил муқаддам архантроплар тропик-экваториал минтақадан 
кўчиб, мўтадил минтақага ўтдилар. 
Бинобарин, қадимги одамлар Ер юзида катта ҳудудларга тарқалиб 
ҳаѐт кечира бошладилар. Бундан 300-400 минг йил аввал қадимги 
одамлар оловдан мунтазам фойдаланадиган бўлдилар. Оловнинг ихтиро 
қилиниши ва ундан фойдаланиш одамнинг турли жойларда жойлашиб, 
ҳаѐт «кечиришида янги босқични бошлаб берди. Олов инсоннинг 
овқат турлари хилма-хиллигини кўпайтирибгина қолмай, балки уни 
тайѐр- лашга ҳам имконият яратди. Олов ѐрдамида ов қуроллари ясаш 
анча такомиллашди. Бу ҳол 
мустье
даврида айниқса кенг ривожланди. Бу 
вақтларда қадимги одамларнинг табиат билан бўлган муносабатларида 
унчалик зарарли оқибатлар юзага келмаган, балки турли ов ҳайвонлари- 
нинг микдор жиҳатидан камайиши юз берган. Бундан 12-15 минг йил 


69 
олдин (мезолит) Ўзбекистон ҳудудида ибтидоий-жамоа тузумида янги 
давр бошланди.
Табиат бойликларининг маҳсулдорлигини ва табиий шароитнинг инсон 
учун қулайлигини сақлаб қолиш учун улардан эҳтиѐжга яраша меъѐрида 
фойдаланишни амалга ошириш, табиатни изчиллик билан бойитиб бориш, 
унинг компонентлари ўртасидаги ўзаро табиий мувозанатни барқарор сақлаб 
туриш зарур. Бунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарида чиқиндисиз 
ишлайдиган самарали технологияни тадбиқ қилиш, ер-сувдан оқилона 
фойдаланиш, заҳарли пестицидларнинг қўлланилишини ва миқдорини 
тобора қисқартириб бориш, ҳаво ва сув ҳавзаларининг турли чиқиндилар 
билан ифлосланишини тез суръатларда камайтириб боришга эришиш ҳар 
бир корхона, ташкилот, вазирликнинг, ҳар биримизнинг муқаддас вазифамиз 
бўлмоғи зарур. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish