Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
 
 


23 
4. Бозорлар тизими. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
сотиш бозорлари 
 
Қишлоқ хўжалигида тўлақонли ва самарали ҳаракат қиладиган 
комплекс бозор, уни ташкил қилувчи йиғиндини ифодалайди: 
ихтисослашган бозорлар системаси–қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
бозори, иш кучи бозори, ер бозори, ишлаб чиқариш воситалари (моддий 
ресурслар) бозори, молия (капитал) бозори – бозор инфратузилмалари
шунингдек, хўжалик юритишнинг бозор механизмларидан иборат бўлади. 
Юқоридагилар бирортасининг мавжуд бўлмаслиги ёки етарли 
ривожланмаслиги бозор муносабатлари самарадорлигини пасайтиришга 
олиб келади. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг ўзига хос хусусиятлари 
бўлиб, у қишлоқ хўжалигинингхусусиятларидан келиб чиқади: 
1.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таклифи қишлоқ хўжалиги 
товар ишлаб чиқарувчилари томонидан маҳсулотнинг миқдори ва 
сифатини назорат қилиш имкониятини чегаралаб қўядиган табиий 
шароитларга боғлиқ. Бунга боғлиқ ҳолда улар ўзларининг ишлаб чиқариш 
ва сотиш фаолиятларини 3 хил дастур асосида кўриб чиқишлари керак. 
Биринчи дастур
деҳқончилик ва чорвачилик ялпи маҳсулотини 
кўпайтириш билан боғлиқ бўлган ва қулай табиий шароитда товар ишлаб 
чиқарувчилар ҳаракатини аниқлашга қаратилган бўлиши керак. 
Иккинчи дастур
ноқулай табиий шароитга мўлжаллаб тузилиши 
керак. У ўз ичига ҳосилни сақлаб қолиш, вақтинча жалб қилинган ишчи 
кучи ҳисобига ҳосилни йиғиштиришни тезлаштириш, уни сақлаш билан 
боғлиқ қўшимча тадбирларни ва бошқаларни олиши керак.
Учинчи дастур
товар ишлаб чиқарувчилар фаолияти бўлиши 
мумкин бўлган табиий офат шароитига мослашган бўлиши керак. Бу 
моделнинг диққат марказида уларнинг фаолияти вужудга келган зарарни 
камайтиришга, ҳатто бутунлай қоплашга қаратилган бўлиши керак. 
Бу учала моделда ҳам олиниши мумкин бўлган ҳосил ва 
етишмовчилиги, сотиш, сақлаш, шунингдек харажат, йўқотиш, фойда ёки 
зарар олдиндан тахминан ҳисобланган бўлиши керак.
2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган 
талабини қондиришга боғлик қилиш даражасидаги гарантияли талаб 
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига саноатдагиларга 
нисбатан анча қулайлик берадики, бу қишлоқ хўжалиги товар ишлаб 
чиқаришига саноатдагидек номаълум миқдорда сотиш шароитида 
ишлашга тўғри келмайди. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси ўз 
фаолиятида бу афзалликдан самарали фойдаланади. У ҳар йили бир хил 
маҳсулотни ишлаб чиқармасдан, балки талабга мос янги ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш имкониятига ҳам эга бўлади. Товар ишлаб 
чиқарувчининг 
бундай 
ҳаракати 
уларга 
рақобатчилар 
билан 
муваффақиятли курашишга ва янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш 


24 
ҳисобига даромад олишнинг янги манбаларини топишга имкон беради. 
Амалиётда бир хўжалик ичида бир қанча, ўзаро технологик алоқада 
бўлмаган маҳсулот турлари ривожланади. 
3.Бироқ, турли маҳсулот турларини ишлаб чиқариш, қишлоқ 
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун, бир томондан, ишлаб 
чиқариш характери жиҳатдан ҳам, сотиш характери жиҳатидан ҳам 
қўшимча қийинчилик туғдиради. Масалан, ғалла ишлаб чиқаришга 
ихтисослашган товар ишлаб чиқарувчи чўчқа боқиш билан шуғулланиш 
имкониятига эга бўлиши мумкин. Юқоридаги маҳсулот турларини ишлаб 
чиқариш ва сотиш принцип жиҳатидан турли хил ёндошишга асосланган. 
Бошқа томондан товар ишлаб чиқарувчи бундай ишлаб чиқариш 
комбинациясидан маълум даражада катта зарардан суғурта қилинади, 
яъни ғалла яхши ололмаган пайтда, ундан ем сифатида фойдаланиб, 
чўчқачиликдан қўшимча даромад олиши мумкин бўлади. 
4.Маҳсулотнинг кўп миқдори ва унинг тез бузилиш характери, бир 
томондан, омборлар, сақлайдиган хоналар бўлишини тақозо қилади, 
бошқа томондан - товар ишлаб чиқарувчини бундай маҳсулотни жуда тез 
ва қисқа муддатда сотишга ундайди. Бу етиштирилган ҳосилни нест-
нобуд қилмасликка ва маҳсулот даромадини пасайтирмасликка имкон 
беради. 
5.Қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари истеъмолининг шаҳарда 
тўпланиши, уни сотиш учун турли хил воситачилар зарурлигини 
келтириб чиқаради. Бу улар даромадининг бир қисми, яъни ўз 
маҳсулотлари қийматининг бир қисмини воситачиларга берилишини 
билдиради. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорининг вужудга келиши, 
деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини сотиш икки канал орқали 
амалга оширилади: давлат топшириғи бозори ва тўғридан–тўғри талаб 
бозори. Давлат топшириғи бозорида товар ишлаб чиқарувчилар билан 
давлат ўртасида вертикал алоқалар амалга ошади. Бу бозор орқали 
мамлакатнинг гарантияланган озиқ-овқат фондини яратиш мақсадида 
қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларининг 
асосий 
турлари 
ҳажми 
марказлашган тартибда вужудга келтирилади. 
Давлат топшириғи маҳсулоти таркибига: нон ва нон маҳсулотлари, 
пахта ва пахта маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут 
маҳсулотлари, қанд, ўсимлик ёғи, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, енгил 
саноатни таъминлаш учун пахта толаси, каноп толаси, жун ва бошқа 
турдаги маҳсулотлар киради.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бевосита талаб бозорида нисбатан 
ажралган товар ишлаб чиқарувчилар, шунингдек товар ишлаб 
чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасида горизонтал алоқа амалга 
ошади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита талаб бозори орқали 
сотиш шакллари турли тумандир. Бу маҳсулотни корхона ва 
ташкилотларга, жамоа хўжалиги бозорида, бевосита қишлоқ хўжалиги


25 
корхоналарида қишлоқда яшовчи ходимларга, матлубот кооперацияси ва 
бошқаларга сотиш мумкин. 
Товар ишлаб чиқарувчиларнинг қайта ишловчи саноат корхоналари, 
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари билан бўладиган бевосита 
алоқалари энг самаралиси ҳисобланади. Улар қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ортиш, тушириш, қайта ишлаш ва 
сақлашнинг ҳамма босқичларида йўқотишларни камайтириш бўйича энг 
қулай тадбир ҳисобланади. Бевосита алоқаларни кенгайтириш, бундан 
ташқари сифатли маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш муддатини 
қисқартади, тайёрлов харажатларини камайтиради. 
Қишлоққа бозор муносабатларини киритиш сотиб олиш ва савдо 
фаолияти тизимини ўзгартиришни, унинг турли-туман шакллари учун 
шароит яратишни талаб қилади. Давлат топшириғи режасида, давлат 
савдо-тайёрлов тизими билан бир қаторда матлубот кооперацияси, 
кооператив ва аралаш ташкилотлар, шунингдек, деҳқон кооперативлари, 
етакчи савдо-сотиқ фаолиятлари ривожлана бошлайди. Буларга энг 
аввало картошка, сабзавот, меваларнинг ортиқча қисмини сотиб олиш ва 
уларни сотишни киритиш мумкин. Бу эса маҳаллий таъминотни 
яхшилайди, давлат ва кооператив савдодаги оғирликни пасайтиради, улар 
ўртасида рақобат элементларини яратади. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш муаммосида қишлоқ 
хўжалик товар биржалари муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, товар 
биржалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича регуляр 
ҳаракат қиладиган, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини сотишни 
амалга оширадиган корхона ҳисобланади. 
Ғалла биржаси, пахта толаси биржаси, сабзавот, мева биржалари 
каби тор доирада ихтисослашган биржалар ва йирик товар маҳсулоти, 
валюта, қимматбаҳо қоғоз ва бошқаларни амалга оширадиган универсал 
биржалар бўлиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги товар биржасининг 
аъзолари алоҳида фуқаролар, деҳқон хўжаликлари, ижара жамоалари, 
бошқа корхона ва ташкилотлар воситачи (брокер) ташкилотлар-банклар, 
инвестиция ташкилотлари бўлиши мумкин. Бундан ташқари, биржа 
савдосини биржа аъзоси бўлмаганлар ҳам амалга ошириши мумкин. 
Бундай ҳолда ўтказилган операциялар учун йиғим олинади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish