Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
 
20-БОБ.САБЗАВОТЧИЛИКНИНГ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
Ишлаганинг менга, 
ўрганганинг ўзингга 
Ўзбек халқ мақоли 
 
1.Сабзавотчиликнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти 
 
Кўпчилик ҳўл сабзавотлар, биокимиёвий жиҳатидан таркибида сув 
кўп бўлган маҳсулотлар гуруҳига киради. Масалан, саримсоқ таркибида 
64-65%, сабзида 85-86%, помидорда 93-94%, бодрингда 95-96% сув 
мавжуд. Шунингдек бу сабзавотлар таркибида оқсил кам бўлади. Мос 
равишда, саримсоқ таркибида 6-7%, сабзида 1,1-1,2%, помидорда 1,0-
1,1%, бодрингда 1,0 % оқсил моддалари мавжуд. 
Бундан ташқари уларда юқори даражада калория ҳам ҳосил 
бўлмайди. Масалан, 1 кг саримсоқдан 1325-1330 калория, сабзидан - 502, 
помидордан - 215, бодрингдан - 14 калория иссиқлик ажралади. Кўпчилик 
ҳўл сабзавотларда клетчатка ҳам кам ҳосил бўлади. 
Шундай бўлишига қарамасдан, кўпчилик маҳсулотлар инсон 
организми учун ўта зарур бўлган биологик актив моддалар, витаминлар 
ферментлар, минерал тузларларга бойдир. 
Баъзи сабзавотлар, айниқса пиёз, саримсоқ, шивит, петрушка ва турп 
тарикибида фитоцидлар ташкил топади. Уларни истеъмол қилиш одам 
организмини 
турли 
хил 
инфекциялардан 
тозалайди, 
юқумли 
касалликлардан ҳимоя қилади. 
Кўпчилик сабзавотлар таркибидаги ҳар хил витаминлар, кислоталар, 
эфир мойлар, хушбўй моддалар иштаҳани очади, ёғ ва оқсилли 
маҳсулотларни инсон организмида тўлароқ ҳазм бўлишига ёрдам беради. 
Витамин С кўпроқ сабзавотларни истеъмол қилиш организмни кам 
қонлиликдан муҳофоза қилади, атеросклерозни сусайтиради. 
Сабзавот маҳсулотлари қуруқ моддасининг асосий қисмини 
углеводлар - крахмал, сахароза, глюкоза, клетчатка ҳамда пектинли 
моддалар ташкил этади. 
Сабзавотларнинг инсон саломатлигига бевосита таъсирини ҳисобга 
олиб Ўзбекистонда аҳоли жон бошига йил мобайнида қуйидаги ҳажмда 
сабзавотлар истеъмол қилиш тавсия этилган: Жами – 110-115 кг, шу 
жумладан помидор – 25, бош пиёз – 18, сабзи – 18, карам – 20, лавлаги – 
5, бодринг – 5, саримсоқ – 5, бошқа сабзавотлар – 14, кўкат сабзавотлар 5 
кг. 
Сабзавотларни ҳўл истеъмол этиш унинг самарадорлигини кескин 
оширади. Бироқ, сабзавотлар таркибида кўп сув бўлиши ва эрувчан 


303 
углеводларнинг борлиги учун уларни узоқ муддатларга сақланса, 
нобудгарчилик кўпаяди ва сифат белгилари пастлашади. Шунинг учун 
уларни узоқ жойларга ташишда қийинчилик туғилади, консервалаш 
зарурияти туғилади. 
Ўзбекистон иссиқ иқлим шароитида консервалашнинг энг оддий ва 
самарали усули қуритишдир. Қуритилганда сабзавот таркибидаги 
сувнинг кўп қисми буғланади, сабзавот вазни 7-10 баравар камаяди, кам 
харажат қилиб узоқ сақлашга ва ташишга шароит яратилади.
Сабзавотларни консервалашда яна бир кенг амалга оширилган усул 
–ачитиш ва тузлашдир. Бу жараёнда сут кислотаси ва этил спирти ҳам 
ҳосил бўлади, натижада ачитилган сабзавотларнинг мазалилиги ва 
хушбўйлиги ортади. 
Мариновка қилиш (сиркалаш)–0,6-1,8% ли сирка кислотанинг 
консерваловчи таъсирига асосланган усулдир. Бодринг, помидор, лавлаги, 
пиёз, саримсоқ, карам каби сабзавот турларини мариновка қилиш, уларни 
йил давомида истеъмол қилиш имкониятини туғдиради. 
Сабзавотларни консерва заводларида турли хилларда қайта ишлаш, 
уларни қопқоғи герметик ёпиладиган идишларга жойлаш, 100-120 градус 
ҳароратда стериллаб консервалаш ҳам маҳсулотларни йил давомида 
истеъмол қилиш, узоқ жойларга ташишга, бинобарин, самарали 
фойдаланишга қулай шароит яратади. 
Сабзавотларнинг поялари ҳамда уларни қайта ишлашда ташкил 
топган 
қўшимча 
маҳсулотлари 
чорвачиликда 
озуқа 
сифатида 
фойдаланилади. 
 
Кўпчилик сабзавотлар нисбатан сермеҳнат ресурслар потенциалига, 
айниқса қуёш нурига ва сувга талабчан экинлар таркибига киради. Бу 
тармоқни интенсив ривожлантириш мавжуд меҳнат, суғориладиган ер ва 
бошқа ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Кўпчилик 
экинлардан 2 марта ҳосил олиш имконияти тармоқнинг самарадорлигини 
кескин оширади. 
Сабзавотларни ҳўл ҳамда қайта ишланган шаклда жаҳон 
бозорларида сотиш республиканинг валюта фондини кўпайишига ва 
унинг халқаро алоқаларини янада кенгайтиришга шароит яратади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish