Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

фермер хўжалигининг ер майдонини 
мақбуллаштириш
— ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш 
ва фермер хўжалигининг молиявий барқарорлигини таъминлаш 
мақсадида унинг ер майдони ҳажмини ўзгартириш демакдир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 
январдаги “Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни 
тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 22-сонли 
қарори қабул қилинган. Бу қарор, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни 
янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари 
тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармонини бажариш 
юзасидан 
ҳамда 
фермер 
хўжаликларининг 
ер 
майдонларини 
мақбуллаштириш 
жараёнида 
уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, фермер хўжаликларини 
тугатишда қонунчилик нормаларига риоя этиш кафолатларининг 
ишончли тизимини яратиш мақсадида қабул қилинган. Ихтиёрийлик 
асосида амалга оширилган мақбуллаштиришдан сўнг фермер хўжалигида 


58 
қолган ер майдони «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунида назарда тутилган минимал миқдордан кам 
бўлмаслиги 
кераклиги, 
деҳқончилик 
маҳсулоти 
етиштиришга 
ихтисослаштирилган фермер хўжалиги учун ижарага бериладиган ер 
майдонининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун — камида 
30 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар 
етиштириш учун — камида 5 гектар бўлиши ва фермер хўжалиги ер 
майдонини мақбуллаштиришда ер майдони контурларининг яхлитлиги 
бузилишига йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. 
2015 
йилги 
фермер 
хўжаликлари 
ерларини 
қайтадан 
мақбуллаштириш жараёни асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 40-сонли қароритаҳрири талаблари 
асосида сурункасига зарар билан ишлаётган фермер хўжаликларини 
тугатиш ва уларни экин майдонлари таркиби бўйича кўриб чиқиш 
мақсадида амалга оширилди. Фермер хўжалигини ихтиёрийлик асосида 
тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик 
субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш 
тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-
сон қарорига мувофиқ амалга оширилди. Уларнинг қарзларини тўлаш 
тугатувчи томонидан худди шу қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик 
субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш 
тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилди. Шунингдек, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 
декабрдаги 362-сонли “Фермер хўжаликларини юритиш учун берилган ер 
участкалари 
майдонларини 
мақбуллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”қарорига асосан амалга оширилган ишлар натижасида, 
республикада фермер хўжаликлари сони 17556 тага кўпайиб ёки 
101070тага етди, уларнинг ўртача ер майдони 36,1 гектарни ташкил 
қилди. Қуйидаги жадвалда ана мақбуллаштириш натижасининг якуний 
кўрсаткичлари таҳлили келтирилган (3-жадвал). 
Демак, мақбуллаштириш натижасида ўртача 1 фермер хўжалигига 
тўғри келган ер участкаси: пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган 
хўжаликларида – 36,1 га., сабзавотчилик ва полизчилик хўжаликларида - 
8,1 га., боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларида - 6,8 га., чорвачилик 
хўжаликларида – 31,2 га ва қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларига 
ихтисослашган хўжаликларда 8,3 га.бўлиши белгилаб қуйилган. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish