Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
2. 
Хўжалик юритиш шакллари тизими. Қишлоқ 
хўжалигининг ижтимоий - иқтисодий тузилмаси 
Ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли туман 
шакллари, иқтисодий манфаатлари ва уларни амалга ошириш 
шароитларида хўжалик юритишнинг турли туман шакллари асос қилиб 
олинади. Ҳар бир мулк шаклига мос равишда хўжалик юритиш шакли ёки 
қишлоқ хўжалиги корхонаси тўғри келади. Ҳозирги вақтда қишлоқ 
хўжалигида корхоналарнинг қуйидаги турлари ривожлантирилади: 
-Ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликка асосланган 
деҳқон хўжалиги. Ер ресурслари бу ерда хусусий мулкда ёки ижара 
шароитида бўлиши мумкин. 
Мамлакатда узоқ вақтлар меҳнатни ташкил қилишнинг ва хўжалик
юритишнинг деҳқон, оила хўжалик шаклларига унчалик эътибор 
берилмас эди.
-Жамоа мулкнинг турли шаклларидан фойдаланишга асосланган, 
ижара 
корхоналари, 
коллектив 
корхоналар, 
қишлоқ 
хўжалик 
корхоналари, акциядор жамияти кўринишидаги корхоналар, хўжалик 
уюшмаси (бирлашмаси)га тегишли корхоналар; 
-Давлат мулкига асосланган турли хил давлат корхоналари.
Қишлоқ хўжалигида мустақил корхоналардан ташқари, шунингдек
тармоқ ҳудудий ёки бошқа тамойилларга асосланган ихтиёрий 
бирлашмалар, халқаро ташкилотлар мавжуд бўлади. Юқорида санаб 
ўтилган хўжалик юритиш шакллари, корхона ва бирлашма турлари, 
шунингдек, деҳқон хўжалиги, мамлакат қишлоқ хўжалигининг 
ижтимоий-иқтисодий структурасини ташкил қилади. Ҳар бир 
мамлакатда, ҳудудда ўзига хос шароитдан келиб чиқиб, ижтимоий-
иқтисодий структура ҳар хил бўлади, яъни хўжалик юритиш шакллари,
корхона ва бирлашма турлари ҳар хил бўлади.
Аграр иқтисодиётнинг кўп укладлилигини тан олиш, назарий 
жиҳатдан хўжалик юритишининг ҳар қандай шакли ҳаракат 
қилишининг тенг ҳуқуқлигини тан олиш демакдир. Бу масаланинг амалий 
томони ҳозирги вақтдаги қишлоқ хўжалигининг реал ҳолатини ҳисобга 
олишдир. Мавжуд хўжаликлар билан бир қаторда аграр иқтисодиётдаги 


47 
кўп укладли звеноларни тан олиш хўжалик юритишнинг турли 
ижтимоий-иқтисодий шакллари ўрни ва чегарасини асослаб беради. 
Иқтисодий жиҳатдан бақувват хўжаликлар фаолиятини тўхтатиб, уларни 
тугатиш ва бошқа корхоналарга айлантириш нотўғри бўлур эди. Бундай 
хўжаликларда 
ижара 
ва 
кооператив 
хўжалик 
шаклларини 
такомиллаштириш учун резервлар бўлса ҳам уларга четдан таъсир 
ўтказмаслик керак. Анча илгаридан буён зарар кўриб ишлаётган 
корхоналарни эса, объектив сабаблари бўлгани учун келажакда мустақил
ривожланишини, уларда қандай хўжалик шаклларини жорий қилишни 
деҳқонлар ўзлари ҳал қилишлари керак. Қишлоқ хўжалигида кўп 
укладлиликнинг ривожланиши, деҳқон хўжалигининг мустаҳкамланиши 
ўз навбатида қишлоқ хўжалик корхоналарини қайта ташкил қилиш, 
уларнинг вазифаларини ва структураларини ўзгартиришни, уларни 
кооперативларга (уюшма, иттифоқ ва бошқалар) айлантиришни тақозо 
қилади. Ер ва чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш учун, маҳсулот 
сифатини яхшилаш ва уни ишлаб чиқариш харажатини пасайтириш учун 
олиб борилган рақобат курашида самарадорлик тўғрисидаги масала ва 
хўжалик юритишининг у ёки бу шаклининг афзаллиги аниқланади. 
Қишлоқ хўжалигида турли мулк шакллари ва корхона турлари ўртасидаги 
рақобат курашида давлат актив роль ўйнайди. Бу давлат эҳтиёжи учун 
зарур бўлган буюртмаларини танлов асосида бажаришда, солиқ ва 
кредитларни амалга оширишда, янгиликлардан фойдаланишда, давлат 
бюджетидан капитал маблағларни молиялаштиришда намоён бўлади.
2012 йилга келиб қишлоқ хўжалигидаги барча тоифадаги хўжаликлар 
етиштирган маҳсулотларнинг 34,4% фермер хўжаликларига, 63,5 % 
деҳқон хўжаликларига ва 2,1 % бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари 
ҳиссасига тўғри келган.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish