312
социал-иқтисодий
самарадорлигидан
узоқ
йиллар
барқарор
фойдаланилмаган.
Суғориладиган
ерларни
кенгайтириш
йилларида
токчиликни
ривожлантириш даражаси тезлаштирилган (1-жадвал).
1-жадвал
Ўзбекистонда токчиликнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
(2005-2014 йй.)*
Йиллар
Ҳосилга
кирган
токзорлар,
минг га.
Узум
ялпи
ҳосили, минг
тонна
1гектаридан
ҳосилдорлик,
ц/га
Аҳоли жон
бошига, кг
2005
99,2
641,6
64,7
24
2006
101,2
803,6
79,4
30
2007
103,2
878,9
85,2
32
2008
102,4
792,5
77,4
29
2009
105,6
900,5
85,2
32
2010
108,7
987,3
90,8
34
2011
111,5
1090,2
97,8
37
2012
111,1
1206,0
108,6
40
2013
113,8
1322,1
116,1
43
2014
119,4
1441,2
120,7
46
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
2000 йилда 1990 йилга нисбатан ялпи ҳосилнинг 16 % га камайиши
гектаридан ҳосилдорликнинг 13,1 центнерга ёки 17 фоизга пасайиши
ҳисобига бўлган. Кўпчилик корхоналарда агротехник ишларнинг
бажариш муддатлари ва сифати талаб даражасида бажарилмаган. Сув
ресурслари танқис хўжаликларда суғориш миқдори кескин камайиб
кетган ва ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатган.
2000 йилда аҳоли жон бошига 26 кг узум ишлаб чиқарилган ёки 1990
йилга нисбатан қарийб 30% га камайган. 2014 йилда бу кўрсаткич 46
кг.ни ташкил этган ёки 2000 йилга нисбатан 76,9% га ошган. Истиқболда
узум ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳосилдорликни камида 2 марта
ошириш ҳамда токзорларни янада кенгайтириш ҳисобига
амалга
оширилиши керак.
Ўзбекистонда кейинги йилларда узумчиликни ривожлантиришга
катта эътибор берилмокда. Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг
2006 йил 9 январдаги ПФ-3709-сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик
соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ги Фармоникўра мева-сабзавотчилик ва узумчиликка
ихтисослашган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)
Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги
Қонуниталабларига қатъий мувофиқ равишда,
мавжуд ихтисослашувни
сақлаган
ҳолда
фермер
хўжаликлари
этиб
қайта
ташкил
313
қилиниши,қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил
қилишда, ўз меҳнати натижалари, етиштирилган маҳсулот ва
даромадларини тасарруф этишда фермерларнинг ҳуқуқлари ва
мустақиллигининг
кенгайтирилиши,
шунингдек,
шартнома
мажбуриятларини бажариш ва ер-ресурсларидан оқилона фойдаланиш
учун уларнинг ҳуқуқий жавобгарлигининг оширилиши, фермер
хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта
ишлашнинг тез мослашувчан замонавий кичик технологияларидан
фойдаланадиган, шу жумладан хорижий инвесторлар иштирокидаги
агросаноат фирмаларини ихтиёрийлик асосида шакллантириш, мавжуд
қайта ишлаш корхоналарини модернизация қилиш,
мева-сабзавот
маҳсулотлари экспортини кенгайтириш, шу ҳудудда зарур ишлаб
чиқариш ва бозор инфратузилмаси — муқобил машина-трактор парклари,
сув истеъмолчилари уюшмалари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва
минерал ўғитлар
сотиш пунктлари, мини-банклар, турли тара идишлар
ишлаб чиқариш ва сотиш пунктлари барпо этиш, фермер
хўжаликларининг ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ
билан тўла қоплаш тамойиллари
асосида амалга ошириши, ходимлар,
жумладан хўжалик эгасининг оила аъзолари, шунингдек, вақтинча
(мавсумий) ёлланадиган фуқаролар ўртасидаги меҳнат муносабатлари
меҳнат шартномалари (контрактлари) тузиш йўли
билан тартибга
солиниши, мева-сабзавотчилик ва узумчилик фермер хўжаликларининг
қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи тузилмалар билан ўзаро
муносабатлари, маҳаллий бошқарув органлари аралашмаган ҳолда,
тузилган узоқ муддатли шартномалар, шу жумладан фьючерс
шартномалари асосида амалга оширилиши ва бошқа бир қанча шарт-
шароитлар белгилаб берилди ва ўтган йиллар давомида қарор талаблари
босқичма-босқич бажарилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2011 йил 1 мартдаги 51-сонли “Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарорига кўра Низом
тасдиқланди
ва
унда
ширкатлар
фаолиятининг
мақсади
ва
предмети,ширкатнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, ширкатга аъзолик.
ширкат аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ширкатнинг мол-мулки ва
маблағлари, ширкатнинг бошқарув органлари ва ширкатни қайта ташкил
этиш ва тугатиш масалалари атрофлича баён қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: