Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


«АВЕСТО» КИТОБИДА ОНА-ТАБИАТНИ АСРАШ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   192
Bog'liq
IV qism

«АВЕСТО» КИТОБИДА ОНА-ТАБИАТНИ АСРАШ 
МУАММОЛАРИГА ДОИР.. 
Норова Насиба., Норова Илмия, 
Навоий техника-иқтисодиѐт касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари 
 
Мустақиллик туфайли ўтмиш маданий-маънавий қадриятларимиз 
қайта тикланмоқдаки, бу аждодларимизнинг юксак бадиий-эстетик фикр, 
тафаккур даражасига эга бўлганларидани кўрсатади. Мисол тариқасида 
биргина ѐзма ѐдгорлигимиз ―Авесто‖ни олиб қарайлик. Унда ўтмиш 
оташпараст аждодларимизнинг (зардуштларнинг) фақат диний-фалсафий 
қарашлари эмас, айни пайда эстетик, гўзаллик ҳақидаги тасаввурлари ҳам 


112 
ўз ифодасини топгандир. ―Авесто‖ китобида мужассамлашган ғоя ва 
фикрлар ҳақида гапирар эканмиз, - деб кўрсатади И.А.Каримов, - уларнинг 
нақадар чуқур мазмунга эгалиги ва ўзининг абадийлиги билан, бу асарда, 
аввало, табиатга муносабат, табиатга ҳурмат туйғуси, борлиқ, оламнинг 
яхлитлиги ва бир бутунлиги табиат ва инсон уйғунлиги …… тасвирлаб 
берилганлиги билан бугунги кунда ҳам ҳар қандай одамни ҳайратда 
қолдиради‖
1
.
―Авесто‖да экология муаммоси, она табиатни асраш каби муаммолар 
ҳам мавжудки,қадимги аждодларимиз атроф - муҳитни асраб – авайлашга 
катта эътибор бериб келганлар.Она-заминга унинг барча бойликларига 
эҳтиѐткорлик билан муносабатда бўлиш доимо диққат марказларида турган, 
чунки ўтмишдошларимиз ҳаѐтий жараѐнларнинг қадрига етиб, атроф – 
муҳитга ниҳоятда сезгирлик билан қараган. Айни вақтда катта 
жавобгарликни сезганлар. Маконни асраш, авайлаш, эҳтиѐт қилиш, 
ўтмишдошларимизда ниҳоятда юқори даражада бўлган, бунинг боиси, 
уларнинг яшаши, турмуши, умуман ҳаѐт кечириши ана шу заминга бўлган 
муҳаббати туфайли қадрланар эди. Барча неъматлар заминнинг одамларга 
берган туҳфаси эди. Барча неъматларнинг соҳиби одамлар тириклигининг 
сабабчиси, табиатга ниҳоятда зўр эҳтиром этганлар. Ҳар бир гиѐҳ 
Тангрининг мўжизаси, одамларга насиб этган ином деб қараганлар. 
Ўсимлиги дов – дарахтлари, қир – адирлар, яйлов – ўтлоқлар, тоғу тошлар, 
ҳамма – ҳаммаси Парвардигорнинг одамзод учун берилган туҳфалари деб 
қаралган ва унга чексиз ҳурмат билан қаралган. Табиат бойликларининг
қимматини тўла англаб етиб, шунга яраша муносабатда бўлганлар. 
Ҳавонинг софлиги учун курашганлар. Сувнинг тозалиги қонун билан ҳимоя 
қилинган. Ер барча ўсимлигу дов – дарахтларни ўстираѐтганлиги учун уни 
ардоқлаганлар.
2
Шунинг 
учун ҳар 
бир гиѐҳ 
жами борлиқ 
аждодларимизннинг ардоғида бўлишган, уни ниҳоятда эъзозлаганлар, мадҳ 
этиб куйлаганлар.
Шак – шубҳасиз табиатни асраш ҳам ана шу мўл – кўлчиликни 
таминлаган. Шунинг учун аждодларимиз атроф – муҳитни ниҳоятда эҳтиѐт 
қилганлар. Нафақат эҳтиѐт қилганлар, балки ҳаво, олов, ер, сувни муқаддас 
ҳисобланган. ―Авесто‖нинг гувоҳлигича, ҳаво, ер ва сувни ифлослантирган 
400 дарра билан жазоланган. 
―Авесто‖нинг гувоҳлик беришича табиат илоҳийлаштирилган. 
Табиат – бу ҳаѐт, одамзод тириклиги учун зарур воситадир. ―Инсон бутун 
умри давомида, сув, тупроқ, олов умуман, дунѐдаги жамики яхши 
нарсаларни пок ва бут – бутун асрашга бурчлидир‖. ―Бурч‖ 
аждодларимизда сўзсиз бажарилиши шарт бўлган воситага айланган, 
бурчни англашлик ҳам олий инсонийликдир. 
Она 
замин 
табиатнинг 
ажралмас 
бўлаги, 
шунинг 
учун 
аждодларимизнинг ерга меҳри ўзгача бўлган. Улар ерни улуғлаганлар, 
1
Kaримов И.А.Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амални улуғлаган китоб. ―Aвесто‖ китобининг 2700 
йиллигига бағишлаб барпоэтилган ѐдгорлик мажмуанинг очилиши маросимидаги нутқи. 
―O`zbekiston adabiyoti va san‘ati‖ газетаси, 2001 йил 9-ноябрь. 
2
M. Usmonov. Avesto va ona tabiat. ( ―Ekologiya xabarnomasi‖ jurnali, 2001-yil. 1-son. 41-bet.) 


113 
асраб – авайлаб, эҳтиѐтлагнлар. Сўзимизнинг исботи сифатида мана шу 
парчани келтиришимиз мумкин. 
―Эй оламни яратга Зот! Эй ҳақиқат! – дейилган қимматли манбада – 
Заминни ҳаммадан кўра кўпроқ бахтиѐр қилган шахс ким ? Ахура Мазда 
жавоб берди. – эй, Спитам Зардушт ! У ҳаммадан кўп буғдой гиѐҳ ва мевали 
дарахтлар эккан зотдир ! У қуруқ ерларга сув чиқарган зотдир ва сувли 
ерларни шудгор қилган Зотдир! 
Мустақилликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим устувор вазифаларидан 
бири ѐш авлодда миллий ғурур туйғусини тарбиялаш, бой маданий – 
тарихий меросимизнинг муносиб ворисларини вояга етказишдан иборат. 
Шубҳасиз, тарих сабоқлари асосида бунѐд этилаѐтган бугунги кунимиз 
келажак тараққиѐтимиз учун замин яратади. 
Умуман ―Авесто‖ китобидаги атроф – муҳит ва табиатни асраш 
борасидаги ибратли йўриқномалари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини 
йўқотмаган, аксинча долзарблигича қолмоқда. 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish