4 модулл. 11-мавзу: Рул бошқармаси автомат тизимлари
Р ул бошқаруви ҳайдовчи томонидан белгиланган йўналишда автомобил ҳаракатини таъминлаш учун мўлжалланган.
Расм 4.12. Автомобил ҳаракат йўналишини бошқаришнинг услублари:
бошқарилувчи деб номланадиган ғилдиракларнинг ғилдираш текислигини буриш ҳисобига (а, б, в);
бошқарилувчи кўприкларнинг бурилиши хисобига (г);
олди ва кетинги кўприклар маҳкамланган рама қисмлари бўйлама ўқларининг синдирилиши хисобига (д);
ўнг ва чап ён томон ғилдиракларига турли тезликлар, хаттоки, тескари айланишлар бериш хисобига (е) ва бошқа услубларда амалга ошириш мумкин
Рул бошқармасига асосий талаблар қуйидагилар:
Автомобилнинг юқори маневрлигини таъминлаш;
Бошқарувнинг қулайлиги ва енгиллиги, шу жумладан йўлдан бўладиган зарбаларни рулга минимал ўтказиш;
Бурилиш радиусининг ҳайдовчи бошқарувига мослиги;
Юқори ишончлилиги;
Автомобил бурилишида бошқарилувчи ғилдиракларнинг минимал ёнаки сирпаниши;
Бурилишда ғилдираклар ҳолатининг барқарорлиги;
Минимал тебраниш, шу жумладан бошқариладиган ғилдиракларнинг автотебраниш йўқлиги;
Осма билан кинематик мувофиқлиги.
Келтирилган талаблар рул бошқармасининг автоматлаштирилган ва электрон автомат бошқарув тизимлари билан жиҳозланганда ҳам ўринли ва мумкин қадар нозик ва аниқ қаноатлантириш имконини беради.
Автомобил бошқарувининг қулайлиги ва енгиллиги рул механизмининг узатишлар сони автомобил тезлигига қараб ўзгарувчан бўлишини тақазо этади, яъни кичик тезликларда катта, катта тезликларда кичик. Автомобил кичик тезлик билан ҳаракатланишида, чегараланган юзада маневр қилаётганида бурилиш учун катта кучни енгиш қулайлигини ва катта тезликда тезкор буришни зарурияти бор. Бундай ечим қисман “шестерня-рейка”, “глобоидли червяк-ролик” рул механизмларида жорий этилган. Шу билан бирга уларда узатиш сонининг ўзгариш диапазони етарлича эмас. Бу талаб рул электрон бошқарувли тизимларида яхши амалга оширилади.
Автомобил бурилишдаги бошқарувнинг қулайлиги ва енгиллиги, шу жумладан йўлдан бўладиган зарбаларни рулга минимал ўтказиш рул юритмаси шарнирларидаги эластик боғланиш ва рул юритмасидаги кучайтиргичлар конструкциясида хисобга олинган. Замонавий рул юритмасидаги кучайтиргичнинг гидравлик, электрик, пневматик ва аралаш турлари мавжуд (масалан, расм 4.13). Уларни тадбиқ қилишдан мақсад, ҳаракат йўналишини бошқаришда, рул чамбарагига ҳайдовчи қўядиган меёрланган кучни рул механизми узатишлар сонини ўзгартирмасдан таъминлашдир. Масалан, рул бошқармаси узатишлар сонининг энг катта қиймати 25 га тенг, у ҳам ўта оғир юк ташувчи ва катта тезликсиз ҳаракатланалиган автомобилларда учрайди. Узатишлар сонининг катталашиб бориши, ҳайдовчининг автомобилни бошқаришида қийинчиликлар яратади. Автомобилнинг кичик бурчакка буриш рул чамбарагини кўп айлантириб эришилади. Бундай камчиликни рул юритмасида кучайтиргич қўллаш билан бартараф этилади.
Расм 4.13. Рул кучайтиргичлар: а – электрон бошқарувли электр кучайтиргич; б – электрон бошқарувли гидрокучайтиргич
Рул кучайтиргичлари энергияни двигателдан олади. Кучайтиргичларнинг турига қараб энергия самарадорлиги фарқланади. Гидрокучайтиргич энергияни двигателдан ҳаракатлаётган насос босими хисобига ишлайди (расм 4.14).
Расм 4.14. Рул бошқармасининг гидрокучайтиргич (РК) схемаси
1 – реактив бўшлиқ; 2 – марказловчи пружиналар; 3 – ТҚ (РУ) золотниги; 4 – ТҚ золотниги корпуси; 5 – рул бўйлама тортқиси; 6, 7 – золотник корпусидаги каналлар; Б – бак; Н – насос; РМ – рул механизми; ТҚ (РУ) – тақсимловчи қурилма; ИМ – ижро механизми; ΔС – золотник силжиши; А, В – бўшлиқлар.
Гидрокучайтиргичда ҳайдовчининг рул чамбарагига муносиб равишда бошқарилувчи ғилдиракларнинг бурилиши кузатувчи ва таъминловчи қурилма уч белбоғли золотникли тақсимлагич хисобланади (расм 4.14).
Тақсимловчи қурилмада ёпиқ контурли автомат бошқарув схемаси қўлланилган. Ҳайдовчи рул чамбарагини бураганда сошка ва ричаг орқали золотникни марказий ҳолатдан силжитади. Ҳайдовчи кучайтиргичга бошқарув сигналини беради. Уч белбоғли золотник 3 ижро механизмидаги ИМ тегишли бўшлиқларни А ёки В босим канали ёки бакка қайтиш канали билан улайди. ИМ даги босим бошқариладиган ғилдиракларни ўнг/чапга буради. Ёпиқ контурли автомат бошқарув схемасидаги тортқи 5 золотник корпусини золотник силжиган масофага силжитади. Золотник 3 марказий ҳолатни олган захоти ИМ бўшлиқларидаги А ва В суюқлик босими босими тенглашиб ғилдирак бурилишдан тўхтайди. Ҳайдовчининг рул чамбарагигини буришига бошқариладиган ғилдиракларнинг мос – пропорсинал бурилиши таъминланади. Бўйлама тортқи 5 ғилдирак ҳолатини золотник корпусига тескари боғланиш, яъни, ёпиқ контурли схемаларда қўлланиладиган, ғилдирак бурилиш даражасини кузатиш, вазифасини бажаради.
Бошқа ҳар қандай кучайтиргич сингари, Электр рул кучайтиргичи (ЭРК) ҳам ҳайдовчининг рул чамбарагига қўядиган кучини камайтиришга мўлжалланган ва шу билан бошқариш қулайлигини оширади (расм 4.15).
Расм 4.15. Электр рул кучайтиргичи
Тизимда гидравлик элементларнинг йўқлиги унинг ишончлилигини оширади ва автоматик тўхташ каби функцияларни амалга ошириш учун қўшимча имкониятлар яратади.
ЭПС (Элеcтриc Поwер Стееринг) қисқартмаси "электр қувватли рул бошқаруви" деб таржима қилинади, бу эса электр бошқарувига алтернатива ҳисобланади. ЭРКнинг асосий мақсади - ҳайдовчи томонидан ҳайдаш пайтида рулга бериладиган кучни камайтириш. Гидрокучайтиргич билан таққослаганда электр кучайтиргичнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат: гидро юритманинг йўқлиги сабабли юқори ишончлилик: гидравлик бошқарувга хос бўлган суюқлик оқиб чиқиши ва бошқа носозликлар эҳтимоли йўқлиги; бошқарувни бошқаришнинг юқори аниқлиги ва қулайлиги; электр энергиясини бошқариш воситаси фақат рулни буриш пайтида ишлашига боғлиқлиги сабабли ёқилғини тежаш. ЭРКнинг ўзига ҳослиги – автомобил ҳаракат йўналишини сақловчи тизим билан мосланиб ишлашида. ЭРК хавфсизлик нуқтаи назаридан афзалликка эга: транспорт воситасининг барқарорлигини ошириш учун бошқарув бурчакларини созлайди ва чала ёки ортиқча бурилувчанликни йўқотади.
Расм 4.16. Электр рул кучайтиргичини электрон бошқарув тизими
Рул электрон бошқарув тизими (РЕБТ) қуйидаги қисмлардан иборат: кириш датчиклари; электрон бошқарув блоки; ижро этувчи қурилма. Кириш датчиклари: рул чамбараги бурулиш бурчаги датчиги; рул чамбараги номент датчиги. Ушбу элементлардан ташқари, РЕБТ тизимида АБС бошқарув блоки (ғилдирак тезлиги сезгичлари) ва двигателни бошқариш блоки (двигател тезлиги сенсори) маълумотлари ишлатилади. Бу маълумотлар автомобил ҳаракат режимини инодатга олиш билан автомобил бурилишидаги турғунликни таъмилаш учун керак. РЕБТ датчик сигналларини қайта ишлайди, шу асосда кучайтиргичнинг ижро этувчи механизми бўлган электр моторни ишлашини бошлаш буйруғини беради.
Автомобил рул бошқармасида йўпиқ контурли элеcтрон автомат бошқарув тизимлари қўлланилади.
Назорат саволлари.
Транспорт воситаси ҳаракат йўналишини бошқаришнинг услубларини таққосланг.
Рул бошқармасига қўйилган талабларни изоҳланг.
Рул механизми узатишлар сонини тезликка қараб ўзгарувчан бўлиши талабини асосланг.
Рул кучайтиргич турлари.
Автомобил рул бошқармаси автомат тизимида, жумладан кучайтиргичларда нега ёпиқ контурли тизим қўлланилди?
Электр кучайтиргининг гидрокучайтиргичдан қандай афзалликлари бор?
Рул электрон бошқарув тизими қайси электрон бошқарув тизимлари маълумотларини инобатга олиб ишлайди?
Do'stlaringiz bilan baham: |