Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


  5-БОБ.ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАРЕСУРСЛАР



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 


69 
5-БОБ.ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАРЕСУРСЛАР 
ПОТЕНЦИАЛИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ.МЕҲНАТ
РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
 
«Ҳар бир илм ичида, унинг ўрганадиган 
бир нарсаси бўлади. Бу нарсалар икки 
тур бўлади: биринчиси, борлиғи бизнинг 
ҳаракатимизга боғлиқ бўлган нарсалар ва 
иккинчиси, 
бизнинг 
ҳаракатимизга 
боғлиқ бўлмаган нарсалар. Аввалгисига 
бизнинг қилмишларимиз мисол бўлса, 
иккинчисига ер, осмон, ҳайвон ва 
ўсимликлар мисол бўлади.»
Абу Али ибн Сино 
 
«...инсоннинг қадр қиймати ўз 
вазифасини аъло даражада бажаришдан 
иборат: шунинг учун инсоннинг энг
асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан 
белгиланади, инсон ўз орзусига меҳнат 
туфайли эришади» 
Абу Райхон Беруний 
 
«Меҳнатда чиниқмаган, сабр-тоқат 
билан ишлай олмаган кишининг иши 
унумли бўлади деб ўйлаш нотўғридир» 
А.Навоий 
 
1
.
Ресурслар потенциалининг иқтисодий моҳияти ва унинг 
таркиби 
 
Қишлоқ хўжалиги бошқа моддий ишлаб чиқариш тармоқлари қатори 
инсоннинг ҳар томонлама эҳтиёжини қондирадиган истеъмол қийматлар 
яратиш мақсадида ресурсларга бўлган таъсирини ифодалайди. Бу 
жараённи амалга ошириш комплекс объектив ва субъектив ишлаб 
чиқариш омилларидан фойдаланишни талаб қилади. Улар инсон меҳнати, 
меҳнат воситалари ва меҳнат предметларидан ташкил топади. 


70 
Фанда маълумки, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шакллари қандай 
бўлишидан қатъий назар, ишчи ва ишлаб чиқариш воситалари унинг 
доимий омиллари бўлиб қолади.
Меҳнат воситаларига, инсон маҳсулот олиш мақсадида меҳнат 
предметларига таъсир этувчи, ишлаб чиқаришнинг моддий элементлари 
киради. 
Меҳнат предметларига, ишлаб чиқариш жараёнида, инсон меҳнати 
қаратилган ва инсон томонидан керакли йўналишда ўзгартириладиган, 
ишлаб чиқаришнинг моддий элементлари киради. 
Шу билан бирга, инсон, меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари 
фақат имконият жиҳатдан ишлаб чиқариш омиллари ҳисобланади. 
Умуман ишлаб чиқариш учун улар бирлашишлари керак. Ишлаб чиқариш 
жараёнига меҳнат воситаларини жалб қилиб ва улар ёрдамида меҳнат 
предметларига таъсир этиб, инсон ишлаб чиқариш ёки шахсий истеъмол 
учун фойдаланиладиган маҳсулот яратади. 
Моддий ишлаб чиқариш жараёни унинг омилларининг механик 
бирлигини эмас, балки органик бирлиги ва боғлиқлигини, пировард 
натижада, маълум бир маҳсулотнинг таркиби, ҳажми ва сифати бўйича 
ишлаб чиқариш омиллари трансформациясини ифодалайди.
Қишлоқ хўжалигида инсон, меҳнат воситалари ва предметлари билан 
бир қаторда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ер ва сув фаол иштироқ 
этади. Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ернинг сифатига, унинг 
унумдорлигига ва сув билан таъминланганлигига боғлиқ. Бу эса ўз 
навбатида 
қишлоқ 
хўжалиги 
тармоқларининг 
самарадорлигини 
оширишга шароит яратади. 
Инсон меҳнати, ер, сув, меҳнат воситаси ва меҳнат предмети
қишлоқ хўжалигида маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнини амалга
оширувчи зарурий шароит ва омиллардир, бинобарин унинг 
ресурсларидир. Демак, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурслари–
меҳнат, ер, сув ва моддий ресурслар-қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида фойдаланилади ва унинг 
салоҳиятини (потенциалини) ташкил этади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурслари, сифат жиҳатдан бир-
биридан фарқ қилса ҳам, уларнинг бир қатор умумий томонлари мавжуд: 
-ишлаб 
чиқариш 
жараёнида 
қатнашишнинг 
потенциал 
имкониятларига ва уларни истеъмол қилишнинг унумли характерига эга. 
Мос равишда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурслари ишлаб 
чиқариш жараёнига кирмагунча алоҳида-алоҳида бўлади. Жараён
бошлангандан кейин бирлашади; 
-жамият иқтисодий ривожланишининг ҳар бир этапида ҳажм ва 
таркиб жиҳатдан чегараланиш характерлидир; Демак, хулоса шуки, 
маҳсулот яратишда қатнашадиган элементларнинг ҳаммаси ҳам, ишлаб 
чиқариш ресурслари бўлавермайди. Мисол учун, ҳаво ишлаб чиқариш 
жараёнида бевосита ва фаол қатнашади, лекин у иқтисодий маънода 
ишлаб чиқариш ресурси ҳисобланмайди, чунки у назарий ҳамда амалий 


71 
жиҳатдан олганда чегараланмаган. Шу билан бирга, ҳар бир маълум 
даврда ишлаб чиқариш ресурсларининг чегараланганлиги, жамият ишлаб 
чиқарувчи кучларининг ривожланиши даражасини, абсолют эмас балки 
нисбий жиҳатдан характерлайди. Ишлаб чиқариш ресурсларнинг нисбий
чегараланганлиги, баъзи ҳолларда камёблиги, бир томондан, улардан 
анча интенсив ва самарали фойдаланишни, бошқа томондан бир ресурсни 
бошқа ресурс билан алмаштириш, уларнинг бир-бирини ўрнини қоплаш 
имконияти заруриятини келтириб чиқаради. Ерларнинг унумдорлигини 
ошириш, ишлаб чиқаришга комплекс мехнизация ва автоматлаштиришни 
қўллаш меҳнат ресурслари ва бошқалар камёблигини тўлдиришга ёрдам 
беради. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараёни ишлаб чиқариш 
ресурсларини истеъмол қилиш билан характерланади. Бу эса уларни 
такрор ишлаб чиқариш лозимлигини билдиради. Ҳар бир ресурс турига 
мос равишда маълум такрор ишлаб чиқариш манбаи мос келади. 
Масалан, меҳнат ресурсларининг манбаи меҳнатга яроқли аҳоли, асосий 
воситаларининг манбаи - капитал маблағлар, моддий оборот 
воситаларининг манбаи - маҳсулот сотишдан тушадиган пул ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муҳим омил меҳнат 
ресурсларидир. Шунинг учун жами ишлаб чиқариш қуроллари ичида, энг 
қудратли ишлаб чиқарувчи куч ишчиларнинг ўзи. Қишлоқ хўжалигида 
меҳнат ресурслари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда иштирок этиш 
қобилиятига эга бўлган кишилар тўпламини ифодалайди. Меҳнат 
ресурсларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда банд бўлган 
кишилардан ташқари, маълум бир шароитда қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришида қатнашиш имкониятига эга бўлган кишилар, яъни меҳнат 
заҳиралари ҳам киради. Меҳнат ресурсларининг энг ҳаракатчан ва бир 
вақтнинг ўзида социал фаол қисми иш кучидир. У кишининг жисмоний 
ва маънавий қобилиятларининг йиғиндисидир. Бундан кўринадики,
меҳнат ресурслари шундай ҳолатда иш кучига айланадики, қачонки 
кишининг жисмоний ва маънавий қобилиятлари меҳнат жараёнида
рўёбга чиқса. Шунинг учун "меҳнат ресурслари" тушунчаси "иш кучига" 
нисбатан кенг ва кўп қирралидир. Фан-техниканинг ривожланиш 
жараёнида, ишлаб чиқаришда меҳнат ресурсларининг, иш кучининг роли 
ўсиб боради. Машина ишчининг айрим вазифаларинигина ўрнига 
алмашади, лекин инсонни тўлиқ алмаштира олмайди, чунки инсон ишлаб 
чиқариш воситаларини ўзлаштириб, ўзининг қобилиятини ривожлантира 
бориб, табиат ва жамият қонунларидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун 
фойдаланиш жараёнида машинани яратган. 
Лекин 
қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларининг, инсон 
меҳнатининг роли қанчалик буюк бўлмасин уни табиат кучлари билан 
алмаштириб 
бўлмаслиги, 
жумладан 
ер 
ресурларисиз 
рўёбга 
чиқмаслигини билдиради. Қишлоқ хўжалиги ер ресурслари деганда, 
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хусусий мулк сифатида, эгалик 
қилувчи ва фойдаланувчи ер майдонлари тушунилади. Қишлоқ хўжалиги


72 
ишлаб чиқаришининг моддий асоси сифатида ер ресурслари ишлаб 
чиқаришнинг умумий омили бўлиб, тармоқдаги бошқа ишлаб чиқариш 
ресурсларини бирлаштириш учун моддий база ҳисобланади. Чунки ер 
қишлоқ хўжалигида бош ишлаб чиқариш воситаси ҳамда меҳнат 
предмети ҳисобланади. 
Ер ресурслари билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришида муҳим омил бўлиб сув ресурслари ҳисобланади. Сув 
углекислий газ билан органик моддалар ҳосил бўлиш фотосинтез 
жараёнида қатнашиб, ўсимлик организми учун материал ҳисобланади. 
Бундан ташқари, сув озуқа моддаларни эритади ва уларни ўсимлик 
томонидан ўзлаштиришни амалга оширади, қишлоқ хўжалиги экинлари 
ҳосилдорлиги шаклланишига имконият яратиб беради. 
Ер 
ресурсларидан 
кейин 
ишлаб 
чиқаришнинг 
моддий 
элементларидан ҳисобланган моддий ресурслар туради. Моддий 
ресурслар инсон томонидан яратилган бўлиб иккига бўлинади: 
1.Асосий воситалар 
2.Моддий айланма воситалар 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish