31
сиѐсатини мувофиқлаштириш учун ушбу жараѐнда муайян туркумларни юзага
келтирувчи таълим моделларини янгилаш меъѐрлари зарур бўлади.
Шуни қайд қилиш керакки, таълим тизимининг омилли моделига мувофиқ
унга қуйидаги тўрт йўналиш бўйича таъсир кўрсатиш мумкин:
1) тизимнинг ташқи манбаларига, яъни, унинг ташқарида
фаолият
кўрсатишини келтириб чиқарувчи ва белгиловчи сабабларига таъсир
кўрсатиш;
2) таълим тизимининг ички манбаларига, яъни унинг ичдан фаолият
кўрсатишини келтириб чиқарувчи ва белгиловчи сабабларига таъсир
кўрсатиш;
3) таълим жараѐни шарт-шароитига таъсир кўрсатиш;
4) таълим жараѐни
омилларига, яъни унинг айрим ўзгарувчан
моделларига таъсир этувчи сабабларга таъсир кўрсатиш.
Ўтказилган тадқиқотлар умумлашган хулосани таърифлаш, таълим
соҳасидаги бошқариш ушбу соҳани барқарорлаштириш ва ўзгартиришда
муҳим ўрин тутиши ҳақида амалий таклиф киритиш имконини берди.
Кадрлар тайѐрлаш миллий моделида кейинги пайтларда ўзаро
муносабатларда вужудга келган тизимга оид камчиликларни бартараф этиш
мақсадида давлат, жамият ва таълим ўртасидаги муносабатлар чегаралари
белгилаб берилган.
Бизнингча, бугунги кунда таълим ва жамият таъсир кўрсатишнинг
тизимли-самарали, тизимли-аҳамиятли, ташкилий-иқтисодий, ўқув-таълим,
ижтимоий-сиѐсий ва бошқа чора-тадбирларни излаб топилиши ҳамда
уларнинг амалий ҳал этилишига муҳтож. Бу
таъсирлар жамият ва таълим
томонидан ўзаро тўлдириладиган бўлиши лозим, аммо улар бир-бирига
ўхшаш бўлмаслиги, айниқса, ўзаро кураш олиб бормаслиги ҳамда
мувофиқлаштириш мумкин бўлиши керак.
Бугунги кунда таълим соҳаси, бизнингча, Миллий модел асосида ушбу
соҳани ижтимоий-иқтисодий вазият ва мамлакатни ривожлантириш
истиқболлари билан мувофиқлаштириш; ўз кучига ҳамда муайян даражада
мавжуд моддий-техника базасига таяниш;
тегишли мутахассислар
тайѐрланишидан манфаатдор бўлган тузилмалардан қўшимча молиявий
маблағларни жалб қилиш йўналишларида шаклланиб бормоқда.
И. Каримов томонидан асосланган илмий моделда юқорида
таъкидланган таркибий қисмлар тизимли алоқада бўлгани ҳолда, бир-бирига
боғлиқ ҳамда ўзаро муносабатда иш олиб боради ва биринчи навбатдаги
устувор йўналишлар бўйича амалга оширилади.
Шундай қилиб, ўзаро муносабатда мавжуд бўлган бир-бири билан
боғлиқ асосий тушунчалар кўриб чиқилди. Бунда таълим соҳаси
ижтимоий
32
институт сифатида берилган. Жонли ижтимоий организм ҳисобланган таълим
соҳаси йўналтирадиган бошқариш таъсирига муҳтож.
Таълим соҳасидаги бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича
ифодаланган:
узлуксиз таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимининг ўзига хослиги;
ижтимоий ҳаѐтнинг бошқа соҳалари ўртасидаги алоқалар;
таълим соҳаси таъсир кўрсатишнинг тизимли объекти бўлиб
қолганлиги учун бошқаришнинг тизимлилиги;
бошқариш объекти гоҳ таълим жараѐнига қадар торайиб бориши,
гоҳ давлат ва жамият даражасида кенгайиб бориши;
таълимда бошқариш объекти ташкил этишнинг икки: ўқув —
предметли ва ижтимоий шакли билан, шунингдек, бошқариш ва ўзини ўзи
бошқариш яхлит бир бутуннинг ичидаги умумий ва махсус жиҳатлар сингари
бирлашиб кетиши;
таълим ва жамият ўртасидаги таълим
хизматларини бевосита
бошқариш ва маркетинг билан узвий боғлиқ бўлган тизимли-самарали
муносабатларга ўтилиши ва ҳоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: