Ms office дастурида электрон ўқув-методик материалларини яратиш



Download 304,1 Kb.
Pdf ko'rish
Sana06.07.2022
Hajmi304,1 Kb.
#749196
Bog'liq
1-Mavzu (1)



MS Office дастурида электрон ўқув-методик материалларини яратиш 
Таълим жараёнида дидактик материаллар ўқувчилар эгаллаган 
билимларини текшириш, ўтилган мавзуларни ўқувчилар томонидан мустақил 
равишда ўрганиш, такрорлаш, амалий машқ ва масалаларни бажариш, 
ўқувчиларнинг билим олиш жараёнини назорат қилиш каби муҳим таълимий 
вазифаларни амалга оширишлиги билан алоҳида ўрин эгаллайди. 
Бугунги кунда ахборот технологияларининг усул ва воситалари 
дидактик материалларни тайёрлашда катта имкониятлар яратади. 
Биринчидан, дидактик материалларни тайёрлаш учун кам вақт сарфланади, 
бу эса ўқитувчининг вақтини тежайди, иккинчидан – ахборот технологиялари 
ёрдамида тайёрланган дидактик материалларни нафақат қоғоз шаклида, 
балки компьютер, мобил телефон, планшет ёки шунга ўхшаш бошқа турдаги 
электрон восита ёрдамида бажариш ҳамда улардан фойдаланиш имконияти 
яратилади. 
Ушбу машғулотимизда Microsoft Office амалий дастурлар тўпламига 
кирувчи Microsoft Excel электрон жадвал муҳаррири ёрдамида дидактик 
материалларни яратишни кўриб чиқамиз. 
Ўқитувчилар ўзининг фани бўйича Microsoft Excel электрон жадвал 
муҳаррири ёрдамида назорат тестлари, кроссвордлар, функциялар 
графикларини, дарс жадвалларини яратишлари мумкин. Ўқувчилар эса 
мустақил равишда химия, физика, биология, математика фанларидан 
лаборатория машғулотларида олинган натижаларнинг динамик жадваллари 
ва уларнинг диаграммаларини, турли ҳисоб-китоб ишларини амалга 
оширишлари мумкин. 
КРОССВОРД ЯРАТИШ 
Информатика фанидан ўқувчилар билимини текшириш мақсадида 
топшириқни кроссворд кўринишида тайёрлаймиз. 


Кроссвордни яратиш матн киритишдан бошланади, яъни, кроссворд 
сўзларини электрон жадвал муҳарририга киритамиз. Бунда ҳар бир катакчага 
сўзларнинг битта ҳарфи киритилади. 
Кроссвордимиз 5 та горизонтал ва 4 та вертикал сўзлардан иборат 
бўлади. Расм 1. да берилгани каби сўзларни киритамиз. Кроссворд сўзлари 
киритилганидан сўнг ҳар бир сўзни рамкага олишимиз керак. Мисол 
сифатида иккинчи горизонтал "клавиатура" сўзини рамкага олишни кўриб 
чиқамиз, қолган сўзлар эса ҳудди шу каби усулда рамкага олинади. Бунинг 
учун: 
1. C7 дан L7 гача катакчаларни белгилаймиз. 
2. Воситалар панелидан "Шрифт" бўлимидаги "Границы" (Чегаралар) 
пиктограммасини танлаймиз. Ундан сўнг "Все границы" (Барча чегаралар) 
бўлимини танлаймиз: 
3. Натижада C7 дан L7 гача бўлган катакчаларда "клавиатура" сўзи 
қуйидагича рамкага олинади: 
Кроссвордимизнинг 5 та горизонтал ва 4 та вертикал сўзларини 
киритиб, уларни рамкаларга олганимиздан кейин катакчаларга ёзилган 
сўзларни ўчиришимиз керак. Чунки, ўқувчилар кроссвордни ечганларида 
кроссворд ичи бўш бўлиши керак. 
Энди кроссвордимизнинг саволларини киритамиз, саволларимиз 
кроссвордимизнинг ўнг тарафида бўлади. Расм 2. да кўриб турганингиздек, 
битта катакчада битта сатр ёзилади. Агарда, битта катакчага бер нечта сатр 
киритсак, кроссвордимиз сўзлари ёзилган ҳар бир сатр ҳам кенгаяди. 
Саволларни киритганимиздан кейин қуйидагича кўриниш ҳосил бўлади: 


Кроссвордимизда иккита савол олимларга бағишланган бўлиб, 
кроссворддаги фотосуратларга қараб кимлигини топишлари керак: Блез 
Паскал ва Чарльз Беббиж. Уларнинг фотографияларини Интернет 
тармоғидан 
топиш 
мумкин. 
Айниқса, 
бу 
турдаги 
маълумотларни www.wikipedia.org сайтида кўплаб топиш мумкин. Microsoft 
Excel да расм қўйиш қуйидагича амалга оширилади: 
1. Вставка менюсининг Рисунок пиктограммаси танланади; 
2. Очилган мулоқот ойнасида керакли папкадан олдиндан сақлаб қўйилган 
расм файли танланади ва Вставить тугмаси босилади. 
Танланган расмнинг форматини ўзгартириш учун эса "Сичқончанинг" 
чап 
тугмачаси 
расм 
устида 
икки 
марта 
босилади 
ва Формат менюсининг Стили рисунков бўлимидан керакли шакл танланади 
(масалан, Ч.Беббижнинг расми эллипс шаклида берилган). 
Ишимиз якунлангандан кейин яратилган дидактик материалимизни 
қоғозда босмага чиқариб ҳар бир ўқувчига тақдим этишимиз мумкин. 
Лекин, ушбу дидактик материалдан фойдаланишнинг иккинчи усули 
ҳам мавжуд. Бунда, дидактик материал қоғозда эмас, балки электрон 
жадвалда ўқувчилар ҳар бир катакчага жавобларни киритади ва Excel 
дастури киритилган сўзларни тўғри-нотўғрилигини текширади. 
Кроссворд киритилган файлни очамиз ва ҳар бир савол рўпарасидаги 
катакчада ўша саволга тўғри жавоб берилганлигини текширамиз. Бунинг 


учун мисол сифатида иккинчи горизонтал саволдаги сўзни қандай қилиб 
тўғри киритилганлигини текширамиз: 
1. Расм 2. да берилган иккинчи горизонтал сўз (клавиатура) ни 
киритамиз: 
2. Иккинчи горизонтал савол тўғрисидаги катакчани (V19) танлаймиз 
ва формулалар сатридан 
f(x)
тугмасини босамиз; 
3. Ҳосил 
бўлган Мастер 
функций мулоқот 
ойнасидаги Категории пунктининг Текстовые бўлимини танлаймиз; 
4. Ва ушбу бўлимдаги СЦЕПИТЬ (Улаш) функциясини танлаймиз 
ва OK тугмасини босамиз; 
5. Аргументы функции мулоқот ойнаси очилади ва унинг ҳар бир 
сатрига кроссворддаги ҳар бир катакчадаги ҳарфни алоҳида киритамиз; 
6. Барча 
ҳарфлар 
жойлашган 
катакчаларни 
танлаганимиздан 
сўнг OK тугмасини босамиз; 
7. V19 катакчада клавиатура сўзи ёзилади. 
8. V19 катакчадаги ёзувни яшириш учун V устунни тўла белгилаймиз 
ва белгиланган соҳада "Сичқонча"нинг чап тугмасини босамиз, ҳосил бўлган 
менюдан Скрыть бўлимини танлаймиз; 
9. W19 катакчага 
формула 
киритамиз 
ва 
ушбу 
формула V19 катакчадаги жавоб билан ўқувчи кроссвордга киритган сўзни 
солиштиради, агар иккаласи мос келса, яъни ўқувчи тўғри жавобга мос сўзни 
киритса "1" балл, нотўғри жавоб киритса "0" балл қўйилади: 
- W19 катакчасини 
танлаймиз 
ва 
формулалар 
сатридан 
f(x)
тугмасини босамиз; 
- Ҳосил 
бўлган Мастер 
функций мулоқот 
ойнасидаги Категории пунктининг Логические бўлимини танлаймиз; 
- ушбу бўлимдаги ЕСЛИ (Агарда) функциясини танлаймиз 
ва OK тугмасини босамиз; 
- Лог_выражение сатрига V19="клавиатура" шартини 
киритамиз; 
- Значение_если_истина сатрига 1 ни киритамиз; 
- Значение_если_ложь сатрига 0 ни киритамиз; 
- W устунини ҳам 8 қадамда кўрсатилган амаллар асосида 
яшириб қўямиз. 
Ҳудди шу усулда барча вертикал ва горизонтал сўзлар учун юқоридаги 
қадамларни бажарамиз. Кейинги бажарадиган вазифамиз шундан иборатки
кроссворддаги барча сўзлар киритилганидан кейин улар бўйича тўпланган 
балларни битта катакчада йиғиндисини ҳисоблаймиз: 


10. W27 катакчасини 
танлаймиз ва қуйидаги формулани 
киритамиз: =СУММ(W4:W27). Натижада ҳар бир савол қаршисидаги баллар 
йиғиндиси ҳисобланади. Агарда йиғинди 9 га тенг бўлса, кроссворднинг 
барча сўзлари тўғри топилган ҳисобланади. 

Download 304,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish