Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Сабзавотчиликнинг иқтисодий самарадорлигини



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

3.Сабзавотчиликнинг иқтисодий самарадорлигини 
ошириш имкониятлари 
 
Охирги йилларда сабзавотчилик тармоғи асосий маҳсулотларининг 
рентабеллик даражаси кўпчилик, айниқса шаҳарлар атрофида жойлашган 
хўжаликларда, бозор иқтисодиёти қонунлари талабларига мос равишда 
ўзгармоқда. Бу ютуққа одатда эркин ва шартнома баҳоларининг 
кўтарилиши ҳисобига эришилмоқда. 
Аммо кўпчилик ширкат ва фермер хўжаликларда 1 ц сабзавотнинг 
ўртача тўлиқ таннархи йилдан йилга кўтарилмоқда. Бундай ҳолат асосан 
меҳнат унумдорлигининг пастлиги, зараркунанда ва касаллика қарши 
кураш ҳамда уруғ харажатларининг кўпайиши ҳисобига содир бўлмоқда. 
Илғор хўжаликлар ва илмий-текшириш институтлари тажриба 
натижаларини ўрганиш шуни кўрсатадики, юқори ва сифатли ҳосил олиш 
ва унинг таннархини пасайтириш учун қуйидаги реал имкониятлардан 
тўлароқ фойдаланишга эътибор бериш лозим: 
Кўпчилик сабзавотларнинг сувга талабчанлиги, унинг илдиз 
системасининг тупроқда юза жойлашиши ва кам ривожланганини ҳисобга 
олиб, уни ўз вақтида ва белгиланган меъёрда суғоришни ташкил этиш, 
масалан, бош пиёзни 18-20 марта 500-600 м.куб ҳажмида; саримсоқни 7-
10 марта 500-600 м.куб ҳажмида; помидорни 15-16 марта 600-700 м.куб 
ҳажмида; бодрингни 12-14 марта 550-600 м.куб ҳажмида ва ҳ.к. Қисқа 
муддатларда суғорилса ҳосилдорлик юқори ва сифатли бўлади; 
Сабзавот экинларини табиий ва сунъий унумдорлиги юқори 
участкаларга жойлаштирилиши лозим; кучли шўрланаган ерларда 
ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади; 
Сабзавот экинлари тупроқдан ҳосил билан бирга кўп миқдорда озуқа 
моддаларини олиб чиқишини ҳисобга олиб, ўсимликларнинг ўсиш ва 
ривожланиш даврида озуқа моддаларига бўлган талабнинг кескин 
тафовутини ҳисобга олиб ва ҳ.к. уларни озиқлантириш илмий асосланган 
миқдорларда ва муддатларда амалга оширилиши зарур; 
Сабзавотчиликда минерал ўғитлар билан маҳаллий ўғитлар (чириган 
гўнг, сидератлар) бирга қўлланилса, уларнинг самарадорлиги юқори 
бўлади; 
Сабзавот экинларининг озиқланишида молибден, марганец, бор, мис, 
рух, кобальт каби микроэлементлардан фойдаланиш хам катта аҳамиятга 
эга. Улардан фойдаланиш экинлар ҳосилдорлигини 15-20% га оширади, 
сифатини яхшилайди, касалликларга чидамлилигини оширади; 


306 
Айрим сабзавотлар кўчат шаклида экилади. Уларни ўз вақтида 
тайёрлаш ва сифатини кўтариш мақсадида ёпиқ майдон сабзавотчилигини 
ташкил этиш зарур. 
Сабзавот экинларини бошқа уларга мос экинлар билан алмашлаб 
экишни амалга ошириш лозим, илғор хўжаликлар тажрибаси шуни
кўрсатадики бедапоядан бўшаган ерлар, полизлар, шунингдек, 
дуккаклилар карам, пиёз учун энг самарали ўтмишдош ҳисобланади. 
Сабзавот экинлари кўпи билан 3-4 йилда оралатиб экилиши керак. 
Сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш учун энг 
муҳим омил давлат стандарт (ГОСТ) реестридан ўтказилган сифатли, 
тоза, соғлом унувчанлиги юқори нав, элита, 1 класс уруғларини экиш 
мақсадга мувофиқдир; 
Мустақиллик 
йилларида 
(2010-2014 
йилларда)Ўзбекистонда
сабзавотнинг қуйидаги навлари яратилди ва районлаштирилди:
бодрингнинг (очиқ усул) қуйидаги навлари районлаштирилган: 
мафтун, 10, UZ, 2013 й.,
помидорнинг (очиқ усул) қуйидаги навлари районлаштирилган: 
нуравшон F
1
.14. UZ.2011 й., Марварид (черри).14. UZ. 2013 й., Турон F
1
.14. UZ. 2010 й.,
пиёзнинг Оқ дур F
1.
14. UZ. 2013 й., Фаравон F
1.
14. UZ. 2014 й.,
ош лавлагининг диёр .14. UZ. 2010 й., ягона. 14. UZ. 2014 й., 
тарвузнинг фермер .12. UZ. 2010 й., шарқ неъмати.14. UZ. 2012 й., 
қовуннинг дилхуш .14. UZ. 2014 й., кичкинтой.14. UZ.2010 й.навлари. 
Товар маҳсулотларини эркин ва шартнома, бозор иқтисодиётининг 
қиймат, талаб ва таклиф қонунлари талаблари асосида ташкил топган 
баҳоларда сотиш ва ҳ.к. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish