Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Турдиқулов Э.О. Инсон ва ҳаво.-Тошкент: ―Ёзувчи‖, 1992.  ШАҲАР ҲАВОСИНИНГ ИФЛОСЛАНИШИДА



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   192
Bog'liq
IV qism

 
2.
Турдиқулов Э.О. Инсон ва ҳаво.-Тошкент: ―Ёзувчи‖, 1992. 
ШАҲАР ҲАВОСИНИНГ ИФЛОСЛАНИШИДА 
АВТОМОБИЛЛАРНИНГ ҲИССАСИНИ КАМАЙТИРИШ 
С. Ҳамроева Навоий Давлат педагогика институти 
Шаҳар ҳавосининг ифлосланишида автомобилларнинг ҳиссаси ҳам 
жуда 
катта 
саналади. 
Автомашина 
ҳаракатланганда 
унинг 
покришкаларининг ейилишидан резина чанги вужудга келади. Буни исботи 
сифатида янги олинган покришка вазнини ўлчаб, муайян ойлар ўтгандан 
сўнг унинг вазни қайта ўлчанганда унинг вазнини камайганлигини кузатиш 
қийин эмас. Мана шу фарқ резина чанги кўринишида ҳавога қўшилади. 
Ўтказилган тахминий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки ҳар бир автомо-
биль йилига ўртача 10 кг га яқин резина чангини қолдиради. Агар шаҳарда 
10 000 та машина бўлса, йил мобайнида ҳосил бўладиган резина чанги 100 
тоннани ташкил этишини ҳисоблаш қийин эмас. Автомашинанинг ички 
ѐнув двигателида бензиннинг ѐниши учун албатта кислород гази керак 
бўлишини биламиз. Бир автомобилнинг бир минг километр масофани 
босиб ўтиши учун бир кишига бир йилга етадиган миқдордаги кислород 
сарфланар экан. Шу мисолнинг ўзи инсон томонидан яратилган техникалар 
томонидан атмосферадаги кислород миқдорини камайишига қай 
даражадаги улуши борлигини баҳолаш қийин эмас. Хўш бу сарфланган 
кислородни ўрнини қандай тўлдириш мумкин? Ҳозирча фақат бир йўли бу 
ҳам бўлса яшил дарахтлар сонини ошириш йўли билан холос. 
Дунѐнинг йирик шаҳарларида ва саноат марказларида атмосферанинг 
ифлосланиши оқибатида ерга катта миқдорда турли қаттиқ зарраларнинг
тушиши таҳлил этилган. Буни дунѐдаги йирик шаҳарлар мисолида таҳлил 
этадиган бўлсак, Нью-Йорк шаҳрида шамол бўлмаган пайтларда 1 км
2


82 
жойга ойига 26 тонна, Токио шаҳрида 23 тонна, Петербург шаҳрида 33 
тонна чанг ва қурумнинг тушиши ҳисобланган. Бу ракамлар тахминий 
бўлсада, атмосферанинг қай даражада ифлосланиб бораѐтганлигини англаш 
ҳечқийин эмас.
Йирик 
тадқиқотчи 
олимларнинг 
маълумотларнга 
кўра, 
атмосферанинг ифлосланиши бўйича Америка Қўшма Штатларидаги 
Питсбург шаҳри дунѐда биринчи ўринда туради. Бу ерда бир квадрат миля 
юзага йилига 610 тоннага яқин чанг-тўзон тушиши аниқланган. Унинг 
таркибида 5 фоиз қурум, 20 фоиз темир оксиди, 16 фоиз кремнезѐм, 49 фоиз 
ҳар хил металл оксидлари бор. Саноат шаҳарлари тепасидаги атмосферада 
чанг микдори океан тепасидагига атмосферадагига нисбатан 150 баравар 
кўпроқ бўлади. Олимлар томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра шаҳар 
ҳавоси таркибида 1 см

ҳажмда 100 минг чанг зарраси борлиги 
аниқланган. Дунѐнинг йирик шаҳарларида эса бу кўрсатгич унданда юқори 
бўлиб, 1 м
ъ
ҳавода 100 млн. дан 300 млн.гача чанг зарраларининг 
мавжудлиги аниқланган. 
Юқорида биз яшаб турган сайѐрамиз атмосферасини ифлосланишига 
сабаб бўлган айрим омилларни келтириб, унинг айрим оқибатларига 
қисқача тўхталиб ўтдик холос. Биз яшаѐтган Навоий шаҳри ѐш ва навқирон 
бўлиши билан бирга, у кундан-кунга чирой очиб, гўзал кўриниш 
олаѐтганлиги барчамизнинг кўзимизни қувонтиради. Шу ўринда 
шаҳримизда маиший чиқиндилар учун икки хил: ҳўл ва қуруқ чиқиндилар 
учун қуттиларнинг ташкил этилганли, маиший чиқиндилардан самарали 
фойдаланиш имконини бераади. Шаҳрмизнинг саноат шаҳри эканлиги,
шаҳримиз кўчаларининг кенгайиб, кўчаларда автомашиналар сонининг 
ортиб бораѐтганлиги эса юқорида такидланганидек атмосфера ҳавосини 
ифлосланишида муҳим омиллар бизда ҳам борлигидан далолат беради. 
Шундай экан шаҳримиз атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш 
борасида ҳар биримиз масъулият билан ҳис эта олишимиз лозим бўлади. 
Хўш бу борада қандай ишларни амалга ошириш мумкин? Олимларимиз 
атмосферани ифлосланишига йўл қўймайдиган ѐки атмосқерага нисбатан 
кам миқдорда чиқинди чиқарувчи технологиялар яратиш устида иш олиб 
боришлари,
Автотранспорт 
чиқиндиларини 
камайтириш, 
атмосферанинг 
ифлосланишига сабаб бўладиган энг жиддий сабаблардан бири бўлган
автотранспорт двигателларидан чиқадиган газлардир газ чикишини 
камайтириш ва уни бутунлай йўқотиш максадида двигателларни янада 
такомиллаштириш, ѐнилғилар сифатини яхшилаш устида ишлаш, кўпроқ
товуш чиқармайдиган ва ҳавони ифлосламайдиган электр билан юрувчи 
транспорт 
воситаларидан 
кенгроқ 
фойдаланиш, 
қуѐшли 
ўлкада 
яшаѐтганимиз ва экологик самарали қуѐш энергиясидан фойдаланадиш 
имкониятларини 
кенгайтириш, 
Шаҳримизда 
яшил 
ҳудудларини 
кўпайтириш, теварак-атрофни кўкаламзорлаштириш, боғзорлар, гулзорлар, 
маданият ва истироҳат боғлари, хиѐбонлар, дарахтзорларни кенгайтириш, 
шаҳар ташқарисида ўрмонлар барпо этиш лозим бўлади. Буларнинг 
барчаси санитария-гигиеник ва эстетик жиҳатдан катта аҳамнятга эга.


83 
Дарахтлар, буталар ва майсаларҳаводаги чанг ва газларни ушлаб 
қолиб, механик ва кимѐвий фильтр вазифасини ўтайди. У углеродни 
ўзлаштириб, соф кислород ажратиб чиқаради. Яшил ўсимликлар 
шаҳарнинг микроиқлимини ҳам яхшилайди, дарахтлар иссиқ пайтда 
атмосферага кўп миқдорда сув буғи чиқариб, кундуз кунлари ҳавонинг 
намлигини 20—30 фоизга оширади, ҳароратни эса бир неча даража 
пасайтиради. Шаҳардаги яшил бойликларнинг яна бир мухим ва фойдали 
хусусияти шуки, улар товуш ва шовқинни 20 фоизга ютади, шаҳарда 
дарахтлар қанчалик зич бўлса, шовқинни шунчалик кўп ютилди. Яшил 
ўсимликлар одамларнинг кислородга бой соф ҳаво билан нафас олишига 
имкон туғдириши билан бирга, шаҳарликларнинг дам олиши учун кулай 
шароит яратади, шаҳар ичидаги ҳавони мусаффо ҳолда сақлайди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки етти ѐшдан етмиш ѐшгача 
ҳар бир инсон атмосфера ҳавосини мусаффолигини таъминлашда ўз 
ҳиссасини қўшиш имкониятига эга. Бу имкониятдан самарали фойдаланиш 
эса нафақат ўз умрига балки инсониятни узоқ ва фаравон яшаши учун ўз 
ҳиссаси бўлади.
Бундан ташқари чангнинг келиб чиқиши бўйича органик, минерал ва 
аралашма чанглар тўғрисида тушунчалар берилди. Чангнинг катталиги 
бўйича уч группага бўлиб қаралади: 
а) 
катталиги 10 мкм дан катта бўлган чанглар йирик чанглар
деб юритилади. Одатда бундай чанглар ўз оғирлиги таъсирида ерга тушади. 
б) 
катталиги 10 мкм дан 0,25 мкм гача бўлган чанглар. Бу 
чангларни майда чанглар ѐки микроскопик чанглар деб юритилади. Улар 
ерга маълум ижобий шароитлар бўлганда, масалан, ѐмғир, қор ва шабнам 
каби ерга ѐғилаѐтган оғир зарралар билан биргаликда Ерга тушади. 
в) 
катталиги 0,25 мкм дан кичик бўлган чанглар ультра 
микроскопик чанглар деб юритилади ва бу чанглар Броун ҳаракати 
қоидаларига буйсинган ҳолда учиб юради. Ҳаракатланиш натижасида 
зарядланиб, сув буғлари билан таъсирлашиб, конденсация натижасида Ерга 
тушади. Шу сабабли динамик мувозанат сақланади.

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish