54
5-Мавзу: Компетентли ѐндашув асосида бўлажак мутахассисларни касбий
шакллантириш технологиялари.
Режа:
1.
Педагогик инновациялар деганда педагогик фаолиятга янгиликлар
киритиш самарадорлигини ошириш.
2.
Таълимнинг мазмуни ва технологиясини ўзгартиришларни
тушуниш.
Таянч тушунчалар: раҳбарлик, мақсад, бошқарув, модул, предмет,
метод, қонуниятлар, тамойиллар, функциялар.
1.
Педагогик инновациялар деганда педагогик фаолиятга
янгиликлар киритиш самарадорлигини ошириш.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»нинг босқичма-босқич амалга
оширилишига кўра узлуксиз таълим тизимида чинакам ўзгаришларнинг янги
истиқболлари очилмоқда. Уларнинг амалга оширилиши - ҳам янгидан юзага
келган, ҳам ўтмишдан мерос бўлиб қолган муаммоларнинг ҳал
этилишини
талаб қилувчи мураккаб ва кўп томонлама жараѐн. Таълим собиқ тизими
маъмурий-буйруқбозлик тизимидан табақалаштирилган ва демократик
тизимга айланиб бормоқда.
Амалга оширилаѐтган ўзгаришлар жараѐнида, аниқ ифодаланган ижобий
ҳодисалар билан бирга салбийлари ҳам кўзга ташланмоқда. Салбий
ҳодисаларга қуйидагилар киради:
Бир қатор таълим муассасалари томонидан ўқитиладиган
айрим
муҳим фанлар, шу жумладан, ривожланган мамлакатларда таълимнинг
ўзагини, унинг асосини ташкил қилувчи фанлар бўлмаган ѐки жиддий
қисқарган ўқув дастурларининг қабул қилиниши;
эрта ихтисослаштириш ва унга хос бўлган салбий оқибатларнинг
бутун мажмуи;
ўқув вазифасининг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп
меъѐридан (кўпинча анча) ошириш;
сифати оддий талабларга мувофиқ
келмайдиган дастурларни
яратиш ва улардан фойдаланиш;
ўқувчилар ютуқларини баҳолаш тизимини, унга муқобил тизимни
яратмай ва жорий этмай туриб, бузиш;
тўлақонли таълим учун зарур бўлган бир қатор мажбурий
фанларни (ѐки уларнинг бўлимларини) ўқитишнинг қўшимча ҳақ тўланадиган
таълим хизматлари соҳасига киритиш;
55
ўз мазмуни, тили ва жанрига кўра
педагогик функцияларни
бажаришга қодир бўлмаган ўқув дарсликлари ва қўлланмаларининг юзага
келиши ва ҳоказолар.
Юқорида баѐн этилганлардан таълим сифатини пасайтириш ва миллий
таълим тизими биқиқлигининг олдини олиш, уни ривожлангаѐн
давлатлар
тажрибаси ҳамда миллий таълим тизимини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим
стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш йўли билан ривожлантириш
учун қулай шароит яратиш зарурлиги аѐн бўлади.
Сўнгги йилларда жаҳондаги кўплаб мамлакатлар таълим тизимига
миллий таълим стандартларини яратиш тенденцияси хос бўлиб бормоқда.
Қатор мамлакатларда «Таълим стандарти» номи билан аталувчи ҳужжатлар
ишлаб чиқилган. Уларнинг таҳлили стандартлар, уларга ѐндашув
маълум
даражада умумий бўлгани ҳолда, таълим амалиѐтига турли сабаблар туфайли
ва турли мақсадлар билан киритилаѐтгани, ҳужжатларнинг ўзи эса шакли ва
мазмунига кўра бир-биридан анча фарқланишини кўрсатмоқда. Баъзи
мамлакатларда стандарт деб таълим мақсадлари ва вазифаларининг
кенгайтирилган таърифи қабул қилинса, бошқа мамлакатларда ўқувда
эришилган ютуқларни текшириш ва баҳолаш тизими,
шунингдек,
ўқувчиларнинг шахсий фазилатлари диагностикаси қабул қилинади. ўарбий
Европа мамлакатлари мутахассислари томонидан битирувчиларни тайѐрлаш
ягона малака мезонлари лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бироқ, бу
мамлакатларнинг ўқув жараѐнини ташкил қилиш анъаналари мамлакатимиз
таълим анъаналаридан жиддий фарқ қиладики, бизда ўнлаб йиллар давомида
мамлакатдаги барча таълим муассасалари учун умумий бўлган ўқув режалари,
дастурлари ва дарсликлар таълим стандарти ролини бажариб келган. Таълим
стандартлари Ўзбекистонда юзага келган воқеликни ҳамда миллий
анъаналарни ҳисобга олиб яратилиши лозим.
2.
Do'stlaringiz bilan baham: