Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва



Download 1,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/32
Sana10.07.2022
Hajmi1,04 Mb.
#770939
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Генетика ва биотехнология фанидан маърузалар матни Чачилгани

1. Дурагайлаш усули
. Бу усул ёрдамида ота-она белгиларининг наслга 
ўтишини, дурагайлаш усули ёрдамида таҳлил қилиб борилади. Дурагайлаш 
усули генетик таҳлилнинг асоси бўлиб у ўз ичига математик статистика 
усулларини ҳам олади. 
2. Статистик усул.
Ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини статистик 
усуллар ёрдамида таҳлил қилиб кузатиб борилади. 
3. Цитологик усул.
Ёрдамида ирсиятнинг моддий асоси, ҳужайра 
таркибидаги ўзгаришлар ёруғлик ва электрон микроскоплар ёрдамида кузатиб 
борилади, бунда биохимиявий, физиологик ва бошқа усуллар ҳам бирга олиб 
борилади. 
4. Онтогенетик усул.
Генларнинг таъсири ва уларни организм 
индивидуал ривожланишида юзага чиқиши ҳар хил муҳит шароитда номоён 
бўлиши ўрганилади. 
3). Генетика фанининг алоҳида фан сифатида юзага келишида биоло-гия 
фанида очилган йирик кашфиётлар таъсир кўрсатди. Шунинг учун генетика 
фанининг ривожланиш тарихи уч даврга бўлинади: 
1. Биринчи давр 1865-1910 йилларни ўз ичига олади. Бу давр чех олими 
Г.Мендел номи билан боғлиқ. 1865 й. Брно шахридаги (Чехословакия) 
табиацҳунослар жамиятида Мендел нўхат ўсимлиги дурагайлари устида олиб 
борган ишларининг натижасини эълон қилди. У нўхат ўсимлигининг ҳар хил 
навларини чатиштириб белгиларни кейинги бўғинларга берилиш тартибини 
кузатиб борди ва маълум қонуниятларни аниқлади. Бу қонунлар 
қуйидагилардан иборат: 
1.Устун келишлик ёки бир хиллик 
2.Авлодларда белгиларнинг ажралиш ҳодисаси 
3.Ирсий белгиларнинг ёки генларни мустақил тақсимланиш қонуни. 
Мендел очган бу қонунлар ўз даврида фанда олимлар томонидан тан 
олинмади. Чунки бу ҳодисани бошқа экинларда ҳам текшириб кўриш зарур 
эди. 1900 й. уч ботаник олимлар: Голландияда Г. Де-Фриз, (енотера ва 
лолақизғалдоқ), Германияда К. Корренс (маккажўхори) ва Австралияда 
З.Чермак (нўхат) ўсимлик дурагайлари устида иш олиб бориб, улар бир-
биридан хабарсиз Г.Мендел аниқлаган қонунларни қайта очиб унинг тўғри 
эканлигини тасдиқладилар. Шунинг учун 1900 йил генетика фанининг 
туғилиш йили дейилади. 
2. Иккинчи давр 1911-1953 йиллар ҳисобланади. Бу даврда ирсиятнинг 
моддий негизини аниқлаш устида кузатишлар олиб борилди. 1911 йилда 
Америка генетиги Томас Морган ва унинг шогирдлари ирсиятнинг хромосом 
назариясини яратди. У дрозофила - мева пашшаси билан олиб борган 
тажрибаларида белгилар наслга ўтиши хромосомалар билан боғлиқлигини, 



генлар хромосомаларни моддий бўлакчалари эканлигини, улар хромосома 
таркибида занжир шаклида жойлашган бўлади деган таълимотни яратди. 
Т.Морган аниқлаган бу янгилик кейинчалик бошқа олимлар лаборатория 
ишларида ҳам тасдиқланди ва генлар ҳужайра ядроси таркибидаги 
хромосомаларда жойлашганлиги ва улар жинсий ҳужайралар орқали 
уруғланиш даврида наслга ўтиши тасдиқланди. 
1925 йилда. Г.А.Надсон ва Г.С.Филлипов биринчи марта замбуруғларга 
радий нури, 1927 1. Г.Меллер дрозофила пашшасига рентген нури таъсир 
эттириб ирсий ўзгаришлар мутасия ҳосил қилиш усулини ишлаб чиқдилар. 
1928 йили Англия бактериологи Ф.Гриффиц ва 1944 йили Америка 
микробиологи О.Евери бактериялар устида олиб борган тажрибаларида ирсий 
модда оқсил эмас ДНК эканини исботладилар. 
3. Учинчи давр 1953 йилдан бошлаб ирсиятнинг моддий негизини 
ўрганиш яна чуқурлашди, уни молекуляр даражасида ўрганиш бошланди, 
электрон микроскоплар ёрдамида хромосомалар таркиби икки ипсимон 
молекула боғламлари ДНК-дан иборатлиги аниқланди. 1953 йили Америка 
олимлари Дж.Уоцон ва Ф.Крик ДНК молекуласи тузилиш моделини 
аниқладилар. 1957 й. А.Коренберг лаборатория шароитида биринчи марта 
ДНК молекуласини синтез қилди. 1961-62 йиллар М.Ниренберг, Г.Маттей, 
С.Очоа ва Ф.Крик ирсият кодини, оқсил таркибига кирувчи 20 та 
аминокислоталар учун мос бўлган нуклеотидлар триплетини очиб беришди. 
Франсуз микробиологлари Ф.Жакоб ва Ж.Моно ҳужайрада оқсил синтезини 
бошқариш назариясини яратишди. 1969 й. Г.Хорана лабораторияда замбуруғ 
ҳужайрасининг генини сунъий синтез қилди. 1970 й. АҚШ Вискон 
университети олимлари томонидан м-РНК асосида ДНК молекуласини синтез 
қилишда иштирок этувчи транскриптаза ферментининг очилиши катта ютуқ 
бўлди. 
Ирсиятнинг моддий негизи ДНК моддаси эканлигини ва унинг биологик 
хусусияти ҳужайрада оқсил синтезини бошқариши, ген -ДНК молекуласининг 
бир молекула оқсил синтез қилинишини таъминловчи бир қисми эканлигини 
очилиши, ҳозирги вақтда янги йўналиш ген инженериясини юзага келишига 
олиб келди. Ҳозирги вақтда ген инженерияси усуллари ёрдамида инсоният 
тирик организмлар ирсиятни ўзгартириш имкониятига эга бўлмоқда. Генларни 
бир организмдан иккинчисига ўтказиш, шу йўл билан эса янги шакллар 
яратиш, инсон саломатлиги учун зарур дори-дармонларни саноат асосида 
кўплаб ишлаб чиқариш усулларига эга бўлдик: 
4). а). Ген инженерияси эришган ютуқлар генларни бактерия ҳужайра-
сига ўтказиб, ферментлар, гормонлар, дори-дармонлар ва бошқа 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Масалан: 1977 й. Боер инсулин 
ва самототропин генини синтезлаб ичак таёқчаси бактериясига ўтказди ва 
бактериялар ёрдамида бу моддаларни кўплаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.



б). Академик Скрябин натрий углеводларидан чорва моллари учун оқсил 
синтез қилиш технологиясини ишлаб чиқди. Яшур касалига қарши ваксина-В 
ҳозир синовдан ўтаяпти. 
в). Ген инженерияси ёрдамида атмосферадаги азотни биологик синтез 
қилиш муаммоси ҳал қилинаяпти. Масалан: азот синтез қилувчи бактериялар 
дуккакли ўсимликлар илдизида бирга яшаб уларни азот билан таъминлайди. 
Шу бактериялардаги азот синтезловчи генларни ғалладошли ўсимликлар 
илдизида яшовчи бошқа азот синтезламайдиган бактерияларга ўтказишни ҳал 
қилиш масаласи устида ишлар олиб борилаяпти. 
г). Қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган гербисидлар одатда ферментлар 
синтезини сусайтиради, лекин ферментлар ўсимлик хлоропластларида оқсил 
синтези учун зарур. Салмонелле бактерияси генини табак ва петуния геномига 
ўтказилди ва ўсимликларни гербисидга чидамли ҳолга келтирилди. 
Генетика яратган усуллар минерал ўғит ва захарли химикатлар қўлламай 
ўстириш мумкин бўлган янги ўсимлик навларини яратиш, бу билан 
биосферани соф ҳолда сақлаб қолиш муаммосини ҳал қилиши мумкин. 
д). Генетика одамда 1000 дан ортиқ ирсий касалликларни камайтириш 
йўлларини ҳам очиб беради. Генотерапия -ҳужайрага керакли нормал 
генларни киритиб одамни соғломлаштириш устида ҳам иш олиб борилмоқда. 

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish