Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



1-БОБ. “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ
ИҚТИСОДИЁТИ”ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, ЎРГАНИШ 
УСЛУБЛАРИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 

Фан тугал бир китоб бўлмаган ва ҳеч қачон 
бўлмайди ҳам. Ҳар бир муҳим ютуқ янги 
саволларни туғдиради. Ҳар қандай тараққиёт 
вақт ўтиши билан янгидан-янги ва янада 
чуқурроқ қийинчиликларни юзага келтиради” 
А. Эйнштейн 
 
1.Фаннинг предмети ва вазифалари. Ўрганиш услублари 
 
Иқтисодиёт кенг маънода ишлаб чиқариш жараёнида кишилар 
иштирок этадиган ижтимоий муносабатларнинг йиғиндисидир. Бу 
муносабатлар объектив қонун ва қонуниятларга боғлиқ. Жамият 
ривожланишининг турли босқичларида ижтимоий ишлаб чиқариш 
қонунлари ва моддий бойликларни тақсимлашни иқтисодий назария 
ўрганади. Кишилар ўртасида иқтисодий муносабатларни ўрганиб, 
иқтисодий назария иқтисодиётнинг турли тармоқларда иқтисодий 
қонунларнинг аниқ турли туман хусусиятларини ўрганиш билан 
шуғулланмайди ва ўз олдига шуғулланишни вазифа қилиб қўймайди. 
«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани бошқа иқтисодий фанлар 
билан чамбарчас боғланган. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»нинг 
назарий ва услубий жиҳатдан базаси худди бошқа тармоқ фанлари каби 
иқтисодий назария ҳисобланади. «Иқтисодий назария» ишлаб чиқариш 
муносабатларини ва уларнинг иқтисодий қонунларида акс этишини, 
шунингдек бу қонунлардан амалда фойдаланишни ўрганади. «Қишлоқ 
хўжалиги иқтисодиёти» ишлаб чиқариш муносабатларининг шаклланиш 
турларини иқтисодий қонунларнинг ҳаракат қилиш механизмини, 
уларнинг намоён бўлиш шаклларини ва шу тармоқда аниқ шароитда 
улардан фойдаланишни очиб беради. «Иқтисодий назария» билан 
«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» ўртасида ишлаб чиқарувчи кучларни 
ўрганиш борасида фарқ бор. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида 
иқтисодий қонуниятларнинг умумий кўриниш хусусиятлари билан 
тармоқ иқтисодий фанлари шуғулланади: саноат, қишлоқ хўжалик, 
қурилиш, транспорт, савдо, коммунал-хўжалик иқтисодиёти ва бошқалар. 
Иқтисодий фанларнинг бундай табақаланиши ижтимоий меҳнат 
тақсимотининг ривожланиши билан боғланган. "Қишлоқ хўжалиги 
иқтисодиёти" фанининг фан сифатида ажралиши ҳам моддий ишлаб 
чиқаришнинг асосий сфераси ҳисобланган қишлоқ хўжалигининг 
ажралиши билан боғланган. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» шундай 
фанки, у қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда объектив иқтисодий 



қонуниятлар ҳаракати ва уларнинг кўриниш шаклларини ўрганади. 
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий муносабатларни ундаги хусусиятларни 
ҳисобга олган ҳолда текширади: мавжуд ширкат, фермер ва деҳқон 
хўжаликлари, 
агросаноат 
комбинатлари, 
агрофирмалар, 
ижара 
жамоаларининг ривожланишини назарий жиҳатдан умумлаштиради. 
«Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» фани қуйидаги аралаш фанларнинг 
ўргатиш услубиётларидан фойдаланади: 
1.Агробизнесни ташкил қилиш ва режалаштириш; 
2.Иқтисодий география; 
3.Қишлоқ хўжалиги статистикаси; 
4.Бухгалтерия ҳисоби; 
5.Иқтисодий кибернетика; 
6.Қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг таҳлили; 
7.Қишлоқ хўжалиги тармоқлари технологиясини иқтисодий баҳолаш 
ва бошқалар.
Қишлоқ 
хўжалиги 
иқтисодиёти–тарихий 
фан. 
У 
жамият 
ривожланиши ва ўзгаришдаги қонуниятларни, уларнинг кўриниш 
шаклларини 
ўрганади. 
Воқеа 
ҳодисаларни 
биргаликда 
ўзаро 
алоқадорликда ва сабаб оқибатда акс эттирувчи тушунчалар - иқтисодий 
қонунларга таянган ҳолда қишлоқ хўжалик иқтисодиёти аниқ шароитда 
уларнинг ҳаракатини очиб беради, хўжалик шароитида улардан 
фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини ҳисоблаш 
усулларини ишлаб чиқади. Қишлоқ хўжалигида бутун иқтисодиёт 
тармоқлари сингари қуйидаги қонунлар тизими ҳаракат қилади: 
1.Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш; 
2.Жамғариш; 
3.Қиймат, талаб ва таклиф қонунлари; 
4.Меҳнат унумдорлигининг ўсиб бориши ва бошқалар.
"Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" фанининг предмети шуки, у 
кишиларнинг ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар 
билан ўзаро алоқадорлигида ва ўзаро боғлиқлигида ўрганади. 
Ишлаб чиқарувчи кучлар табиий ва технологик фанларнинг ўрганиш 
предмети ҳисобланади. «Қишлоқ хўжалик иқтисодиёти» ишлаб чиқариш 
муносабатларини ўргана бориб, ишлаб чиқарувчи кучлардаги 
ўзгаришларни ҳам акс эттиради. «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»нинг 
муҳим вазифаси лойиҳадаги ва қўлланиладиган машина, агротехника, 
мелиоратив ва бошқа тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш 
ҳисобланади. Шу билан бирга иқтисодиётнинг табиий ва технологик 
фанлар билан алоқаси ўрнатилади. Шундай қилиб, «Қишлоқ хўжалиги 
иқтисодиёти» фани қишлоқ хўжалик тармоғида ишлаб чиқариш 
муносабатларини моддий ишлаб чиқаришнинг бошқа сфералари билан 
алоқадорлигида ўрганади. Бунда табиий техник ва бошқа аралаш фанлар 
тадқиқотлари натижасига таянилади.
"Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" фанининг асосида материалистик 
диалектика ётади. Шу боис, борлиқни билиш усуллари фаннинг асосий 



услубиётини ташкил қилади. Бу усул ҳодисаларни бир-биридан 
ажратмасдан уларни бир-бирига боғлаб ўрганади. У ҳодисаларни 
тўхтовсиз ҳаракатда, ўзгаришда, янгиланишда ва ривожланишда, 
шунингдек миқдор ўзгаришлардан сифат ўзгаришларига айланишида 
ўрганади. Қуйидан юқорига ҳаракатини, қарама-қаршиликлар бирлиги ва 
кураши нуқтаи назаридан ўрганади. Бундан ташқари иқтисодий
материалларни 
ўрганишда 
иқтисодий 
тадқиқотларнинг 
турли 
усулларидан фойдаланади. Энг кўп қўлланиладиган усулларига 
статистик, аналитик, корреляция, дисперсия, регрессия, индекс ва 
бошқалар. Ундан кейингиси иқтисодий-математик услублар: симплекс, 
ишлаб чиқариш дедукцияси, икки ёқлама баҳолаш, тақсимот ва бошқалар. 
Алоҳида ижтимоий ҳодисаларни, илғор тажрибаларни ўрганишда 
монография усул қўлланилади. Турли тадбирларнинг иқтисодий 
самарадорлигини асослашда экспериментал усул қўлланилади. Бундан 
ташқари анализ ва синтез, хронометраж, танлаб текшириш, анкета сўроғи 
каби усуллардан ҳам фойдаланилади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish