С-
6037.
Г.С.Зайцевномидагиғўзаселекциясивауруғчилигиилмийтадқиқотинс
титутидаЮ.ХуторнойваШ.И.Ибрагимовлартомониданчатиштиришйўлиби
ланяратилган. Кўсагинингмассаси 3,6-3,8 г, толачиқиши 30-31 фоиз.
Толаузунлиги 40-41 мм, пишиқлиги 4,3-4,6 гк, нисбийузилишкучи 35,5
гк/текс. Касалликкачидамли.
Ўзбекистон пахтачилигида истиқбол вазифа унинг ялпи ҳажмини
кескин камайтирмаслик, унинг сифатини яхшилаш, асосий қисмини
минтақада қайта ишлаш ҳисобланади. Пахтачилик ва у билан боғлиқ
295
бўлган халқ хўжалиги тармоқларини интенсив ривожлантириш, мавжуд
меҳнат, ер, сув ва бошқа моддий ресурслардан фойдаланиш
самарадорлигини оширади, республика иқтисодиётининг барқарор
ўсишига реал шароит яратади.
Мустақиллик йилларида (2010-2014 йилларда) Республикада
ғўзанинг қуйидаги навлари: Андижон -37,21.UZ.2012 й., Ан-16, 9.UZ.2011
й., Беш қахрамон, 9.UZ.2011 й., Гулбахор-2, 9.UZ.2012 й., Дўстлик-2,
2.15.UZ.2011 й., Кўпайсин, 9.UZ. 2012 й., Навбахор-2, 9.UZ.2013 й.,
Ибрат, 3. UZ.2011 й., С-6775, 2.UZ.2013 й., С-8284, 2.UZ. 2014 й., Султон,
2.UZ.2011 й.районлаштирилган:
3.Пахтачиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
имкониятлари
Ўзбекистонда серунум ер ва айниқса, сув ресурслари чегараланган.
Мавжуд ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, биринчи
навбатда ҳар бир гектар пахтадан олинадиган ҳосилдорликни ошириш
ҳисобига эришилади.
Ҳосилдорликни ошириш комплекс агротехнологик жараёнларни
сифатли ва қисқа муддатларда бажариш билан боғлиқ. Тармоқни ташкил
этишнинг барча даврларида ва истиқболида ҳам юқори ҳосил олиш учун
қуйидаги имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур.
Пахтачиликнинг хусусиятларини ҳисобга олиб даставвал алмашлаб
экишни илмий асосда амалга ошириш лозим. Узоқ йиллар ғўза ва беда
алмашлаб экиш тавсия этилган эди. Натижада тупроқ унумдорлиги
сақланади, экин майдонлари бегона ўтлардан ва касалликлардан
тозаланади, уларнинг шўрланиш даражаси пасаяди ва х.к. Мустақил
ривожланиш йилларида ғўза-дон, ғўза-ем-хашак ва бошқа экинлар билан
алмашлаб экиш ҳам амалга оширилмоқда.
Ҳосилдорлик селекция ва уруғчилик ишларининг ҳолатига ҳам
боғлиқ. Республика хўжаликларида давлат нав синовидан ўтган, тупроқ-
иқлим шароитига мос навлар экилади. Селекционер олимлар ва
мутахассислар томонидан яратилган Тошкент-6, С-6530, Бухоро-6,
Оқдарё-6,7, Навбаҳор, Юлдуз, Меҳр ва бошқа навлар илмий асосланган
ва технологик жихатидан жорий этилган 35-50 ц. ва ундан юқори ҳосил
бериш потенциал имкониятига эга. Уруғчилик хўжаликларида элита,
товар хўжаликларида I ва II класс уруғларни экиш учун шароит
яратилган.
Ҳайдалма қатлами қалин бўлган тупроқли ерларда шудгор
чуқурлиги 30-35 см бўлиши тавсия этилган. Бундай тупроқларда 4-5 йил
оралиғида 45-50 см чуқурликда, йилига 30 см чуқурликда шудгорланса,
ҳосилдорликка оптимал шароит яратилади.Чигитни пуштага, плёнка
остига ва қўшқаторлаб экиш ҳосилдорликни оширади, унинг эрта пишиб
етилишига имкон беради.
296
Минерал ва маҳаллий ўғитлардан илмий асосланган меъёр ва
муддатларда фойдаланилса ғўзанинг ривожланиши жадаллашади,
кўсакларнинг етилиши тезлашади. Тадқиқотларнинг натижаларига кўра,
бир тонна пахта етиштириш учун ўрта ҳисобда 50-60 кг азот, 15-20 кг
фосфор, 50-60 кг калий сарфланади. Уларни органик ўғитлар билан бирга
қўлланилганда, минерал ўғитларнинг иқтисодий самарадорлиги анча
юқори бўлади. Эскидан пахта экиладиган майдонларда ҳар 3-4 йилда бир
марта 20-30 тонна гўнг солиш яхши самара беради.
Ғўзани озиқлантиришда минерал ўғитларга чириган ва эланган гўнг
аралаштирилади. Бунда 1 кг аммиакли селитрага 2-2,5 кг., 1 кг
суперфосфатга 6-7 кг, 1 кг аммофосга 1,5-2 кг гўнг қўшиш юқори самара
беради. Органик ўғитлар пахтачиликнинг барча микроэлементларга
бўлган талабини қондиришни ҳам кучайтиради.
Сифатли ҳосил олиш ғўза касалликлари(илдиз чириш, гоммоз, вилт
ва бошқа)га ва зараркунандалари(ғўза бити, ўргимчаккана, кародрина ва
бошқа)га қарши кураш, ғўзани дефоляция ва десикация қилиш, ҳосилни
қўлда ҳамда машинада теришни белгиланган қисқа муддатларда бажариш
билан бевосита боғлиқ.
Ваҳоланки, юқорида кўрсатилган технологик жараёнлар айрим
корхоналарда турли даражада бажарилади, бинобарин, гектаридан
олинадиган ҳосилдорлик ҳам мос равишда фарқ қилади. Бу кўрсаткичга
табиий объектив омиллар ҳам таъсир этади, албатта. Бунда асосий вазифа
тармоқни
интенсив
ривожлантириш
имкониятларидан
тўлароқ
фойдаланиш, кўпроқ, сифатлироқ ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб
чиқаришдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот бирлиги таннархини
пасайтириш алоҳида аҳамият касб этади. Ваҳоланки, мустақил
ривожланиш йилларида барча турдаги корхоналарда 1 ц. пахта хом ашёси
таннархининг кўтарилиши кузатилмоқда. Бундай жараён пахтачиликда
ишлатиладиган тракторлар ва бошқа асосий воситаларга, энергетик
ресурсларга, минерал ўғитларга ва бошқа айланма воситаларга кўтара
ҳамда чакана баҳоларнинг ошиши, номинал брутто меҳнат ҳақи фонди,
ундан ажратмалар ва солиқлар ҳисобига содир бўлмоқда.
Пахтачилик сермеҳнат, бинобарин, меҳнат ҳақи кўп сарфланадиган
тармоқ. Тармоқда 60 дан кўпроқ жараён бажарилади. Жами киши/соатида
сарфланган меҳнатнинг 90% дан кўпроғи қўл воситалари билан
бажарилган вақтга тўғри келади. Бу вақтга машиналар ёрдамида
бажарилган вақтга нисбатан 1,5-2 марта кўп меҳнат ҳақи туланади. Аммо,
кам унумли қўл меҳнатининг кўпайиши ҳисобига унинг унумдорлиги
пасаяди, натижада маҳсулот бирлиги таннархи кўтарилади.
Шуни алохида қайд этиш зарурки, республикада мустақил
ривожланиш йилларида 1 ц. пахтага бевосита сарфланган киши/соати 1,7
марта кўпайган. Бундай жараён пахтачиликда энг сермеҳнат жараён,
ҳосилни терим машиналари ёрдамида йиғиб олишнинг кескин пасайиб
кетиши ҳисобига содир бўлди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси
297
бўйича 1990 йилда 52% ялпи пахта ҳосили машиналар билан терилган
бўлиб, 2002 йилда бу кўрсаткич 10% дан ошмайди. 2014 йилларда ҳам бу
кўрсаткич деярли ўзгармаган.1 ц. пахта хом ашёси таннархини меҳнат
ҳақи
ҳисобига
пасайтириш,
унинг
унумдорлигини
ошириш
имкониятларидан тўлароқ фойдаланишни талаб этади.
Бу долзарб муаммони тезроқ амалга ошириш барча ишларни,
айниқса сермеҳнат ишлар(ғўзани ягоналаш, суғориш, чилпиш, ҳосилни
йиғиб олиш)ни механизациялаш, гектаридан ҳосилдорликни ошириш,
пахтакорларни меҳнат натижаларига қараб моддий ва маънавий
рағбатлантириш имкониятларидан тўлароқ фойдаланишга ва ҳ.к.га
боғлиқ.
Пахта хом ашёсининг иқтисодий самарадорлиги уни сотиш
баҳоларининг ташкил топиш даражасига бевосита боғлиқ. Бу
маҳсулотнинг давлат иқтисодиётидаги аҳамиятини ҳисобга олиб, уни
кўтара харид баҳоларида сотилади. Уни белгилашда биологик навларнинг
тола типлари ва саноат ассортименти асос қилиб олинади. Унинг
даражасига жаҳон бозорида ташкил топадиган ўрта баҳолар ҳам таъсир
этади.
Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилларида пахта хом
ашёсининг ўртача баҳоси ошиб бормоқда. Аммо, унинг 1 ц. пахта тўлиқ
таннархига нисбатан секин ошган йилларида кўпчилик хўжаликлар пахта
сотишдан зарар кўрадилар. Зарарнинг объектив сабабларга кўра ташкил
топган қисми пахта сотишдан соф фойда олган корхоналар, суғурта
компаниялари, давлат бюджети ва бошқалар ҳисобига қопланади, айрим
қарзларнинг қайтарилиш муддати узайтирилади ва ҳ. к.
Пахтакор хўжаликлар ва хўжалик аъзоларининг моддий
манфаатдорлигини ошириш мақсадида уларга чакана баҳоларга нисбатан
арзонроқ пахта ёғи, кунжара, шелуха сотилади.Пахта етиштиришда
пахтакорларнинг моддий манфаатдорлиги ва жавобгарлигини ошириш
мақсадида кўпчилик хўжаликларда ишлаб чиқариш ва меҳнатга ҳақ
тўлаш оила пудрати асосида амалга оширилади.
Пахтакор хўжаликларнинг йил давомида молиявий аҳволини
яхшилаш мақсадида уларга фьючерс контрактация шартномасига асосан
давлатга сотиладиган маҳсулот қийматининг 50% и ҳажмида аванс
берилади, пахта хирмонидан то пахта заводигача маҳсулотни ташиш,
транспорт харажатлари завод ҳисобига амалга оширилади.
Демак, пахтакор хўжаликлар ва улар ходимларининг моддий
манфаатдорлиги
ва
жавобгарлигини
ошириш
имкониятларидан
фойдаланиш чора-тадбирлари амалга оширилади. Аммо, уларнинг асосий
молиявий натижалари бозор иқтисодиёти қонунлари, механизмлари ва
категориялари талабларига тўлароқ жавоб бермайди. Мавжуд
камчиликларни кескин камайтириш мақсадида тармоқда бозор
иқтисодиёти ислоҳатини янада чуқурлаштириш зарур. Даставвал, сотиш
баҳоларининг
эркин
шартнома
асосида
ташкил
топишига,
298
пахтакорларнинг меҳнат натижаларига қараб кафолатланган ҳақ
тўланишига эришиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |