Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тамойиллари ва



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

6.Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тамойиллари ва 
шароитлари, унинг мулки, ишлаб чиқариш фаолияти ва 
самарадорлиги 
 
 
Деҳқон хўжалигининг аъзоларига хўжалик ишлаб чиқариш
фаолиятида қатнашувчи эр-хотинлар, болалар, ота-оналар, қариндошлар
ва бошқа шахслар кириши мумкин. Деҳқон хўжалигининг бошлиғи, 
унинг давлат, кооператив ва бошқа корхона, ташкилотлар, шунингдек 
алоҳида фуқаролар олдидаги манфаатларини ҳимоя қилувчи, асосий иш 
жойи шу ер бўлган, хўжаликда системали равишда банд бўлган ва 
зарурий профессионал тайёргарликкга эга бўлган меҳнатга яроқли 
аъзолардан бири бўлиши мумкин. Юқорида қайд этилган қонуннинг 4-
моддасида (Деҳқон хўжалиги бошлиғи) «Деҳқон хўжалигининг бошлиғи 
вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган тақдирда ёки узоқ вақт 
бўлмаганда у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини шу хўжалик 
аъзоларидан бирига, деҳқон хўжалигининг аъзоси бир кишидан иборат 
бўлганда эса, шартнома асосида—ушбу модданинг иккинчи қисми 
талабларига жавоб берадиган ҳар қандай шахсга беришга ҳақлидир» 
дейилган.
Деҳқон хўжалиги давлат кооператив ва бошқа хўжалик юритиш 
шакллари қаторида агросанот сферасига кирувчи тенг ҳуқуқли ва
мустақил хўжалик юритиш шакли ҳисобланади. У ўз фаолияти 
йўналишини, ишлаб чиқариш структурасини ва ҳажмини, маҳсулот 
сотиш каналларини ўзи мустақил аниқлайди, қўшма фаолиятда, шу 
жумладан хорижда шерикларни ўзи танлайди, ишлаб чиқариш
жараёнини ташкил қилади. Деҳқон хўжалиги давлат билан, кооператив 
ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлар билан, алоҳида фуқаролар билан 


63 
иқтисодий муносабатларни шартнома асосида амалга оширади, савдо 
операцияларини пуллик ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилади, солиқларни 
тўлайди, бюджетга тўловларни амалга оширади. Ижтимоий суғурта
фонди ва бошқаларни амалга оширади. Деҳқон хўжалиги бирлашмалар, 
иттифоқлар, консорциумлар қўшма ва бошқа корхона ва ташкилотлар 
таъсисчилари ва қатнашчилари бўлиш, шунингдек, қимматбаҳо 
қоғозларни сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқига ҳам эгадир. Деҳқон 
хўжалигининг ишлаб чиқариш, тижорат ва бошқа фаолиятларига 
давлатнинг ва бошқа органларнинг аралашуви қонун билан
таъқиқланади. Баъзи ҳолатлар бундан мустасно.
Деҳқон хўжалигини ташкил қилиш ҳуқуқига мамлакатнинг ҳар 
қандай фуқароси эга. Фақат ундан ҳоҳиш ва махсус қишлоқ хўжалик 
билими ва малакаси, қишлоқ хўжаликда амалий иш тажрибасига эга 
бўлиши ёки махсус тайёргарликни ўташи талаб этилади. Деҳқон хўжалик 
ташкил этиш тўғрисидаги фуқароларнинг аризаси, жамоа бошқаруви 
раиси, жамоа ходимлари ва аъзолари умумий йиғилишида ва туман 
ҳокимияти томонидан кўриб чиқилади. Деҳқон хўжалигининг эгаси ерга 
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш тўғрисидаги давлат акти берилгандан 
кейингина ёки ерни ижарага бериш тўғрисидаги шартнома тузилгандан 
кейингина ташкил этилган ҳисобланади. Деҳқон хўжалиги хусусий мулк 
қилиб ҳам, умрбод мерос қилиб ҳам ёки ерни ижарага бериш йўли билан 
ҳам ташкил этилиши мумкин. Ердан фойдаланиш турларини (эгалик 
қилиш ёки ижара) танлаш ҳуқуқи деҳқон хўжалигига берилади. Деҳқон 
хўжалигига ер участкаси давлат ер заҳирасидан, давлат ўрмон 
фондидан, давлат кооператив ва бошқа корхона ва ташкилотлар
ерларидан берилиши мумкин. Уларга бериладиган ерларнинг миқдори 
жамоа хўжалиги ёки туман ҳокимияти томонидан, маҳаллий шароитни 
ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалик фаолиятининг турига ва берилган 
ерни энг муҳими, деҳқон хўжалигининг шахсий меҳнати асосида ишлов 
беришига қараб аниқланади. Деҳқон хўжалигига ердан фойдаланиш 
ҳуқуқи билан бир қаторда у ердаги бошқа табиий, сув ва бошқа 
ресурслардан, шу хўжаликнинг шахсий эҳтиёжларига фойдаланиш 
ҳуқуқи берилади. Деҳқон хўжалигига берилган ернинг миқдори ва унинг
чегараси, фақат ердан фойдаланиш ҳуқуқи давлат акти берилган 
деҳқоннинг ихтиёри билангина ўзгариши мумкин. Деҳқон хўжалиги 
зарурият туғилганда ер эгасидан қўшимча ерни ижарага олиши мумкин. 
Бошқа томондан узрли сабаблар бўлганда, ўзига ажратилган участкасидан 
маълум бир қисмини, маьлум бир муддатга ижарага бериши мумкин. 
Шунингдек ер участкаси жамоа ёки ҳокимият розилиги билан 
алмаштирилиши мумкин. Ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш 
пуллидир. Деҳқон хўжалигидан ер солиғи, ер участкаларининг 
жойлашиши ва сифатига қараб аниқланади ҳамда ер солиғи ёки ижара 
ҳақи шаклида олинади. Солиқлар тўлаш тартиби ва ставкаси мамлакатда 
ҳаракатдаги тартиб асосида ўрнатилади. Улар томонидан ер учун 
тўловларга қуйидаги имтиёзлар берилиши мумкин: маълум бир 


64 
муддатга бутунлай ёки қисман озод қилиш, тўловларни кечиктириш, ер 
солиғининг ставкасини пасайтириш. Деҳқон хўжалиги ер билан бирга 
ўзининг хусусий мулкида, уй-жой, хўжалик ва бошқа қурилишлар, 
маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар, паррандалар, асаларилар, бошқа 
ҳайвонлар, экинлар ва дарахтлар, қишлоқ хўжалик техникаси ва 
инвентарлар, транспорт воситалари, бошқа асосий ва моддий оборот 
воситалари, шунингдек қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг мустақил 
юргизиш, қайта ишлаш ва маҳсулот сотиш учун керакли ресурсларга эга 
бўлиши мумкин.
Юқорида кўрсатилган мулклардан қандай фойдаланиш деҳқон 
хўжалигининг ўзига боғлиқ. Фақат баъзи ҳоллардагина давлат мулки 
қонун бўйича ўрнатилган суд қарори билангина олиб қўйилиши 
мумкин. Деҳқон хўжалиги аъзоларидан бири чиқиб кетмоқчи бўлса, 
ишлаб чиқариш воситалари таркибидан натура (агар унинг шахсий 
мулки бўлмаса шу восита) шаклида бўлиб олиб кетиши мумкин эмас, 
фақат пул шаклида, унга тегишли бўлган қисми компенсация қилинади. 
Ўзлаштирилмаган ҳудудда, қайсики ишлаб чиқариш ва ноишлаб 
чиқаришга тааллуқли объектлар бўлмаса, деҳқон хўжалигини ташкил
қилишда унинг бирламчи қурилишини тўлиғича ёки қисман давлат ўзига 
олиши мумкин. Бундай ҳолатда маблағ ва қурилган объектлар деҳқон
хўжалигининг мулкига айланади.
Деҳқон хўжалиги ўз манфатларидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш 
дастурини ўзи мустақил ишлаб чиқади. У барча етакчи тур
фаолиятларини сақлаб қолган ҳолда (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини 
ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш) ҳаракатдаги ҳужжатларда 
таъқиқланмаган барча фаолият турлари билан шуғулланиши, шунингдек 
ихтиёрий равишда давлат буюртмасини бажаришни ўз зиммасига олиши 
мумкин. Деҳқон хўжалиги ихтиёрий равишда кооперативларга,
жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга бирлашиши, кооператив, 
акционерлик (ҳиссадорлик) ва бошқа ташкилотлар фаолиятида иштирок 
этиши ва тегишли даромадини олиши мумкин.
Улар шунингдек, ўз хоҳишларига кўра ҳар қандай ташкилот 
таркибидан чиқишлари мумкин. Бундай ҳолатда улар тегишли мулкнинг 
бир қисмини, натура ёки пул шаклида олиш ҳуқуқига эга бўладилар. 
Деҳқон хўжалигининг фаолияти асосан, хўжалик аъзоларининг шахсий
меҳнатига асосланади. Шунингдек ишларни бажаришда зарурият 
туғилганда меҳнат шартномаси асосида бошқа шахсларни жалб қилиши 
мумкин. Ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот соҳасида деҳқон 
хўжалиги аъзосига ҳам, четдан жалб қилинган шахсга ҳам бир хил ҳуқуқ 
берилади. Деҳқон хўжалигида ишланган вақт умумий ва узлуксиз иш 
стажига қўшилади. Деҳқон хўжалиги ўз маҳсулотини сотиш ва 
фойдаланишни ички ва ташки бозорда шартномали баҳоларда мустақил 
амалга оширади: у ўзи ишлаб чиқарган ва етиштирган қишлоқ хўжалик
ва бошқа маҳсулотларни тайёрлов, қайта ишловчи ва бошқа ҳар қандай 
корхона ва ташкилотларга, дўкон ёки бозорда сотиш ҳуқуқига эга. 


65 
Маҳсулот сифати, санитария ҳолати ва бошқа параметрлар бўйича деҳқон 
хўжалиги барча меъёрларига риоя қилиши керак. 
Деҳқон хўжалиги трактор, юк автомобиллари, бошқа қишлоқ 
хўжалик техникалари, қурилиш материаллари, ускуналар, хом-ашё, ўғит 
ва бошқа асосий ва моддий оборот воситаларини давлат, кооператив 
корхона ва ташкилотлардан улгуржи савдо ва бошқа муассасалардан 
сотиб олиш (сотиб олиш, алмаштириш, ёллаш, ижарага олиш, прокатга 
олиш) ҳуқуқига эга. Деҳқон хўжалигига сотиладиган маҳсулотлар, 
товарлар, ҳар қандай ишлаб чиқариш воситалар баҳоси, давлат ва 
қишлоқ хўжалик кооператив корхоналари учун ўрнатилган аналогик
баҳолардан ошиб кетмаслиги керак.
Деҳқон хўжалиги банк муассасаларидан узоқ, ўрта ва қисқа муддатли 
ссудалар олиш ҳуқуқига эга. Бунда банк фоизлари ставкаси давлат 
корхоналари учун ўрнатилган миқдордан ошиб кетмаслиги керак.
Давлат ва кооператив ташкилотлар давлат хўжалигига улар билан 
тузилган шартномага асосан кредит бериши ҳам мумкин. Деҳқон 
хўжалигининг пул воситалари, маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотишдан 
олинган пул тушуми, кредитлар, бюджет ассигнованиялари, эҳсонлар ва 
бошқа молиявий воситалар ҳисобига вужудга келади. Деҳқон хўжалиги 
фаолиятидан олинадиган пул тушуми, шунингдек деҳқон хўжалигининг 
бошқа пул даромадлари жорий материал харажатларини (меҳнат 
ҳақидан ташқари) қоплашга, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга, 
молиявий резервини вужудга келтиришга, ижтимоий дастурларни амалга 
оширишда қатнашишга, солиқ ва тўловларни тўлашга, шахсий истеъмол 
(меҳнат ҳақи) мақсадларига фойдаланилади. Деҳқон хўжалиги солиқ 
тўлайди. Деҳқон хўжалиги солиғининг 3 хил варианти бўлиши мумкин: 
1.Шахсий истеъмол мақсадларига фойдаланиладиган деҳқон 
хўжалиги даромадларининг бир қисми олинадиган солиқ воситаси 
ҳисобланади. 
2.Деҳқон хўжалиги қишлоқ жойларда ер участкалари бўлган жамоа 
хўжалиги аъзолари ва бошқа шахслар учун ўрнатилган тартибда ва 
миқдорда ягона ер солиғи тўлайдилар. 
3.Деҳқон хўжалиги ва унинг аъзолари, шунингдек меҳнат
шартномаси билан ишлаётганлар, жамоа хўжаликлари учун ўрнатилган 
тартибда солиқ тўлайдилар. Деҳқон хўжалиги ижарага олган ва хусусий 
ишлаб чиқариш воситаларини, шунингдек қишлоқ хўжалик экинлари 
майдонларини, кўп йиллик дарахтларни, ишлаб чиқарган маҳсулотини, 
хом-ашёни, материалларни ва бошқаларни ҳалокатга учраганда ёки зарар 
кўрганда зарарни қоплаш учун ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ва 
ижарачилар мол-мулкларини суғурта қилдириш учун ҳаракатдаги 
қонунчилик томонидан ўрнатилган шароитлардаги тартибда суғурта 
қопламасини олиш учун, ихтиёрий равишда суғурта қиладилар. 
Давлатга деҳқон хўжалигининг ер тузилиши, меҳнатни муҳофаза
қилиш, ёнғиндан сақлаш, ҳайвонлар касалликларига қарши, ўсимликлар 
касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш, табиатни муҳофаза 


66 
қилиш ҳақидаги ва солиқ тўлаш ҳақидаги қонунчиликка риоя қилиш
соҳаларидаги фаолияти устидан назоратни амалга ошириш ҳуқуқи 
берилган. Деҳқон хўжалиги давлат статистика органларига ҳисобот 
беради ва унинг тўғрилиги учун жавобгардир. Деҳқон хўжалигидан 
белгилангандан ташқари ҳисоботларни талаб қилиш таъқиқланади. 
Умумлаштирилган ҳолда деҳқон хўжалиги шаклланишининг асосий 
тамойиллари қуйидагилардир: 
1.Ерга хусусий мулк, ерга меросли умрбод эгалик қилиш ёки 
ижарага олиш шарти билан ердан вақтинча фойдаланиш. 
2.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юргизиш, маҳсулотни
қайта ишлаш ва сотиш учун зарур ишлаб чиқариш воситаларини ижарага
олиш ёки хусусий мулк қилиб сотиб олиш. 
3.Ишлаб чиқариш зарурияти туфайли бошқа шахсларни меҳнат 
шартномаси билан ишга жалб қилиш (ҳаракатдаги чекланишларни 
ҳисобга олган ҳолда). 
4.Хўжалик фаолияти турларини ва ишлаб чиқариш структурасини 
ихтиёрий танлаш. 
5.Ишлаб чиқарган маҳсулотдан ва олинган даромаддан ўз хоҳиши 
бўйича фойдаланиш. 
6.Бошқа деҳқон хўжаликлари, кооперативлар ва давлат корхоналари 
билан кооперацияларга кириш.
Шуни қайд қилиш лозимки, деҳқон хўжалигининг барпо этилиши ва 
шунга мўлжаллаб ҳозирги босқичда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш 
анча қийинчиликлар билан бўлмоқда. Деҳқон хўжалигининг реал 
мустақиллигини чегаралайдиган ва ишлаб чиқариш фаолияти 
самарадорлигини пасайтирадиган омилларга қуйидагиларни келтириш 
мумкин: 
1.Ишлаб 
чиқариш 
воситалари 
улгуржи 
савдосининг
ривожланмаганлиги ва умуман йўқлиги (тракторлар, қишлоқ хўжалик 
машиналари, ускуна ва механизмлар, ем, минерал ўғитлар, ёқилғи - 
мойлаш материаллари ва бошқалар.) 
2.Қишлоқда деҳқон хўжалиги маҳсулотларини сотишда, уларга
шартнома асосида ёрдам қилишга қаратилган, савдо-харид
кооперативларининг ривожланган системасининг йўқлиги. 
3.Деҳқон хўжалиги ишлаб чиқариш фаолиятининг бошқа корхона
ва ташкилотлар билан муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий 
асосларнинг такомиллашмаганлиги.
Мана шу сабаблар туфайли деҳқон хўжалиги ишлаб чиқариш
воситаларини сотиб олиш масаласида, маҳсулотларини сотиш 
масаласида ўзлари ташкил топган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг 
раҳбарларига мурожаат қилишга мажбур бўладилар. Бу эса уларга 
бевосита бўйсунишга олиб келади. Бундай шароитда деҳқон 
хўжалигининг мустақиллиги қишлок хўжалиги корхоналари раҳбарлари 
хоҳишига қараб анча чекланиб, ривожланди. 


67 
Статистик маълумотларга кўра, республикада 3,7 млн.га яқин деҳқон 
хўжаликлари мавжуд. Деҳқон хўжаликлари 2012 йилда республика 
қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 91,7 % ини берган. Ўртача бир 
деҳқон хўжалигининг даромади 60 минг сўмни ташкил этиб, 
айримлариники 400-500 минг сўмга етган. Ҳозирда 150 минг гектар ерлар 
иморат учун банд қилинган. Деҳқон хўжалигида ҳозир пахта экилмайди. 
Деҳқон хўжаликлари ғалланинг 18,1% ини, картошканинг 75,5% ини
сабзавотнинг 64,1% ини, полиз экинларининг 46,8% ини, меванинг 
41% ини, узумнинг 32% ини, гўштнинг 94,6% ини, сутнинг 95,9% ини, 
тухумнинг 54,6 % ини, жуннинг 1,2 % ини, қоракўл терининг 40% ини 
бермоқда. 
Деҳқон 
хўжаликлари 
томонидан 
етиштирилган 
маҳсулотларнинг товарлилик даражаси ҳам бошқа турдаги қишлоқ 
хўжалиги корхоналари етиштирган маҳсулотлардан анча юқори 
кўрсаткичларга эга. Жадвалда йиллар давомида деҳқон хўжалигининг 
ривожланиш тенденциялари кўрсатилган(4-жадвал). 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish