Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 131,62 Kb.
bet5/6
Sana13.07.2022
Hajmi131,62 Kb.
#790731
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Jabborov Muzaffar kurs ishi

Шашмақом мўғулчалари
Мақомлар ашула бўлимининг иккинчи қисм гуруҳига кирган шўъбаларнинг орасида Моғулча номи билан машҳур бўлган ашула йўллари ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу шўъбанинг Моғулча деб номланишида жуда қадимий тарихий асосларга эга бўлса керак. Лекин тарихий манбаларда бу хакда хеч кандай маълумот йўк. Бу ном ХIII аср бошларида Ўрта Осиёни босиб олган Мўғуллар империясининг ёки ХVI асрда Ҳиндистонда Заҳириддин Бобур барпо этган “Буюк Моғуллар Империяси”га боғлиқ холда юзага келган бўлиши эҳтимол. Ҳар ҳолда Шашмақомдаги «Мўғулча» номлари мўғулча мусиқасиа машҳур бўлган дойра усуллари усулларига нисбатан берилган бўлса керак. Шундай қилиб Мўғулчалар шу номли дойра усулига туширилган мақом шўъбаларидир. Мўғулчалар ўзининг куй қиёфаси ва ҳарактери жиҳатидан Савтларга ўхшайди. Савтлар билан Мўғулча усуллари орасида фарқ улар суръатининг тез ёки сустлигидадир. Мўғулча дойра усули суръати Савтларникидан бир оз тезроқдир. Мўғулчалар ижроси учун «Рамали мусаммани маҳзуф» деб аталадиган шеър вазнига мос ғазаллардан фойдаланилади. Мўғулчалар Рост ва Ироқ мақомларида учрамайди. Қолган мақомларда эса улар қуйидагича яъни Мўғулчаи Бузрук, Мўғулчаи наво, Мўғулчаи Дугоҳ, Мўғулчаи Сегоҳ, деб мақомларни номи билан қушиб айтилади. Мўғулчаларнинг ҳар бирида Савтлардаги каби Талқинча, Қашқарча, Соқийнома, Уфар дейилган шохобчалари бўлиб, Мўғулчаларнинг номи билан яьни Талқинча Мўғулчаи Бузрук Қашкарчаи Мўғулчаи Наво Соқийномаи Мўғулчаи Бузрук. Қашқарчаи Мўғулчаи Наво Соқийномаи Мўғулчаи Дугоҳ Уфари Мўғулчаи Сегоҳ сифатида номланади. Бу йерда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки Дугоҳнинг Мўғулчаси таркибига бошқа шўъбаларда учрамайдиган ва Талқин дойра усулида ижро этиладиган Қаландарий ва Самандарий номлари билан машҳур бўлган шохобчалар мавжуд. Худди шунингдек Мўғулчаи Сегоҳда ҳалқ орасида Каримқулбеги ёки Сарпарда номлари билан машҳур бўлган ҳамда Талқин дойра усулида ижро этиладиган Нимчўпоний шохобчасини ҳам Талқин дойра усулида ижро этиладиган Нимчўпоний шохобчасини ҳам учратиш мумкин. Мўғулчалар ўзининг куй асоси ва ҳаракати нуқтаи назардан Насрларга ҳеч ўхшамайди балки кўпрок Сарахбор йўлларини эслатади. Улар мақомлардаги бошқа шўъбалар каби ашулалардаги бир неча босқични ташкил этувчи куй тизилмаларидан таркиб топган. Мўғулчаларда намудлар таркиби ҳам турличадир. Мўғулчаи Бузрукда Уззол, Мухайяри Чоргоҳ намудлари Мўғулчаи Навода навонинг юқори пардаларидаги кўриниши баъзан эса Намуди Ораз Мўғулчаи Дугоҳда намуди Дугоҳда баъзан Мухайяр, Мўғулчаи Сегоҳда эса Намуди Сегоҳ ва Авжи турк учрайди.
Шуниси эътиборлики мақомларнинг Мўғулча Савт каби шўъбаларида учрайдиган намудлар уларнинг Талқинча Қашқарча Соқийнома ва Уфарларида ҳам бўлиши шарт. Лекин баъзан устоз ҳофизлар ашулани қисқартириш мақсадида мақомларнинг бошқа шўъбаларидаги бўлганидек баъзи намудларни тушириб қолдирганлар. Мўғулчалар ва уларга кирган шохобчаларнинг куй тузилмаси мураккаб бўлсада ўзининг ёкимлилиги билан шинавандаларга жуда манзур бўлиб келган. Мўғулчаи Бузрук Сараҳбори Бузрукнинг маълум вариантидир. Мўғулчаи Наво эса Баёт шўъбалари асосида яратилган. Улар ўзларини олинган мақом йўллари руҳини бутунича акс эттиради. Бундай ҳол Сараҳбори Дугоҳ ва унинг Чоргоҳ шўъбаларини эслатадиган Мўғулчаи Дугоҳда ҳам учрайди. Мўғулчаи Сегоҳ Макомлар ашула бўлимининг биринчи қисмидаги шўъбаларга лад уюшмаси ва намудлари жиҳатидан мос келсада улардан анча фарқ қилади. Мўғулчалар эшитувчининг таниш ашула йўлларидир. Масалан Мўғулчаи Дугоҳ ёқимли вазмин ашула йўлидир. У жуда кўп ҳофизлар репертуарида хусусан марҳум Домулла Ҳалим Ибодов ижросида машҳур бўлган.


Хулоса
Бадиий ижодиётнинг ажралмас таркибий қисмларидан бири бўлган ўзбек мусиқа санъати кўп асрлик тарихий йўлни босиб ўтди. У шакл жиҳатдан ҳилма - хил, мазмун жиҳатдан эса бой бўлиб, ўзининг баркамол анъаналарини яратди. Ушбу санъатнинг улкан жабҳалари – халқ мусиқа ижодиёти, мумтоз мусиқа жанрлари ва бастакорлик ижодиёти асрлар оша сақланиб, ривож топиб келмоқда. У доимо ижодкор аҳлининг оғзаки анъанаси маҳсули бўлиб, ҳамиша бойиб, мунтазам равишда улканлашиб келган. Миллий анъаналарни асрашда ва ёш авлодга етказишда етук созанда, хонанда ва бастакорларнинг ижрочилик, устозлик ва ижодкорлик фаолиятлари миллий мусиқамизни ривожланишида катта аҳамият касб этади.
Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидек, халқимизнинг таянчи аждодларимиз қолдирган маънавий мероснинг ўзи катта бир хазина. Бу хазинадан мустақиллигиммизни мустаҳкамлашда, маънавий баркамол инсонни тарбиялашда оқилона фойдаланишимиз лозим. Қадимий ёзувлар, битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналари, улуғ шоир ва мутафаккирларимиз яратган дунёвий билим ва бадиий асарлар, Қуръони Карим, ҳадис, ва бошқалар бизнинг бой маънавий меросимиз ҳисобланади.Улар инсон ички дунёсининг, руҳиятининг, маънавиятнинг сайқал топишига қаратилган.
Келажакда хонанда, созанда ва бастакорларнинг ижодий фаолиятини янада кенг ўрганиш, янгиликларни ёритиш керак. Мақсадга мувоффиқ тарзда келгуси авлод вакилларига уларни етказиш мақсдида ижро йўлларни сақлаган холда асарларни нота тўпламлари тарзида чоп этишни мақсад қиламиз. Зеро, махсус илмий ва амалий ишларнинг натижалари ўзбек миллий мусиқамизни мавқеи ва кўламини англашда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бир қаторда уларни ижро йўлларини турли талқин қилган холда, концерт дастурлари ва танловларда қўлланилиш жараёнини янада кучайтириш, бу орқали тарғиб қилишни ижрочи сифатида мақсад қиламиз.



Download 131,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish