Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ЎРТА ОСИЁ ЎРТА АСРЛАР ШАҲАРЛАРИНИНГ УСТИ ЁПИҚ



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   192
Bog'liq
IV qism

 
ЎРТА ОСИЁ ЎРТА АСРЛАР ШАҲАРЛАРИНИНГ УСТИ ЁПИҚ 
САВДО КЎЧАЛАРИ ҲАҚИДА 
Нарзиева Кумуш–201 АНТАЁТ гуруҳи магистранти; 
Кушманов Т.Ф.–катта ўқитувчи (СамДАҚИ); 
Илмий раҳбари: меъм.ф.д. А.С. Уралов
Маълумки, Ўрта Осиѐ халқлари қадимдан ўзининг бой моддий ва 
маънавий қадриятлари билан умуминсоний қадриятлар хазинасига муносиб 
ҳисса 
қўшиб 
келган. 
Шундай 
қадриятлардан 
бири–бозорлар 
меъморчилигидир. 
Бозорлар 
меъморчилиги 
тарихини, 
қолаверса 
ривожланиш йўлларини ўрганишда қадимги бозорларнинг турларини 
аниқлаш маълум бир аҳамият касб этади. Албатта, ўрта аср бозорлари 
ижтимоий–иқтисодий аҳамияти, меъморий тузилиши ва кўриниши билан 
бир–биридан фарқ қилган. Фарқ қилувчи жиҳатларини, қишлоқ ва шаҳар 
тузилмасида жойлашган ўрнини ўрганиш, уларнинг турларини аниқлашга 
ойдинлик киритади. 
Хўш, ўрта аср шаҳарларида қандай бозорлар қурилган ва улар 
шаҳарларнинг қаерида жойлашган? Айрим мутахассислар илк ўрта
асрларда Ўрта Осиѐ бозорлари фақат шаҳар дарвозалари ташқарисида 
бўлган, қолаверса улар меъморий жиҳатдан шаклланмаган эди, савдо–сотиқ 
асосан,ярмарка кўринишида очиқ майдонларда амалга оширилган, деган 
фикрларни билдиришган. Лекин, ўтган асрнинг 70–йилларида археологлар 
томонидан Панжакент устахоналари топилганидан сўнг,бундай қарашлар 
ўзгарди,бозорлар нафақат шаҳристонлар ташқарисида, балки уларнинг 
ичкарисидаги марказий кўчаларнинг бўйларида ҳам мавжуд бўлганлиги 
аниқ бўлди.


108 
IX асрдан бошлаб, шаҳарлар кенгайиб, ҳунармандчилик мавзелари–
рабодлар ташкил топганидан сўнг шаҳристон дарвозалари олдидаги 
бозорлар аҳамияти ўсди ва улар шаҳарларнинг ижтимоий, иқтисодий, 
маданий ва ҳудудий марказига айланди. Самарқанд, Бухоро, Марв, Хива ва 
кўпгина шаҳарларининг бозорларида шундай ҳолатни кузатиш мумкин. 
Темурийлар даврига келиб бозорлар янада кенгайиб, шаҳарларнинг 
марказий кўчаларини бутунлай қамраб олди. Мисол учун Самарқанд шаҳри 
бозорини олиб қараш мумкин, у Регистон майдонидан бошланиб барча 
дарвозалар томон тармоқланиб кетган эди. Клавихонинг таъкидлашича, 
ушбу бозор ―кечаю-кундуз харидорлар билан гавжум бўлган‖. Бундан
ташқари, Новадон ариғи ѐнида ―Пули сафед‖ бозори, Рухобод ѐнида 
―Маъсуд‖бозори, Гўри Амир ансамбли ѐнида ―Муҳаммад Султон‖ бозори 
бўлганлиги маълум. Сўнгги ўрта асрларда ҳам марказий бозорлар шаҳар 
тузилмасида ўз ўрнини ўзгартирмади. Улар аввалигидек шаҳарларнинг 
марказий қисмидан жой олган эди. Фақат бу давр шаҳарларида марказий 
бозорлар билан бир қаторда маҳалла бозорлари ҳам бўлган ва уларда
асосан, кундалик эҳтиѐж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар билан 
савдо қилинган. Шундай бозорчалардан бири Бухоро шаҳрининг Турки-
Жонди қабристони яқинидаги жуҳут маҳалласида бўлган. Маҳалла 
бозорлари асосан, атрофи савдо дўконлари ва устахоналар билан 
чегараланган ҳовли кўринишига эга бўлган.
Бундан ташқари, шаҳарларда чорва моллари ва қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларининг айрим турлари билан савдо қиладиган бозорлар ҳам 
мавжуд бўлганлиги маълум. Меъморий жиҳатдан шаклланмаган, майдон 
кўринишидаги ушбу бозорлар одатда шаҳар чеккасида ѐки ташқарисида 
жойлашар эди. Шундай бозорлар сирасига катта ҳудудни талаб қиладиган 
мол, қўй, от, ўтин ва ҳакозо бозорлар киради. XIX аср охирларида 
Бухоронинг машҳур от бозори Имом дарвозаси, сигир ва қўй бозори эса 
Номозгоҳ дарвозаси ташқарисида жойлашганлиги маълум. Шартли 
равишда ―ташқи бозорлар‖ дейиш мумкин бўлган бундай бозорлар ҳам 
шаҳар иқтисодий ҳаѐтида муҳим рол ўйнаган. 
Ўрта аср қишлоқ бозорларида ҳам савдо–сотиқ шаҳарлардагидек 
жуда қизғин эди. Наршахийнинг ҳикоя қилишича, IX–X асрларда деярли 
барча Бухоро қишлоқлари ҳунармандчилик маҳсулотлари, чорва моллари 
билан савдо қилинадиган ўз бозорларига эга бўлган ва бу бозорларда савдо–
сотиқ ҳафтанинг маълум бир кунида амалга оширилган. Масалан, Зандана 
қишлоғида ҳар жума куни, Искажкатда эса ҳар пайшанба куни бозор 
бўлган, Шарғ, Вардана, Афшина қишлоқларида ҳам ҳафтада бир марта 
тўпланадиган бозорлар бўлган. Ҳар хил қишлоқларда бозор кунларининг 
тартиби савдогарларнинг ўз моллари билан у қишлоқдан бу қишлоққа ўтиб 
улгуришига қараб белгиланган.
Бозор кунларининг бундай тартибда белгиланиши XXасргача ҳам 
давом этган. 1868 йилда ўлкамизга ташриф буюрган рус олими А.П. 
Федченконинг маълумот беришича Самарқанд ва Даҳбетда ҳафтанинг икки 
куни, Челакда бир кун бозор бўлган. Савдо аҳли айниқса, жуҳутлар у 
бозордан бу бозорга ўтиб, савдо қилиб юришган. Қишлоқ бозорларида 
маҳобатли савдо–иншоотлари бўлганлиги тўғрисида бирор нарса дейиш 


109 
қийин. Улар асосан, енгил қурилмали савдо иншоотларидан иборат бўлган 
бўлса ажаб эмас.
Шаҳар ва қишлоқ бозорларидан ташқари карвон йўлларида 
жойлашган карвонсарой ва работларда ҳам савдо алоқалари амалга 
оширилган. Бундай бозорларда одатда, посбонлар учун озиқ-овқат
маҳсулотлари, кундалик эҳтиѐж моллари ҳамда қурол-яроқлар сотилган. 
Тарихий асарларда Сеистоннинг Рутбилла деган жойида шундай бозор 
бўлганлиги ҳақида маълумот бор. 
Шундай қилиб, ўрта аср Ўрта Осиѐ бозорларини қуйидаги турларга 
ажратиш мумкин: 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish