Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бешинчи хусусияти шуки,
бу 
тармоқда сув ресурсларидан фойдаланиш муҳим роль ўйнайди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг олтинчи хусусияти шуки,
бу 
ерда иш вақти билан ишлаб чиқариш даври мос келмайди. Қишлоқ 
хўжалигида ишлаб чиқариш даври иш вақтидан узоққа чўзилади. Бу шу 
билан характерланадики, биологик жараён бевосита кишиларнинг
иштирокисиз ҳам давом этаверади. Масалан, кузги экинлардан, буғдойни
етиштириш учун 200-230 кун талаб қилинади, иш вақти эса 25-30 кунни 
ташкил қилади, холос. Ёмон об-ҳаво бўлса, иш вақти шунча қисқа 
бўлади. Капитал ва меҳнат ҳам шунга қараб сарфланади. Ишлаб 
чиқариш даври билан иш вақтининг мос келмаслиги қишлоқ хўжалигида 
ишларнинг мавсумийлигини кетириб чиқаради. Саноатнинг кўпчилик 
тармоқларида эса меҳнатнинг сарфланиши тўхтовсиз амалга оширилади 
ва мавсумийликни камайтиради.


10 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг еттинчи хусусияти шуки,
бу 
тармоқ ўзининг ривожланиши жараёнида табиий ва иқтисодий 
шароитларига қараб ўзаро технологик боғлиқ бир неча тармоққа, ишлаб 
чиқаришга ихтисослашади. Саноатда эса корхоналар маълум бир
маҳсулотнинг алоҳида қисмини ишлаб чиқаришга ихтисослашади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг саккизинчи хусусияти шуки,
бу ерда тайёр маҳсулот (ялпи маҳсулотнинг 20%)нинг бир қисми келгуси 
давр ишлаб чиқаришига, ишлаб чиқариш воситаси (уруғ, ем-хашак,
бузоқ ва ҳ.к.)га киради. Шу ва бошқа сабабларга кўра асосий ва айланма 
воситаларидан тўлиқ фойдаланиш муаммолари вужудга келади, айрим 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг товарлилик даражаси саноатга 
нисбатан анчагина пасаяди. 
Қишлоқ хўжалигининг келажакдаги ривожланиши бўйича турли хил 
қарашлар мавжуд. Ҳаммага маълумки, мустақилликкача бўлган даврда 
мамлакат қишлоқ хўжалиги тармоқлари чуқур инқирозга учраган эди. 
Бу энг аввало озиқ-овқат сифатининг пасайишида ва
етишмаслигида, ишлаб чиқаришнинг турғунлиги ва серхаражатлигида, 
қишлоқ 
аҳолиси 
турмуш 
шароитининг 
барқарор 
ташкил 
топмаётганлигида намоён бўлган эди. Айрим маҳсулотларнинг истеъмол 
балансида анчагинасалмоқни четдан олинадиган маҳсулот ташкил қилар 
эди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ресурс потенциалидан 
фойдаланиши самарасиз ва атроф муҳит учун зарарли бўлиб келди. Кўп 
туманларда тупроқ гумус миқдори 30-40% га пасайган, унинг шўрланиш 
даражаси кучайган. Харажатларнинг рентабеллиги ҳам хорижий 
мамлакатларга нисбатан анча пасайиб кетди. Ижтимоий ривожланишнинг 
инфраструктура тизими анчагина орқада қолди. Миграция жараёни давом 
этмоқда ва ҳ.к. 
Қишлоқ хўжалигининг узоқ йиллар бундай давомида турғунлигининг 
ва инқирозининг сабаблари қуйидагилар эди: 
1).Деҳқонларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий 
камситилиши; 
2).Ходимларнинг ер ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан ва 
ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан узоқлашиши, мулкка эгаликнинг 
паст даражада ташкил топиши; 
3).Директив режалаштириш ва баҳоларни белгилаш, маъмурий
қўмондонлик тизимининг давом этиши; 
4).Чегараланган моддий-техника таъминоти ва молиялаштириш, 
қайта ишловчи саноатларда моддий техника ва технологиянинг орқада 
қолиши; 
5).Фаннинг ролини тўғри баҳоламаслик, фан-техника тараққиётидан 
фойдаланишнинг пастлиги.
Ўтган асрнинг 90–йилларига келиб, қишлоқ хўжалигини инқироздан 
чиқаришнинг асосий йўллари аниқланган бўлиб, ҳозирги кунда уларнинг 
кўпчилиги амалга ошмоқда. Бунга қуйидагиларни киритиш мумкин: 


11 
1).Иқтисодий муносабатларни қайта қуришнинг муҳим қисми 
сифатида ер ислоҳотини аста секин амалга ошириш. Ер ислоҳотининг 
маъноси–ерга бўлган мулкни давлаттасарруфидан чиқариш ва ундан, 
мулкнинг 
турли-туман 
шаклларидан 
фойдаланиш. 
Мамлакатда 
мустақиллик йилларида ер ислохоти амалга оширилди. Унга биноан 
республика қишлоқ хўжалигида ҳозир ерга давлат мулки сақланиб 
қолгани ҳолда ундан фойдаланишнинг турли-туман шакллари қарор 
топди, яъни, дастлабки аграр ислоҳатлардан бири бу аҳолига томорқа 
бериш тўғрисидаги қарор бўлиб, бунда ерни қишлоқ аҳолисига бериш ва 
шу орқали маҳсулотларни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар эди. 
Бу 1990 йил 20 июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг“Ер 
тўғрисида” ги қонунида акс эттирилган эди.
Кейинчалик ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг 1998 йил 30-апрелдаги 599-I-сонли “Ўзбекистон 
Республикаси Ер кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида”ги 
қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотиб, унинг асосида “Ер Кодекси” 
қабул қилинди. Бу “Ер Кодекси”да
1
ер билан боғлиқ барча ҳуқуқий 
муносабатлар ўз аксини топди. Ер фонди, ер тузиш, ундан фойдаланиш, 
тармоқлар бўйича фойдаланиш тартиби, унинг муҳофазаси ва бошқа 
масалалар ўз аксини топган ушбу кодекс 1998 йил 1-июлдан бери амалда 
ҳамда сўнгги марта 2011 йилда ўзгариш киритилган. Унинг 1-моддасида 
«Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, 
фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона 
фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади» - деб ёзиб 
қўйилган. 
Ер тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар жумласига «Ўзбекистон 
Республикасида ер мониторинги тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Махкамасининг 2000-йил 23-декабрдаги 496-сонли Қарори, 
«Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ягона ер солиғи 
ундириш тартиблари тўғриси» даги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Махкамасининг 1998-йил 26-декабрдаги 539-сонли Қарори, «Қишлоқ 
хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Махкамасининг 2003-йил 5-ноябрдаги 486-сонли Қарори, «Қишлоқ 
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий 
этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998-йил 
10-октабрдаги ПФ-2086-сонли Фармони ва бошқаларни киритиш мумкин.
2).Қишлоқда тақсимот муносабатларини ўзгартириш. Мулкни 
хусусийлаштиришнинг аҳамиятини камайтирмагани ҳолда, ер ва бошқа
ишлаб чиқариш воситаларига хўжайинлик ҳиссини уйғотиб, улар 
томонидан яратилган маҳсулотларга ўзларининг эгалик қилиши ҳам 
муҳим аҳамият касб этади. Қандай мулк шакли бўлишдан қатъий назар, 
арзон меҳнат унумли бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун Ўзбекистон 
1
ЎзР Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1998 йил 5-6 модда, сўнгги ўзгариш 2011 й., 1-2 сон 1-модда


12 
Республикаси Президенти И.Каримов республикамизда мулкдорлар 
қатламини 
шакллантириш 
вазифасини 
долзарб 
қилиб 
қўйди. 
Мамлакатимизда 
мулкдорлар 
қатламини 
вужудга 
келтиришни 
тезлаштириш учун “Мулк тўғрисида”ги, “Мулкни давлат тасарруфидан 
чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисида”ги ва 
бошқа 
қонунлар 
қабул 
қилинди.2003-2012 
йиллар 
мобайнида 
республикада хусусийлаштирилган корхона ва объектлар сони 1519 
тадан 83 тагача камайиб борган. Бу албатта йилдан йилга бу жараённинг 
иқтисодиётнинг турли соҳаларида давом этаётганлигидан далолат беради.
3).Мулк ва хўжалик юритишнинг янги шаклларини қўллаб 
қувватлаш. Аграр секторнинг келажагида бир-бири билан рақобат 
қиладиган, ўзаро ҳаракат қиладиган, бир-бирини тўлдирадиган йирик, 
ўртача ва майда корхоналарни кўриш мумкин. Корхоналарнинг турли 
ўлчамлари хўжалик юритишнинг турли шаклларига мослашиб кетади. 
Асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари ривожланиши кенгаяди;
Шу сабабли республикада иқтисодиётида, жумладан қишлоқ 
хўжалигида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 
“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, 
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ва 
бошқа бир қанча қонунлар қабул қилинди. 2012 йилга келиб 
республикада 70,8 мингта фермер хўжаликлари 3,7 млн. та деҳқон 
хўжаликлари фаолият олиб борган бўлиб, улар мос равишда – 8377,2 
млрд.ва 15474,2 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган.
4).Турли хўжаликларда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, 
хўжалик юритишнинг мавжуд шаклларини ўзгартириш, уларни
демократик асосда ижара, ширкат (кооператив) ва акциядор корхоналарга 
айлантириш, бунда бирламчи меҳнат жамоаларига ва алоҳида ҳар бир
жамоа аъзосига мустақилликни ошириш; 
Ҳақиқатда мустақиллиқ йилларида Ўзбекистонда мулкнинг ва 
хўжалик юритишнинг турли-туман шакллари барпо этилди, жумладан: 
давлат, кооператив, шахсий-хусусий ва аралаш каби мулклар ва шунга 
мос 10 дан зиёд хўжалик юритиш шакллари вужудга келди. 
5).Хўжалик юритишнинг бозор механизмидан фойдаланишга ўтиш;
маҳсулот бозори, ишлаб чиқариш воситалари бозори, шу жумладан ер,
иш кучи ва қимматбаҳо қоғозлар бозори. Бунда корхона даражасида 
горизонтал, тўғри шартнома муносабатлари ривожланади. Давлат 
даражасида бошқаришнинг иқтисодий ричагларини (банклар, солиқлар, 
субсидия, кредит бериш шартлари) тавсифлайдиган кўрсаткичларнинг 
сақланиб қолишига ва дастурли ёндошишга олиб келади. Аста-секин 
маҳсулотлар талаб ва таклиф асосида эркин сотила бошлайди. 
Маҳсулотларни марказдан тақсимлаш қисқаради; 
Мустақиллик йилларида фермер хўжаликларини молиявий қўллаб 
қувватлашнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди, жумладан: давлат 
эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштириш; 
қишлоқ хўжалигида солиқ имтиёзларининг берилиши; унумдорлиги паст 


13 
ерларда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етиштирувчи фермер 
хўжаликларига молиявий ёрдам; ирригация ва мелиорация тизимини 
давлат томонидан қўллаб қувватлаш кабилар. 
6).Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экологизация қилиш ва 
ресурсларни тежаш. Бу ерда муҳим ролни биотехнология, тупроқни 
ҳимоя қиладиган технология, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг 
яхлитланган усуллари, қайта ишлашда чиқитсиз технология ва бошқалар 
ўйнайди; 
7).Фаннинг роли ва унинг ишлаб чиқаришга таъсирини кучайтириш. 
У барча ресурсларни йирик комплекс мажмуаларига тўплаш йўли билан
амалга оширилади.
Биринчи 
босқичда, 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларининг
йўқолишини максимал қисқартиришга барча ресурсларни жалб қилиш ва 
бунинг ҳисобига ялпи ишлаб чиқариш суръатини ўстириш қўйилган. 
Иккинчи босқичда, ишлаб чиқаришни ўстириш, қишлоқ хўжалигини 
ишлаб чиқариш ресурслари билан таъминлашни яхшилаш, илғор хўжалик
юритиш шаклларини ривожлантириш ва бозор механизмидан 
фойдаланиш ҳисобига аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган 
талабини тўлароқ қондириш қўйилади. Учинчи босқичда, аҳолининг 
барча озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган тўлов қобилиятини тўла 
қондириш, биологик жиҳатдан тўлақонли озиқ-овқатнинг кенг 
ассортиментини ишлаб чиқариш учун база яратиш қўйилади. Ҳукумат 
томонидан тузилган дастурлар ўз ичига қишлоқни ижтимоий 
янгилашнинг кенг жабҳасини олади: қишлоқ аҳолисининг меҳнат ва 
яшаш шароитини яхшилаш, аҳолининг камдаромадли гуруҳи учун 
ижтимоий товон тўлаш ва ҳ.к. 
Республикамизда пахта ва дон экинларига давлат буюртмаси 
ўрнатилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 
31 декабрдаги ПФ-2165-сонли фармонига мувофиқ фермер хўжаликлари 
давлат буюртмаси ҳажмидаги етиштираётган маҳсулот қийматининг 50 
фоизи миқдорида Молия Вазирлигининг “Давлат эҳтиёжлари учун харид 
этиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш 
жамғармаси” маблағлари ҳисобидан аванс пули (транш) олиш 
имкониятига эга бўлди. Бунинг ижобий томони шунда бўлдики, фермер 
хўжаликлари маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган айланма 
маблағларни юқори фоиз ставкаларида тижорат банкларидан қарзга 
олишга мажбур бўлмайди. 
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кархоналари фаолиятини давлат 
томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш борасида мустаҳкам 
ҳуқуқий–меъёрий асос яратилган. Ўзбекистон Республикасининг 
Конституцияси, “Фуқоралик Кодекси”, “Ер кодекси”, “Солиқ Кодекси”, 
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, 
“Ширкат хўжалиги тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, 
“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг бир қатор фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 


14 
қарорлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар республикамизда қишлоқ 
ҳўжалиги кархоналари фаолиятининг турли жиҳатларини тартибга солиб 
туради ва уларнинг хўжалик фаолиятига давлат органлари ва 
ташкилотларнинг ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг ҳамда
мансабдор 
шахсларнинг 
аралашувига 
йўл 
қўймайди. 
Давлат 
тадбиркорларнинг эркинлиги, ҳуқуқларини ҳимоя қилади ва уларнинг 
фаолиятига асоссиз аралашувларни чеклаб туради. 
Республикамиз қишлоқ хўжалигида хусусий тадбиркорликни кенг 
ривожлантириш мақсадида фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ва 
қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш борасида муайян ишлар амалга 
оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги 
тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси: “Давлат қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти етиштириш ва уни реализация қилиш билан шуғулланувчи 
фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя 
этилишини кафолатлайди”, - деб эътироф этилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 
августдаги 347- сонли “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказиш ҳамда ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 
қарори билан тадбиркорлик субъектларини, жумладан, фермер 
хўжаликларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг 
енгиллаштирилган тадбири жорий этилди. Унга кўра, тадбиркорлик 
субъектларини давлат рўйхатига олиш “бир йўла” тамойили асосида, 
уларни автоматик тарзда ҳисобга қўйиш билан амалга оширилади. 
Қарорга мувофиқ туман ҳокимиятлари таркибида давлат рўйхатига олиш 
бўйича махсус хизмат ташкил этилган бўлиб, унинг ходимлари 
тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ барча 
ҳужжатларни таёрлаш, уларни йўл фонди, меҳнат, бандлик ва ижтимоий 
таъминот бўлими, солиқ ҳамда статистика органларида ҳисобга қўйиш 
ишларини ўзлари амалга оширадилар. 
Фермер хўжалигини ер ижроси билан боғлиқ барча ҳужжатлар тайёр 
бўлган тақдирда давлат рўйхатига олишнинг умумий муддати (ички 
ишлар бўлимидан муҳр ҳамда бурчак штампини таёрлашга рухсат 
олишни ҳам қўшиб ҳисобланганда) 12 кундан ошмаслиги лозимлиги 
кўрсатилди. 
Кузатишларнинг кўрсатишича, фермер хўжаликларини давлат 
рўйхатига олишнинг бу енгиллаштирилган тартиби жорий этилиши 
муҳим аҳамиятга эга бўлди. Чунки, қарор қабул қилингунга қадар фермер 
хўжалиги ташкил этиш истагида бўлган фуқораларни рўйхатга олиш 
ишлари асоссиз равишда, турли маъмуриятчилик ва сансоларлик туфайли 
чўзиб юборилар эди. 
Фермер хўжаликлари қонунда белгилаб берилган тартибда ҳисоб ва 
ҳисобот ишларини юритадилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2000 йил 23 февралдаги “Кичик ва ўрта бизнес 
корхоналар учун ҳисоботлар юритилишини қисқартириш ҳамда 
соддалаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги 65 – сонли қарорига 


15 
мувофиқ 2000 йилнинг 1- чорагидан фермер хўжаликлари учун максимал 
қисқартирилган ва соддалаштирилган ҳисоб шакли ҳамда уни тақдим 
этиш белгилаб берилган. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish