Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 131,62 Kb.
bet4/6
Sana13.07.2022
Hajmi131,62 Kb.
#790731
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Jabborov Muzaffar kurs ishi

Шашмақомнинг таркиби ва тузилиши
Шашмақом – олти маком туркуми. Хар бир туркум бош мақомнинг номи билан юритилади: бузкур, Рост, Наво, Дугох, Сегох, Ирок. Улар яна «Олти Сарахбор», «Шашсарахбор» номлари билан хам юритилади. Хар бир мақом уз навбатида 2 та йирик: мушкилот (чолгу) ва наср (айтим) бўлимларидан иборат. Бу бўлим хар бир мақом туркумининг муайян мусикий ғояси сифатида чолғу ва ашула тарзида кўринишидир. Харқайсининг ўзига хос ички хусусиятлари, рамзияти ва шаклланиш тамойиллари мавжуд. Мушкилот ва наср йўлларини баробар тасаввур этиш қийин. Улар маълум даражада бир-бирига қарама-карши шакл хамда услуб. Кадимий ҳикматлар тили билан айтганда, «қарама-қаршиликдан таркиб топган бирлик (уйғунлик)». Бу маънода улар ягона мантиқий тизимга уйғунлашиб (бирлашиб) мушкилот - тугун ва наср – ечим вазифаларини бажаради. Мақомларнинг чолғу бўлимлари салобатли, вазмин характердаги куйлардан иборат. Шўх, уйноқи, енгил ҳолатлар мақом мушкилотларига хос эмас. Бўлим таркибидаги чолғу куйларининг барчасида тузилиши, уларнинг катта-кичиклиги, усул хамда вазнидан қатъий назар, умумий тамойилларга асосланади.3 Чолғу йўллари хона ёки байт деб ном олган бўлаклардан таркиб топади. Бозгуй куй шаклининг такрорланувчи бўлаги, чолғу нақорати. Шаклан бозгўй алохида тузилма ёки бирон-бир хонанинг таркибий бўлаги бўлиб келиши мумкин. Хона ва бозгўйларнинг фарқи уларнинг функцияларида акс эттирилади. Шунга кўра хона – ўзгариш, янгиланиш, бозгўй – қайтариш, такрорланиш белгилари бўлиб хизмат қилади. Мухаммас ва сақиллар мушкилотларнинг асосий ўзаги ҳамда мақом туркумларининг ўзига хослигини билдирувчи қисмлар ҳисобланади. Хар бир мақом 2-3, баъзан эса 4 та мухаммас ва сақилларни ўз ичига олади. Шашмақом мушкилотларининг умумий шаклини таснифдан – сақилга қараб йўналиш деса бўлади. Унда чолғу қисмлари тобора йириклашиб, салобатлашиб, охирги сақилда якуний нуқтага етади. Барча қисмлар бир измда марказий нуқта-сакилгакарабинтилгандекбулади. Наср бўлими чолғу йўлларига қараганда бирмунча мураккаб. У фақат қисмлар сонининг нисбатан кўплигида эмас, балки ашула бўлимининг серқатлам таркибида-бўлим ичида бўлим, мақом ичида мақом пайдо бўлишида сезилади. Шашмакомашулабулиминингузи 2 та яхлит бўлакка ажралиб туради. Муайян туркумнинг негизини ташкил этувчи мақомлар замонавий мусиқашунослик истилохида «биринчи гурух шўъбалари» деб атала бошланди. Улар Шашмақом тизимининг бирламчи ўзагини – том маънодаги Шашмақомни ташкил қилади ва эски мақом мажмуасининг ўн саккизтасини ўз ичига олади: Рост, Ушшоқ, Наврўзи Сабо, Панжгоҳ, Бузрук, Уззол, Насруллойи, Наво, Баёт, Ораз, Хусайний, Дугоҳ, Чоргох, Сегох, Ажам, Наврўзи Хоро, Ироқ, Мухайяр. В.Успенский Шашмақомнинг айнан шу биринчи гуруҳ шўъбаларини нотага ёзиб олган. Булардан ташкари, Савт, Мўғулча ёки бошка номлар билан аталувчи алохида қатлам – «иккинчи гурух шўъбалари» мавжуд. Савт ва ундан келиб чиқадиган савтхонлик тушунчаси асосан шу қатламга мансуб қисмларга қарата ишлатилган. Фитратнинг таъбири билан айтганда, савтлар Шашмакомнинг асосини ташкил этувчи ўзак шуъбаларга эргашувчи «назира» (ўхшатиш) шаклида юзага келган. Яна бир эътиборли нарса: одатда, сарахбор, талкин ва уфорларни яхлит туркум қилиб айтадиганларни устоз ёки макомчи, савт хамда мғулча ижрочиларини эса «савтхон» деб юритганлар. Шашмаком ижрочиларининг тоифаларига устоз ва савтхон нисбатларининг берилиши мазкур булакларнинг бадиий салоҳияти билан боғлиқ. Кенг маънода Шашмақомнинг бир томони алоҳида хос мусиқий анъаналарга бориб тақалса, иккинчи тарафи энг оддий халқ ижодига уланиб кетади. Ашула қисмларининг умумий миқдори Шашмақомда 40 га яқин. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, у шунчаки куп қисмли эмас, балки уюшган туркум сифатида гавдаланади. Таркибий қисмларнинг барчаси ўзаро муносабатларга ва ҳар бири маълум вазифага эга. Мақом туркумида бошқаси билан боғланмаган, функциясиз қисм йуқ. Экспозицион босқич қуйидаги бўлаклардан таркиб топади: намуд (даромад), миёнхат, фуровард, замзама, ханг, думча ва дунаср.

Download 131,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish