Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигии Қарши давлат университети



Download 0,83 Mb.
bet18/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#2615
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48
Информацион-услубий таъминот
1. Ю. С. Козлов, Материалшунослик.Тошкент, Ўқитувчи-2004й.
2. А.С. Тўрахонов, Металлар технологияси. Тошкент, Ўқитувчи-1999й.
3. Н.Ф. Ўринов, А.А.Норқулов, М.Ҳ.Саидова Материалшунозлик ва конструкцион материллар технологияси. Тошкент, Фан – 2003й.
4. В.М.Зуев. Металларга термик ишлов бериш. Тошкент Фан – 2003
5. С.Д.Нурмуродов, А.Н.Набиев, А.А.Норқулов Материалшунослик Тошкент, Ўқитувчи -2004й.
6.В.А..Нурбобоев.Материалшунослик асослари.
II- боб. “Материалшунослик’’ фанидан замонавий ўқув қўлланмаларини яратиш техналогияси
2.1.Модулли таълим техналогияларининг мазмуни ва ўқитиш йўллари
Малакали кадрлар тайёрлаш муаммосини ҳал этиш йўлларидан бири мазмуни ва тузилиши жиҳатидан мутлақо янги бўлган ўқув-дастур ҳужжатларини ишлаб чиқиш асосида таълим жараёнини такомиллаштириш ҳисобланади. Бу эса касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам теран педагогик тадқиқотлар олиб борилишини тақозо этади. Бундай тадқиқотларнинг натижаси ўлароқ, кичик мутахассислар тайёрлашнинг модуль тизими юзага келди.
Касбга ўргатишнинг модуль тизими моҳияти шундан иборатки, таълим олувчилар таълимнинг алоҳида бирликлари — модулларни изчил ҳолда кетма-кет ўзлаштирадилар. Бу ҳолда таълим олувчи тақдим этилган ўқув дастури асосида анча мустақил таълим олиш имконига эга бўлади. Бу ўқув дастури ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади:

  • таълим олувчи эгаллайдиган билим ва малакада ифодаланадиган аниқ мақсадни;

  • ахборот-технологик базани;

  • қўйилган таълимий (дидактик) мақсадларга эришиш бўйича услубий қўлланмани.

Модуль алгоритм асосида қурилади ва қуйидаги таркибий қисмлардан ташкил топади: аниқ мақсад, назарий билим, амалий машғулот, услубий кўрсатма, йўл-йўриқлар, назорат, ўзлаштирилган билим ва малакани баҳолаш. Модуль ўқув дастури бўлимларидан фарқ қилувчи хусусиятларга эга. Бу — яхлитлик, нисбий мустақиллик ва мазмуннинг мантиқий якунланганлиги, тузилиши жиҳатидан мослашувчанлик (эгилувчанлик), назоратнинг тезкорлиги ва таълим натижасини баҳолаш.
Тайёрловнинг битта йўналиши бўйича модуллар йиғиндиси ўқув материали блокини ташкил этади. Ўқув материалларини тизимлаштириш, масалан, қуйидаги блокларда амалга оширилиши мумкин: умумтаълим, умумкасбий ва махсус.
Умумкасбий блок барча мутахассисликлар (интеграллашган касб мазмунини белгиловчи) учун умумий бўлган ўқув материалини ўз ичига олади.
Касб модуллари турли мутахассисликлар ва тайёрлов йўналишларига оид модуль бирликларидан ташкил топади.
Модуль бирликлари меҳнат фаоиияти асосида ишлаб чиқилади ва касбга оид ўқув элементларидан бўлади. У бир неча ўн ва ҳатто бир неча юз бирликлардан иборат бўлиши мумкин.Уларнинг сони у ёки бу касб меҳнати мазмуни билан белгиланади.
Таълимда модуль тизимини қўллаш эски модуль бирлиги ўрнига тезда янгисини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш имконини беради. Бунда катта ҳажмдаги дарслик материалларини ўзлаштиришга ҳожат қолмайди, яъни таълим жараёнида маълумотнома характеридаги материаллардан фойдаланилади.
Модуль тизими асосида таълим беришнинг афзаллиги шундан иборатки, бунда эътибор кўпроқ таълим олувчига, унинг ўз устида мустақил ишлаши ва машқига ҳамда ўз-ўзини назорат қилишига қаратилади.
Модуль тизими асосида ўўитишнинг давомийлиги таълим олувчининг тайёргарлиги ва касбий малакани қай даражада эгаллаш истагига боғлиқ. Ўқитишни таълимнинг истаган моделидан кейин тўхтатиш мумкин. Шундай қилиб, таълим беришнинг модуль тизими касбий таълим технологиясига катта ўзгаришлар олиб келади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish