Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

Биринчи соҳага,
қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни ишлаб 
чиқариш воситалари билан таъминлайдиган саноат тармоқлари, 
шунингдек, енгил, озиқ-овқат саноати ва ишлаб чиқариш воситаларини 
тайёрлаш тизими киради. Саноатнинг бу тармоқлари ишлаб чиқариш 
жараёнини ресурслар билан таъминлайди, қишлоқ хўжалигини 
саноатлаштириш учун ва тайёрловчи тизим ва қайта ишловчи саноатда 
техника тараққиёти учун база яратади. Бундан ташқари саноат 
тармоқлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг 
даврийлигини таъминлагани ҳолда, қишлоқ хўжалигига хизмат 
қилишнинг кўп вазифаларини ўз зиммасига олади. Шу асосда мамлакат 
ишлаб чиқарувчи кучларини сифат жиҳатдан қайта қуриш рўй беради ва 
ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштириш амалга ошади. 
Деҳқончилик, чорвачилик ва бошқа ёрдамчи ишлаб чиқаришларни ўз 
ичига олувчи бевосита қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши агросаноат 
мажмуи 
иккинчи соҳа
сининг асосий, бош қисми ҳисобланади. Бундан 
ташқари, бу соҳага гўшт, сут ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги 
хом-ашёсини бирламчи қайта ишлайдиган, қишлоқ хўжалиги корхона ва 
ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини техника билан 
таъминлайдиган корхона ва ташкилотлар киради. 
Агросаноат мажмуининг 
учинчи соҳа
сига пахта маҳсулотлари, дон 
маҳсулотлари, мелиорация ва сув хўжалиги корхона ва ташкилотлари, 
балиқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва матлубот жамиятлари киради. 
Мамлакат агросаноат мажмуига тармоқ белгиси бўйича қуйидаги бир 
қанча кичик мажмуаларни киритиш мумкин: дон маҳсулотлари, пахта 
маҳсулотлари, гўшт, сут, мева-сабзавот, узум саноатлари, балиқ консерва 
ва бошқалар. 


28 
Қишлоқ хўжалиги нафақат агросаноат мажмуида, балки бутун 
иқтисодиётда 
алоҳида 
ўринни 
эгаллайди. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлари аҳоли эҳтиёжини қондиришнинг бош манбаи ҳисобланади. 
У бошқа соҳада ишлаб чиқарилмайди ёки бошқа маҳсулот билан 
алмаштирилмайди. 
Қишлоқ хўжалигида ер, ўсимлик, ҳайвонлар, микроорганизмлар каби 
ўзига хос бўлган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланилади. Бу ерда 
такрор ишлаб чиқаришнинг иқтисодий жараёнлари табиий жараёнлар 
билан қўшилиб кетади. 
Шунинг учун агросаноат мажмуининг биринчи соҳаси ишлаб 
чиқариш тармоқлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнини 
ҳаракати ва уни интенсивлаштиришни тезлаштириш учун қулай 
шароитни таъминлашлари керак. Ўз навбатида агросаноат мажмуининг 
бу соҳаси тармоқлари ишлаб чиқаришининг ривожланиш даражаси ва 
суръати қишлоқ хўжалигиниг моддий ресурсларга бўлган эҳтиёжига 
боғлиқ. Қишлоқ хўжалигининг махсус техникаларга, пахта териш 
машиналарига, автоматлаштириш воситаларига, омухта ем ва 
микробиология саноати маҳсулотларига, кимёлаштириш воситаларига, 
ҳайвонларни, маҳсулотларни сақлаш учун объектлар қурилишига ва 
бошқаларга эҳтиёжи ўсиб бормоқда.
Ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 
ҳажмининг кўпайиши мос равишда пировард маҳсулотни тайёрлаш, 
сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича тармоқларни 
ривожлантиришни талаб қилади. 


29 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish