Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


 Хусусий мулкчиликка асосланган фермер хўжаликларини



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
3. Хусусий мулкчиликка асосланган фермер хўжаликларини 
шакллантиришнинг назарий асослари 
 
Мамлакатимиз 
мустақилликка 
эришган 
пайтдан 
бошлаб, 
юртимизда ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг яқин келгусидаги 
стратегик аҳамиятга эга бўлган устувор йўналишларини, жумладан аграр 
соҳада туб иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқда ўрта ва 
кичик бизнесни ривожлантиришнинг илмий ва назарий асосларини 
яратишда улкан сай-ҳаракатлар амалга оширилди. 
Кўп укладли иқтисодиётни яратиш, инсоннинг мулкдан маҳрум 
бўлишига барҳам бериш, ташаббускорлик ва уддабуронлик бутун чоралар 
билан ривожлантириш негизи бўлган хусусий мулкнинг давлат 
томонидан 
ҳимоя 
қилинишини 
таъминлаш 
асосий 
стратегик 
мақсадлардан эканлиги алоҳида таъкидланди. Ислоҳотлар эса мамлакат 
ижтимоий ҳаётида изчиллик билан жорий қилинмоқда. 


48 
Республика халқ хўжалигида мулкнинг турли хил шакллари 
фаолият кўрсатаётган даврда бозор субъектлари, жумладан қишлоқ 
хўжалик корхоналари ва улар таркибидаги меҳнат жамоаларининг ҳам 
моддий манфаатдорликларини ошиши ва хўжалик юритишдаги 
иқтисодий эркинлик натижасида уларда нафақат ишлаб чиқариш, балки 
тадбиркорлик фаолияти ҳам шаклланиб, тезкор ривожланиб бормоқда. Бу 
эса ўз навбатида қишлоқда бозор муносабатларининг тезроқ шаклланиши 
ва барқарорлигини таъминлайди. 
Мулк муносабатлари ҳар қандай жамиятда ишлаб чиқариш 
муносабатларининг асосини ташкил этади. У ўз моҳияти жиҳатидан 
моддий неъматларни ўзлаштириш юзасидан инсонлар ўртасида юзага 
келадиган ўзаро муносабатлардан ташкил топади. Бу ерда мулк 
муносабатлари негизини эгалик қилиш, фойдаланиш ва ўзлаштириш 
ҳуқуқлари ташкил қилади. Яъни деҳқон ушбу ҳуқуқларга эга бўлсагина 
ўзини тўлиқ мулкдор сифатида ҳис этиши мумкин. Бозор иқтисодиёти эса 
мустақил товар ишлаб чиқарувчи мулкдор фаолияти асосида шаклланади 
ва фаолият кўрсатади. Шу нуқтаи назардан республикамиз ҳукумати 
томонидан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар энг аввало 
қишлоқларда мулкдорлар синфини шакллантириш, деҳқонни мулкнинг 
ҳақиқий эгасига айлантиришни энг асосий масалалардан бири сифатида 
қўймоқда. 
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки 
даврида, фаолият кўрсатиб келаётган давлат ва жамоа хўжаликлари 
босқичма-босқич тугатилиб, бу хўжаликлар ўрнида ижара хўжаликлари, 
очиқ ва ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятлари, деҳқон хўжаликлари, 
агрофирмалар ва ширкатлар уюшмалари ташкил этилди. Дастлабки 
тўпланган тажрибалар натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, бу хўжалик 
юритиш шакллари фаолияти кутилган юқори иқтисодий-ижтимоий 
самараларни бермади. Ўтказилган аниқ тадқиқотлардан маълум бўлдики, 
кўп ҳолларда хўжалик номи ўзгаргани ҳолда ички иқтисодий механизм 
ўзгармасдан, эскича иш юритиш тизимида фаолият кўрсатиб, қишлоқ 
хўжалиги корхоналаридаги ходимларнинг ерга, мулкка ва етиштирилган 
маҳсулотга бўлган эгалик ҳиссини шакллантириш учун етарли шароит 
яратилмади. 
Бу ҳол қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилишни, тармоқда мулк 
муносабатларини такомиллаштириш заруриятини пайдо қилди. 
Ривожланган 
давлатларнинг 
кўп 
йиллик 
тажрибаларини 
умумлаштириш 
асосида 
ҳамда 
мамлакатимизнинг 
ўзига 
хос 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ислоҳотларни босқичма-босқич 
ўтказишнинг ҳуқуқий асоси яратилди. 
Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг 
янги босқичида энг самарали хўжалик юритиш шаклларидан, яъни ҳоҳ у 
фермер хўжалиги, ҳоҳ ширкат хўжалиги ёки деҳқон хўжалиги бўлсин, 
улардан энг самарали шаклини аниқлашни тақозо этади. Хўжалик 
юритишнинг танлаб олинган шаклини такомиллаштириш, қишлоқда 


49 
мулкдорлар қатламини барпо қилиш ва барқарор ривожлантириш, улар 
мулкий ҳуқуқларининг давлат томонидан кафолатланиши, қишлоққа 
саноатни олиб кириш натижасида қишлоқ хўжалигидаги ортиқча ишчи 
кучларини банд қилиш, айниқса қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта 
ишлайдиган, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган ҳамда қишлоқ 
инфратузилмасида хизмат кўрсатадиган корхоналарни ташкил қилиш 
соҳасидаги чора-тадбирлар мажмуасини амалга оширишни талаб қилади.
Аграр соҳада ҳам хусусийлаштиришни кенг жорий этиш, мулкни 
кўпайтира оладиган, бозор рақобатига бардошли маҳсулотлар ишлаб 
чиқаришни йўлга қўя оладиган мулкдорлар қатламини вужудга келтириш 
зарурияти туғилди. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда 
қабул қилинган “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритган Янги 
тартибдаги қонуни республикамизда фермер хўжаликларини ташкил 
этиш, унинг бошқариш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
борасидаги катта аҳамиятга эга бўлган меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Бу 
эса ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш шароитида республикамиз аграр 
соҳасида мулкдорлар қатламининг шаклланишида муҳим ва ҳал қилувчи 
аҳамиятни касб этади. 
Юқорида зикр этилган қонунинг I булим 3-моддасида Фермер 
хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда 
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, мустақил 
хўжалик юритувчи субъект эканлиги қайд қилинган. 
Фермер хўжалигининг бошлиғи шу хўжаликнинг муассиси – 
фермердир. У ўн саккиз ёшга тўлган, қишлоқ хўжалигида тегишли малака 
ёки иш тажрибасига эга бўлган, фермер хўжалигига тегишлича алоҳида 
мол-мулк ажратиб берадиган ва уставини ишлаб чиқадиган шахсдир. 
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чикаришга ихтисослашган 
фермер хўжалиги камида 30 бош шартли бош чорва моли бўлган 
тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер 
участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга 
ҳисоблаганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва 
Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни, 
бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган 
ерларда камида 0,45 гектарни, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса 
камида 2 гектарни ташкил этади. 
Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган 
фермер хўжаликларида ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам 
ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 10 гектарни, боғдорчилик 
узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа эканларни етиштириш учун камида 1 
гектарни ташкил этиши шарт эканлиги белгилаб қўйилган. 
Фермер хўжалиги белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган 
пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади ва юридик шахс 
мақомини олиб, банк массасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисоб 
варақлар очишга ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади. Фермер хўжалиги 


50 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган 
намунали устав асосида тузилган шу фермер устави асосида фаолият 
юритади. 
Фермер хўжаликлари юритиш учун бериладиган ер участкалари, 
заҳира ерлардан, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерлардан, қайта ташкил этилаётган ва 
тугатилаётган 
қишлоқ 
хўжалик 
кооперативларининг 
(ширкат 
хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, 
муассасалари ва ташкилотларининг ер участкаларидан берилади. 
Илмий тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари, академик 
лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг 
ерлари, шунингдек сув фонди ерлари фермер хўжалигига берилиши 
мумкин эмас. 
Фермер хўжаликларини юритиш учун участкалари танлов асосида 
ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган 
муддатга берилади. Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ 
хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) ҳамда бошқа 
қишлоқ хўжалиги корхоналари муассасалари ва ташкилотларнинг ер 
участкалари махсус ташкил этилган комиссия ўтказган танлов якунларига 
кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилади. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
кооперативларининг 
(ширкат 
хўжаликларининг) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, 
муассасалари 
ва 
ташкилотларининг 
ер 
участкалари 
мазкур 
кооперативнинг (ширкат хўжалигининг) ёки корхона, муассаса 
ташкилотининг аъзоларига фермер хўжалигини юритиш учун қишлоқ 
хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) умумий йиғилиши 
томонидан ўтказилган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг 
қарорига асосан берилиши мумкин. 
Танлов «Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси 
негизида фермер хўжалиги ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги 
вазирлигининг 2005 йил 4 январдаги 1439-сонли буйруғи билан 
тасдиқланган Низом асосида ўтказилади. 
Туман ҳокимининг фермер хужалиги юритиш учун ер участкаси 
бериш тўғрисидаги қарори вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер 
участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи 
вилоят комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради. 
Ер участкасини ижарага олиш шартномаси фермер хўжалигининг 
бошлиғи ва туман ҳокими томонидан имзоланади. Фермер хўжалигига 
берилган ер участкасидан катъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. 
Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, 
айирбошлаш объекти булиши ва иккиламчи ижарага берилиши мумкин 
эмас. 
Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи кредитлар олишда фермер 
хўжалиги томонидан гаровга қуйилиши мумкин. Фермер хужалиги 


51 
берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун ҳақ маҳаллий бюджетга 
тўланадиган ҳар йилги ижара ҳақи тариқасида ер участкасининг 
сифатига, жойлашган ери ва сув билан таъминланганлик даражасига 
қараб, ернинг кадастр баҳосини инобатга олган ҳолда белгиланадиган 
ягона ер солиғи ставкаси миқдорида ундирилади. 
Давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида 
фермер хўжалиги ер участкасидан фойдаланганлиги учун ҳақ тўлашдан 
озод этилиши қонунда белгилаб қўйилган. 
Фермер хўжалиги юридик шахснинг барча ҳуқуқларига эга 
бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, 
ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга 
монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. 
Фермер хўжалиги бошқа шаклларда хўжалик юритувчи 
корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга. 
Фермер хўжалиги: 
-ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ 
хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва 
моллар, паррандалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, асбоб-ускуна ва ашё-
анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк 
объектлари, шунингдек бошқа мол-мулкларга; 
-ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирлган маҳсулотга; 
-олинган даромадларга (фойдаларга); 
-қонунда таъқиқланмаган асосларда эга бўладиган бошқа мол-
мулкка дахлдордир. 
Фермер хўжалигининг фаолияти кўпроқ хўжалик аъзоларининг 
шахсий меҳнатига асосланади. Фермер хўжалигидаги ишларни 
бажаришга бошқа шахслар м еҳнат шартномаси асосида жалб этилиши 
мумкин. 
Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни сотиши, шу 
жумладан давлат хариди тартибида сотиш учун ҳуқуқий ва жисмоний 
шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш 
ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган тақдирда, 
қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар 
бўладилар. 
Фермер хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотга бозордаги талаб 
ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда нарх 
белгилайдилар. 
Фермер хўжалигини ишлаб чиқариш аҳамиятига молик объектлар 
қурилиши, асосий ишлаб чиқариш воситаларини харид этиш учун узоқ 
муддатли кредитлаш ва жорий ишлаб чиқариш фаолияти учун ўрта ва 
қисқа муддатли кредитлаш шартномаси асосида амалга оширилади. 
Фермер хўжаликлари банк муассасалари томонидан уларга хизмат 
кўрсатиш учун ташкил этиладиган махсус кредит фондидан имтиёзли 
шартларда фойдаланадилар. Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларига 
мувофиқ бюджетга солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа тўловлар тўлайди. 


52 
Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради 
ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда 
ҳисобот тақдим этади. 
Президентимизнинг 
“Ўзбекистон 
иқтисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш йўлида” асарида таъкидланишича, “Бу ерда гап ўзига 
теккан мулкни шамолга совурмасдан ёки шахсий бойлик орттириш 
йўлида совурмасдан, балки ана шу мулкни кўпайтира биладиган, техника 
билан қайта жиҳозлайдиган ва замон талабларига мувофиқ 
такомиллаштира оладиган, унинг негизида рақобатга бардошли маҳсулот 
ишлаб чиқаришни йўлга қўя оладиган мулкдорлар ҳақида бораётир. 
Шунингдек, иш билан банд бўлмаган аҳолини иш ўринлари билан 
таъминлайдиган, ўзига ҳам, ишловчига ҳам, давлатга ҳам даромад 
келтирадиган, ишлаб чиқаришни ташкил қила оладиган мулкдорлар 
ҳақида фикр юритиляпти!». 
Ҳақиқий мулкдор бўлиш ҳақиқий хўжайинлик туйғусини ҳис этиш 
демакдир. Бу ўз навбатида инсоннинг яширин куч-ғайратини, 
ташкилотчилик қобилиятини намоён этади, уни ташаббускор ва омилкор 
қилади, ўз корхонасининг ривожланиш истиқболи ҳақида қайғуриб, 
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб боради, оладиган фойдаси ҳам, 
ходимларнинг даромади ҳам кўпаяди. Демак, иқтисодий жиҳатдан эркин 
фуқаро, ҳақиқий мулкдоргина ўз мол-мулкини самарали тасарруф 
этишдан, ўз бойлигини кўпайтиришдан моддий манфаатдор бўлибгина 
қолмай, балки мамлакатни бойитишга ҳам ўзини сезиларли ҳиссасини 
қўшишга имконият яратади. 
Фермер хўжаликларини ташкил этиш ресурслардан, айниқса ердан 
самарали фойдаланиш, меҳнаткашларда мулкка, меҳнатга бўлган 
муносабатларни тубдан ўзгартириш, юқори кўрсаткичларга интилиш 
истагини кўчайтиришга олиб келади. Шу хўжаликдаги аъзоларга ҳақ 
тўлаш механизми меҳнат унумдорлигини оширишда, ўз мулкий 
ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш ўз мулки асосида, етиштирилган 
маҳсулотга мустақил эгалик қилиш ҳиссини уйғотиш орқали эришиш 
мумкинлигини кўрсатади. Фермер хўжаликларида мулкдорлар ўз 
мулклари асосида кичик ва қўшма корхоналар ташкил этиб, мулкни ва 
сифатли маҳсулотларни кўпайтириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, 
меҳнат унумдорлигини ошириш, меҳнатни илғорлар тажриба ва 
технологиялар асосида ташкил этиш, бошқарувга малакали мутахассис ва 
мененджерларни жалб этиш, маҳсулот сифатини яхшилаш ва таннархни 
пасайтиришдан мафаатдордирлар. 
Қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликларини ташкил этишдан 
мақсад меҳнаткашларни боқимандалик кайфиятидан холос этиб, маълум 
бир миқдорда мулк эгаси этиб, шу мулкдан имконият даражасида 
самарали фойдаланиб, уни кўпайтиришнинг моддий манфаатдорлик 
механизмини таъминлашдан иборатдир. Мулкдор маҳсулот ишлаб 
чиқаришдаги сарф-ҳаражатни тежамкорлик билан амалга ошириш, 
маҳсулот сифатини яхшилаш, уни рақобатбардошли қилиш чора-


53 
тадбирларини ишлаб чиқади. Фермер хўжаликларини ташкил этиш 
қишлоқ меҳнаткашларининг фаровонлигини ошириш, мамлакат 
иқтисодиётини ривожлантириш, мулкни кўпайтириш, ундан самарали 
фойдаланиш, технологик бир-бирига узвий боғлиқ хўжалик субъектлари 
мақсадларини уйғунлигини таъминловчи механизмларни яратишда бош 
омил бўлиб ҳисобланади. 
Кишлоқ хўжалигида ҳам фермерчилик усул ва тамойилларига 
асосланган хўжалик юритиш шакллари бозор иқтисодиёти талабларига 
жавоб бериши нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга. Мулкка ва пировард 
натижаларга эгалик килиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш билан бир 
қаторда фуқароларда янги иқтисодий тафаккур ва тушунчаларнинг 
ривожланишида катта аҳамиятга эгадир.
Юқорида келтирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, турли 
хил мулкчиликка асосланиб, фаолият кўрсатаётган қишлоқ хўжалиги 
корхоналари орасида хусусий мулкчиликка асосланиб, ўз манфаати ва ўз 
масъулияти негизида хўжалик юритаётган фермер хўжаликларида 
мавжуд 
бўлган 
ишлаб 
чиқариш 
ресурсларидан 
самаралироқ 
фойдаланишга шароит яратади. Шу билан биргаликда у мулкка, ўз 
меҳнатининг натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотга эга бўлиши 
билан биргаликда мамлакатимизни кучли ҳуқуқий давлатдан кучли 
хуқуқий фуқаролик давлат тизимига ўтишда Республика аҳолисини янги 
ижтимоий тафаккур ва тушунчаларнинг шаклланишида асос бўлиб 
хизмат қилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish