Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


Mасофавий ўқитиш усулларининг асосий гуруҳлари



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

Mасофавий ўқитиш усулларининг асосий гуруҳлари. 
Замонавий 
технологиялар масофавий олий педагогик таълимни янгича ташкил 
қилинишига асос яратади. Бундай таълимда педагоглар, компьютер 
дастурчилари ва мутахассислари ѐрдамида янги ўқитиш курсларини 
яратишлари лозим бўлади. Масофавий ўқитиш курсларини яратишда дастлаб: 


137 
- курсларнинг мақсади; 
- мақсадга эришиш йўллари; 
- ўқув материалларини тақдим этиш усуллари; 
- ўқитиш усуллари; 
- ўқув топшириқларининг турлари; 
- муҳокамалар учун саволлар; 
- мунозара ва баҳсларни ташкил этиш йўллари; 
- ўзаро алоқа усуллари ва коммуникация сингари омилларни аниқлаш 
лозим. 
Буларнинг барчаси курсларни яратувчи - ўқитувчилар (курслар дизайнери) 
ва технологиялар бўйича мутахассислар ҳамкорлигида амалга оширилади. 
Ўқувчи ва ўқитувчининг ўртасидаги коммуникация турига кўра масофавий 
ўқитиш усулларини қуйидаги асосий гуруҳларга ажратиш мумкин: 
• мустақил ўқиш усуллари; 
• «бирга-бир» педагогик усули; 
• «бирга-кўпчилик» ўқитиш; 
• коммуникация асосида «кўпчилик-кўпчилик» таълими. 
Масофавий мустақил ўқиш учун мультимедиа ѐндашуви характерлидир. 
Мустақил ўқишни ташкил этишда анъанавий таълим ва замонавий ахборот 
технологияларига асосланган таълимнинг имкониятларини 1.1-жадвалда 
келтирилган таққослаш орқали кўриш мумкин. 
“Бирга-бир” масофавий ўқитиш усули – бу индивидуаллаштирилган 
ўқитиш ва ўқиш усулидир. Бунда ўқув мулоқотларининг ўқувчи-ўқитувчи, 
ўқувчи-ўқувчи шакллари қатнашади. Бу усул учун телефон, овозли почта, 
электрон почта каби технологияларни қўллаш талаб этилади. Компьютер 
тармоқларига асосланган «телеустозлик»ни ривожлантириш муҳим йўналиш 
ҳисобланади. 
Замонавий технологиялар ўқитиш усулларини ҳам такомиллаштиришга 
ишонч ҳосил қилиш мумкин. Замонавий технологиялар таълим жараѐнига янги 
терминларни олиб кирди. Кейинги вақтларда электрон лекциялар, яъни элекция 
тушунчаси пайдо бўлди.
Элекция – бу компьютер тармоқлари орқали тарқатилувчи лекция 
материалларидир. Элекция нафақат маъруза матнларидан балки ўқувчини 
баҳсларга тайѐрлашга хизмат қилувчи ўқув материаллари, мақолалар, уларнинг 
қисқартмаларидан ташкил топиши мумкин. 
Коммуникация асосида «кўпчилик-кўпчилик» таълими – ўқув жараѐнидаги 
барча иштирокчиларнинг ўзаро фаоллиги билан характерланади. Жамоавий 
ўқув 
баҳслари 
ва 
конференцияларнинг 
ўтказилиши 
бу 
усулнинг 
ривожланишига олиб келади. Ўқув мулоқотлари ўқувчилар-ўқитувчи ва 
ўқувчилар-ўқувчилар шаклида бўлади. Бу усул синхрон ва асинхрон аудио, 
аудиографик, видео ва компьютер конференциялари технологияларига 
асосланади.
Компьютер коммуникация технологиялари баҳслар, моделлаштириш, 
ақлий ҳужум, Дельфи усули, форумлар, лойиҳалаш гуруҳлари каби ўқитиш 
усулларидан фаол фойдаланишга имкон беради. 


138 
Педагогик таълим муҳитининг самараси, янги технологиялар негизида 
ўқитиш мазмунининг ривожланишига, таълим муҳити интерфаоллиги 
ривожига, таълим жараѐнида ўқувчининг фаоллигини ривожлантиришга, 
мослашувчан ўқув жараѐнининг ташкил этилишига боғлиқдир. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish