Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигии Қарши давлат университети



Download 0,83 Mb.
bet14/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#2615
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Модулнинг мақсади:Металларнинг хоссалари билан танишиш;

Билим

Куникма

Физикавий хоссаларини

Физикавий хоссаларини тушунтириб бера олиши;

Химиявий хоссаларини

Химиявий хоссаларини изоҳлаб бера олиши;

Механик ва технологик хоссаларини

Механик ва технологик хоссаларини таҳлил қилиб бера олиши

Чидамлилик,металларнинг магнит хоссаларини,материалнинг эластиклигини, пластиклик, материалнинг зарбий қовушоқлигини материалнинг қаттиқлигини , толиқишни

Чидамлилик,металларнинг магнит хоссаларини,материалнинг эластиклигини, пластиклик, материалнинг зарбий қовушоқлигини материалнинг қаттиқлигини, толиқиши ҳақида маълумотга эга бўлиши;

Модуль бирлигининг мазмуни
Маълумотлар блоки
Металларнинг физик хоссаларига унинг ранги, зичлиги, суюқланиш ҳарорати, иссиқлик ўтказувчанлиги, иссиқдан кенгаювчанлиги, иссиқлик сиғими, электр ўтказувчанлиги, магнит хоссалари ва бошқалар киради.
Метал ранги деб маълум тўлқин узунлигидаги ёруғлик нурини қайтариш хусусиятига айтилади. Масалан, мис пушти-қизил рангли, алюминий кумушсимон оқ рангли бўлади. Метал зичлиги ҳажм бирлигида жойлашган масса билан характерланади. Зичлигига кўра барча металлар енгил ва оғир хилларга бўлинади. Турли буюмлар яратишда металл зичлиги муҳим рол ўйнайди. Масалан, самолёт ва ракетасозликда жуда енгил метал ва қотишмалардан фойдаланишга ҳаракат қилинади. Суюқланиш ҳарароти деб, металл қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтадиган ҳароратига айтилади.
Металлнинг иссиқлик ўтказувчанлиги деб унинг кўп қизиган участкасидан кам қизиган қисмига иссиқлик ўтказиш хусусияига айтилади. Кумуш, мис, алюминий кўп иссиқлик ўтказувчандир.Металлнинг иссиқдан кенгаювчанлиги деб қиздирилганда унинг ўлчамларининг катталашиш, совитилганда кичрайиш хусусияига айтилади. Металлнинг иссиқлик сиғими деб қиздирилганда унинг маълум миқдордаги иссиқликни ютиш хусусиятига айтилади.Металларнинг электр токини ўтказиш хусусияти икки ўзаро қарама-қарши характеристикалар- электр ўтказувчанлик ва электр қаршилиги билан белгиланади.
Металларнинг магнит хоссалари. Абсолют магнит сингдирувчанлик ёки магнит доимийси, яъни металларнинг магнитланиш хусусияти билан белгиланади.Металлар ва қотишмаларнинг химиявий хоссалари оксидланишига ёки турли моддалар, ҳаводаги, кислород, кислота ҳамда ишқор эритмалари ва бошқалар билан бирикишга қарши тура олиш хусусиятига қараб ҳарактерланади.Металларнинг ташқи бирикув муҳит таъсиридан химиявий емирилишига коррозияланиш дейилади.
Кучли қиздирилганда оксидланишга чидамли металлар оловбардош ёки қуйиндибардош металлар деб аталади. Бундай металлар юқори ҳароратда деталлар таёрлашда ишлатилади. Металларнинг коррозияга,куйинди ҳосил бўлишига ва эришга қаршилиги вақт бирлиги ичида сирт бирлигига тўғри келадиган текширилаётган намуна массасининг ўзгариши билан белгиланади. У ёки бу буюмларини тайёрлашда металларнинг химиявий хоссалари албатта ҳисобга олинади.Матералнинг мустаҳкамлиги унинг ташқи куч таъсирида емирилишига қаршилик кўрсатиш хусусияти, мустаҳкамлик чегараси ва оқувчанлик чегараси билан белгиланади. Материал мустаҳкамлигининг муҳим кўрсаткичларидан бири солиштирма мустаҳкамликдир. Материалнинг эластиклиги ташқи куч тўхтатилгандан кейин ўзининг шакли ва улчамларининг тиклаш хусусиятига айтилади.Пластиклик-материалнинг ташқи кучлар таъсиридан емирилмасдан, янги шакл ва ўлчамларга эга бўлиш хусусиятига айтилади. Пластиклик нисбий ўзайиш ва нисбий торайиш билан характерланади.Материалнинг зарбий қовушоқлиги унинг динамик ташқи кучларга қаршилик кўрсатиш хусусиятидир.Материалнинг қаттиқлиги деб унга янада қаттиқроқ жисмнинг ботиб киришига қаршилик кўрсата олиш хусусиятига айтилади. Кескич, парама, фреза каби металл қирқувчи асбоблар тайёрланади. Бу деталда юқори қаттиқликка эга бўлиши керак. Металлнинг қаттиқлиги Бринелл, Роквелл ва Виккерс усуллари билан аниқланади.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish