Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ



Download 1,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/73
Sana24.02.2022
Hajmi1,95 Mb.
#208207
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
'6.1-Maktabgacha-talimning-taraqqiyot-tendensiyalari

 
II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИНТЕРФАОЛ 
ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ..................................................................................... 13
 
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР ........................................................................ 22
 
IV. АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ......................................... 106
 
V. КЕЙСЛАР БАНКИ ........................................................................................ 120
 
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ ............................................................................... 124
 
VII. ГЛОССАРИЙ ............................................................................................... 125
 
VIII. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ................................................... 133
 



I. ИШЧИ ДАСТУР 
Кириш 
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлидан 
борар экан, ўз фуқароларининг, айниқса, янги жамият барпо этишга бел 
боғлаган, ўсиб келаѐтган ѐш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етишига алоҳида 
эътибор қаратмоқда. Баркамол шахс тарбиясини ташкил этиш барча даврларда 
ҳам ижтимоий жамиятнинг муҳим талаби ва асосий мақсади бўлиб келган. 
Табиийки ҳозирги таълим ислоҳотлари шароитида ҳам баркамол авлод 
тарбияси ҳақида гапирар эканлар: «Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг 
эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори 
аввламбор фарзандларимизнинг униб, ўсиб, улғайиб, қандай инсон бўлиб 
ҳаѐтга кириб боришга боғлиқдир.»
1
– деб алоҳида таъкидлаганлар.
Ҳозирги пайтда юз бераѐтган глобаллашув жараѐни ва жамиятни ислох 
этиш шароитида янгича фикрловчи шахсларни тарбиялаш таълим тизимида ҳам 
жиддий ўзгаришлар киритишни талаб этади. Дунѐ давлатлари орасида 
Ўзбекистон Республикасида биринчилардан бўлиб умумбашарий тавсифга эга 
мазкур муаммони ҳал этишга доир консептуал-назарий асослар яратилди ва 
тизимли равишда амалиѐтга тадбиқ этиб борилмоқда. Мазкур эзгу мақсадни 
ҳаѐтда ўз исботини топишда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим 
тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури» ҳуқуқий асос 
бўлиб хизмат қилмоқда. Узлуксиз таълим чуқур, ҳар тарафлама асосли таълим-
тарбия бериш, мутахассис кадрлар тайѐрлашнинг турли шакл, усул, восита, 
услуб ва йўналишларининг мукаммал уйғунлигидан иборатдир. Узлуксиз 
таълим сифатини турли компоненталар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик, 
муайян усуллар ва услубларнинг таълим жараѐнига оқилона татбиқ этилиши 
таъминлайди. Баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялашда муҳим 
ўрин тутувчи таълим тизимига илғор ғояларни татбиқ этиш ва шу асосда унинг 
мазмунини такомиллаштириш ижтимоий зарурият саналади. Ушбу жараѐн 
таълим тизимини бошқариш, уни демократик ва инсонпарварлик 
тамойилларига асосланишини таъминлаш ҳисобига кечади. Таълим 
муассасалари фаолияти ва таълим сифатини бошқаришда ижобий натижаларни 
қўлга киритиш малакали мутахассисларни тайѐрлаш йўлидаги амалий 
ҳаракатларнинг натижаси сифатида намоѐн бўлади.Мактабгача таълим 
муассасаларидаги таълим-тарбия жараѐнида илғор педагогик ва ахборот 
1
Каримов И.А. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиѐтининг пойдевори. –Т.: 
Ўзбекистон, 1997. 4-9-б. 



технологияларидан фойдаланиш, муассасаларни замонавий билимларга эга 
тарбиячилар билан тўлдириш ҳамда уларда касбий малака, фаолиятга нисбатан 
ижодий ѐндашув ҳиссини қарор топтириш, узлуксиз таълим тизимида олиб 
борилаѐтган ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Кадрлар 
тайѐрлаш миллий дастурида қайд этилганидек, мактабгача таълим тизимини 
такомиллаштириш бўйича малакали тарбиячи ва педагог кадрлар бугунги кунда 
узлуксиз инновацион изланишда бўлшни, фикрлаши, шунннгдек, МТМ ларда 
ҳам инноватик ғояларни шакллантириш асосида фаолият кўрсатиши зарур. 
Педагог кадрларнинг узлуксиз таълим олишини ташкил этиш муаммолари бир 
қатор халқаро ташкилотларда, жумладан, Жахон таълимини режалаштириш 
институти (Париж), ЮНЕСКОнинг таълим бўйича институти (Гамбург), Олий 
таълимнинг Европа Маркази (Бухарест), Европа Муаллимлар таълими 
Ассотсиатсияси (АТЕЕ) ва бошиқа қатор илмий муассасаларда тадқиқ 
этилмоқда. 
Ўзбекистон 
республикаси 
Президентининг 
2017-2021 
йилларда 
мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисидаги Қарорида; мактабгача таълим муассасалари тармоғини 
кенгайтириш,малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб 
таълимига тайѐрлаш даражасини тубдан яҳшилаш, таълим –тарбия жараѐнига 
замонавий таълим дастурлари ва технологияларини тадбиқ этиш, болаларни 
ҳар томонлама интелектуал,ахлоқий,естетик, жисмоний ривожлантириш учун 
шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида этибор қаратилди
2
. Бу қарор 
мактабгача таълим тизимини янада такомиллашувига хизмат қилади. 

Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish