Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини



Download 1,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/73
Sana24.02.2022
Hajmi1,95 Mb.
#208207
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73
Bog'liq
'6.1-Maktabgacha-talimning-taraqqiyot-tendensiyalari

 
Таянч тушунчалар: усул, технология, бошқарув, педагог, муаммо, 
муҳокама, кузатув, назорат, муносабат, самарадорлик, назария, замоавий, 
вазият. 
1. Педагог ўзи ва ўрганувчи учун қулай бўлган йўлларни, усул ва 
услубларни, ўқитиш шакллари, метод ва вазиятларни излаш. Жаҳон 
амалиѐтида ўхшаши бўлмаган мазкур концептуал модел тарихий ҳамда 
мамлакатимизнинг таълим соҳасидаги тажрибаси, шунингдек, ривожланган 
демократик мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ютуқ ва тажрибаларини 
эътиборга олган ҳолда лойиҳалаштирилган. 
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури (КТМД) ва Кадрлар тайѐрлаш 
миллий модели (КТММ) ғояларининг амалга оширилиши эркин фикрловчи, 
ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой, миллий истиқлол ғояларига содиқ ва 
юксак касб маҳоратига эга бўлган Шахс -фуқаронинг шаклланиши учун зарур 
шарт-шароитларни вужудга келтириши лозим. 
Таълим сифатини бошқариш ва назорат қилиш тизими, умуман, 
узлуксиз таълим тизимини бошқаришни шакллантириш ҳамда уни амалга 
ошириш давлат таълим сиѐсати, шунингдек, Кадрлар тайѐрлаш миллий 
модели ва дастури (4.6 ва 4.7-бандлар)нинг устувор йўналишларидан бири, 
илмий изланишларнинг мустақил йирик йўналиши ва илм-фаннинг долзарб 


67 
вазифасидир. Ҳозирги пайтга келиб бу соҳада қуйидаги чора-тадбирлар 
амалга оширилган: 
 узлуксиз 
таълим 
тизими, 
давлат 
ва 
нодавлат 
таълим 
муассасаларининг таркибий тузилишида туб ўзгаришлар амалга оширилди, 
шунингдек, улар давлат ташаббуси ва кафолатлари асосида изчил 
ривожлантирилди; 
 «Таълим тўғрисида»ги Қонун (IV бўлим, 25—29-моддалар)га 
мувофиқ равишда барча бўҚинлардаги узлуксиз таълим тизимини бошқариш 
органларининг ваколат доиралари белгилаб қўйилиши таъминланди; 
 кадрлар тайѐрлаш ва узлуксиз таълим тизимининг меъѐрий-
ҳуқуқий базасини ривожлантириш давом этмоқда; 
 таълим муассасаларининг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга 
ошириш ва таълим жараѐнини ташкил қилиш борасидаги мустақиллиги ва 
ҳуқуқлари кенгайтирилмоқда; 
 таълим муассасаларида таълим соҳасида фаолият кўрсатиш 
ҳуқуқини қўлга киритиш учун аттестатсия ўтказилиши жорий этилди; 
 таълим органларидан мустақил бўлган давлат таълим сифати 
назорати хизмати - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
Давлат тест маркази қошида Таълим муассасалари Педагог ходимлар сифати 
назорати, аттестатсиясидан ўтказиш ҳамда таълим муассасалари бошқармаси 
ташкил этилди; 
 мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг 
истиқболдаги ва узлуксизлик ҳамда узвийлик талабларига жавоб бера 
оладиган давлат таълим стандартлари (ДТС) — жорий этилди ва улар тобора 
такомиллашиб бормоқда, шу билан бирга, улар асосида янги мазмундаги 
касбий-таълимий дастурлар амалиѐтга татбиқ этилмоқда; 
 амонавий 
педагогик 
ва 
ахборот 
технологиялари 
кенг 
оммалашмоқда; 
 таълим муассасалари фаолияти, педагог кадрлар тайѐрлаш сифати, 
шунингдек, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг асосида баҳолаш тизими 
жорий этилди; 
 кадрлар тайѐрлаш сифатини назорат қилишнинг давлат ва 
жамоатчилик шакллари ривожлантирилмоқда; 
 таълим муассасаларини жамоатчилик асосида бошқаришнинг 
самарали тизимини барпо этиш, хусусан, муассасалар, ташкилотлар, 
ҳокимиятлар, маҳаллалар, ишбилармон доиралар, жамоат ташкилотлари ва 
жамҚармаларнинг вакиллари ҳамда ҳомийларни жалб этган ҳолда фаолият 
кўрсатадиган васийлик ва кузатув кенгашлари ташкил этилди; 


68 
 олий таълим муассасаларига абитуриентларни саралаб қабул 
қилиш, таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттес-
татсиясидан ўтказиш тизими такомиллаштирилмоқда. 
КТМДни амалга оширишнинг ниҳоясига етган биринчи босқичи 
стратегик йўналишдаги масалаларни ҳал қилган ва унда тактик йўналишдаги 
айрим камчиликларга йўл қўйилган бўлса, иккинчи босқичдаги вазифа таълим 
сифатини таъминловчи жараѐни такомиллаштириш борасида изчил амалий 
фаолиятни ташкил этишидан иборат. 
КТМД ва КТММнинг бош мақсади ва вазифалари — Баркамол шахс ва 
малакали мутахассисни тарбиялаш, кадрлар тайѐрлашнинг юқори сифати ва 
уларнинг рақобатбардош бўлишини таъминлашга қаратилган чора-
тадбирларни амалиѐтга татбиқ этиш, ушбу жараѐн механизмини ишлаб чиқиш, 
такомиллаштириш иккинчи босқичнинг ўзига хос жиҳатларидандир. Мазкур 
вазифанинг ечимини таъминлаш, унинг муҳлатлари, ижрочилари, молиявий ва 
ресурслар таъминотини тўла акс эттиришни тақозо этади. 
Таълим 
жараѐнининг 
барча 
қатнашчилари 
ўртасида 
ўзаро 
ҳамжиҳатликни қарор топтириш ва ҳақиқий ҳамкорлик тамойилларига амал 
қилинишига эришиши зарур бўлиб, бу таълим сифатини юксалтириш ва 
кадрлар тайѐрлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, жамият тараққиѐтида 
малакали кадрларнинг тутган ўрни ва ролини чуқур англаб етиш имконини 
беради. 
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури ва модели таълимнинг зарур 
сифатига эришишда мазкур муаммони тизимли — бошқарувнинг давлат ва 
жамиятдан тортиб, педагог ҳамда ўқувчигача бўлган барча субъектларининг 
ўзаро алоқада ва, айни пайтда, бирдай масъул бўлган ҳолда ҳал этиш талаб 
этилади. 
Узлуксиз таълим тизими(УТТ)ни ва таълим сифатини бошқариш 
соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш жараѐнида КТМДнинг ечими 
самарали амалга оширилиши билан белгиланадиган қатор муаммолар 
аниқланганлигини қайд қилиб ўтиш жоиздир. Бундан ташқари, КТМДни 
амалга ошириш йилларида тўпланган тажриба ва мавжуд муаммолар таҳлили 
асосида таълим сифатини бошқариш масалалари билан боғлиқ тарқоқ илмий 
тадқиқотлар ва амалий натижаларни синтез қилиш, УТТ ривожланишининг 
ижобий натижаларини аниқлаш ҳамда ушбу жараѐнга нисбатан янгича 
ѐндашиб, бойитиш вақти келди. Мавжуд муаммоларни пухта асосланган 
назарий қоида, ташкилий-амалий тадбир ҳамда самарали механизмлар 
ѐрдамидагина ҳал қилиш мумкин. 
Бироқ, ушбу ўринда мавҳум концептуал қоидалар, таълим сифатини 
бошқаришнинг назарий моделини яратишни мазкур фаолиятнинг бош 


69 
мақсади, деб ҳисобламаслик даркор. Илмий тадқиқот ва амалий фаолиятнинг 
асосий мақсади - ижтимоий-педагогик жараѐнларда йиқилиб қолган турли 
муаммоларни ҳал қилишдан, уни бошқаришда вужудга келган назарий ва 
амалий янгиликларни, синов натижаларини эътиборга олган ҳолда, ҳаѐтга 
татбиқ этишдан, таълим сифатини бошқариш самарадорлигини юксалтиришга 
қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
Муаммоли таълимнинг асосини муаммо (юн. ―тўсиқ‖, ―қийинчилик‖) 
ѐки муаммоли вазият ташкил этиб, муаммоли ТТ уларнинг ечимини топишга 
хизмат қилади. Кўп ҳолатларда муаммо ва муаммоли вазият синонимлардек 
қабул қилинади. Аслида эса улар бир-биридан фарқ қилади. 
Моҳиятига кўра муаммо уни келтириб чиқарган сабабларни ўрганиш, 
уни ҳал этишда аҳамиятли, самарали бўлган йўл, метод ва воситаларни излаш, 
уларнинг самарали эканлигини асословчи далилларни тўплаш, далилларни 
янгича, янги таҳлитда изоҳлаш асосида ҳал қилинади.
Педагогика соҳасида кўп ҳолатларда ―муаммо‖ тушунчаси ташкилий- 
педагогик, психологик, таълимий ва тарбиявий масалаларни ҳал қилишда 
қўлланилади. Соҳа нуқтаи назардан педагогик жараѐнда қуйидаги 
характердаги муаммоларга мурожаат қилинади: 
-дидактик характердаги муаммо; 
- амалий характердаги муаммо; 
- илмий-методик характердаги муаммо; 
- соф илмий характердаги муаммо 
Маълум билимлар, номаълум билимлар ва мавжуд тажриба муаммонинг 
таркибий қисмлари сифатида намоѐн бўлади. 

Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish