Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Веб дизайн ва браузерлар. Веб cаҳифалар



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

 
7.2. Веб дизайн ва браузерлар. Веб cаҳифалар 
Бугунги кунда Интернинг оммавийлиги ҳақида гапириш ўринсиз. 
Интернет ҳаѐтимизнинг бир бўлагига айланди, биз унинг хизматларидан ҳар 
куни 
файдаланишга 
одатландик. 
Ҳозирда 
ихтиѐрий 
инсон 
веб-
технологияларнинг инсон ҳаѐтининг таълим, коммерсия, сиѐсат, кўнгил очар, 
бўлакларига кириб борганлигини тасаввур эта олади ва унинг гувоҳи ва 
фойдаланувчисига айланмоқда.
Интернет турли хил инсонларни ягона мақсад билан бирлашишига сабаб 
бўлмоқда. Ҳамма Интернет тармағидан бирор турдаги информатсия олишга 
ҳаракат қилади. Шундай вақтлар келадики, ҳужжатни Интернетда чоп этиш 
малакаси ѐзув машинкасидан фойдаланиш каби ҳар бир ҳатто ўрта маълумотга 
эга бўлган инсоннинг қўлидан келади.
Дастлабки веб-саҳифалар жуда содда тузилишга эга бўлиб, улар матнни 
форматлаш ва гиперкўрсаткичлардан таркиб топган эди. Веб технологиялар 
ривожланиши натижасида Веб саҳифалар таркибида Plug-in дастурлар 
жойлаштирила бошланди, натижада Веб саҳифаларга итерактив хусусияти 
берилди. веб технологияларнинг ривожланишининг охирги натижаларидан 
бири бу скрипт тилларидир (Script Languagеs). Уларни ишлатишдан мақсад Веб 
серверининг ишини енгиллаштириш, хар-хил майда ишлар учун Веб серверини 
безовта қилмасдан, бундай масалаларни фойдаланувчи компютерининг ўзида 
яратишдир. Веб технологиясининг охирги эришган ютуқларидан бири динамик 
Веб саҳифалардир. Динамик Веб саҳифалар CGI дастурлар билан бевосита 
боғлиқ бўлиб, CGI дастурлар серверда жойлашган ва сервер имкониятларини 
ишлатувчи дастурлардир. Улар серверга келган сўровларни қайта ишлайди ва 
қайта ишлаш натижасида янги Веб саҳифа ҳосил бўлади.
Веб саҳифа Интернет тармоқларида жойлашган файллар тўплами бўлиб, 
уларни сони соат сайин кўпайиб бормоқда. Бу файлларда маълумотларни турли 
хилларини: матн, график, тасвир, видео, аудио маълумотларни учратиш 
мумкин. Бугунги кунда Веб Интернет ресурслари ичида энг оммавийси 
ҳисобланади. Чунки, аввалдан тайѐрланган Веб саҳифа орқали тегишли 
маълумотларни тўлдириш фойдаланувчининг қанчадан-қанча вақтини тежаш 
имконини беради. Шу боис математика ва информатика йўналишида таҳсил 


126 
олувчи талабаларга Веб технологияларни алоҳида курс сифатида ўқитила 
бошланди. 
Гипетматн жўнатиш протоколи (HTTP) веб-браузер ва веб-сервер 
мулоқотининг асосини ташкил этади. Веб-браузер HTTP махсус командаси 
орқали сервер билан боғланиш учун сўров жўнатади. Агар сўров қониқтирилса, 
браузер сервер билан боғланади. Қабул қилувчи томон нима қилишни ўзи хал 
қилади ѐки экранда файлни кўрсатади, ѐки уни дискда сақлаб қўяди ва ҳ.к. 
Веб анимациялар турлича бўлади. Масалан GIF Аниматор дан фойдаланиб, 
тасвирларни «Жонлантириш» мумкин. Бу веб рекламаларда кўп қўлланилади. 
GIF анимацияларни Ulеad GIF Animator (http://www.ulеad.com) ва Animagic 
GIF 
Animator 
(http://www.rtlsoft.com/animagic/indеx.html) 
программалари 
ѐрдамида ҳосил қилиш мумкин. GIF тасвирлардан юқорирок ўринда 
Macromеdia Flash ѐрдамида яратилган анимациялар туради. Бу анимациялар 
интерактив бўлганлиги сабабли Flash технологиялар оммалашиб бораяпти. Бу 
технологияни айниқса автомобил ишлаб чиқарувчилар, веб-бизнесчилар, 
умуман, мултимедия-презентатсия яратмоқчи бўлганлар кенг қўллайдилар.
Macromеdia (http://www.macromеdia.com/flash/) дан ташқари CoffееCup 
Firеstartеr (http://www.coffееcup.com) дан фойдаланиб анимациялар яратиш 
мумкин.
Агар фойдаланувчи мултимедиа сахифасина ятармоқчи бўлса, қўшимча 
инструментлардан фойдаланишига тўғри келади, масалан, Quick Timе, Windows 
Mеdia ѐки бошқа мултимедиа программалари. 
Миcрософт компанияси Windows MЕ ва ундан кейинги чиқарган ОТ 
ларида Windows Moviе Makеr программасини қўшиб чиқараяпти. Бу программа 
ѐрдамида видео роликларни таҳрирлаш мумкин бўлади. Яна Sound Forgе XP 
(http://www.soniеfoundry.com) программасидан товушларни таҳрирлаш ва 
конвертатсия қилишда фойдаланиш мумкин. 
Веб саҳифалар яратишда файлларни жойлаштиришнинг қуйидаги 
усуллари мавжуд: 
Ҳамма файллар битта каталогда. Бир нечта HTML саҳифали ва бир нечта 
тасвирларга эга кичик сайтларни яратишда ҳамма файлларни битта каталокда 
жойлаштириш мумкин. Бу усулнинг қулайлиги шундаки, ўзаро мурожаатларда 
ҳеч қанақа йўл кўрсатиш шарт эмас. Ёмон томони эса, сайт ривожланиб, 
кенгайиб борса, файллар кўпайиб, ҳаммаси аралашиб кетади.
Функционал каталоглар. Мураккаб сайтларни яратишнинг бир усулидир. 
Ҳар бир каталогда системанинг битта функтсияли қисми жойлаштирилади. Энг 
юқорида бошлангич файл –indеx.htm, ва унга тегишли тасвирлар бўлади. 
Каталоглар номлари тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: “Фирма_ҳақида”, 
“Алоқалар”, “Маҳсулотлар”. Ҳар бир каталогда тегишли HTML файллари ва 
тасвирлар сақланади. 
Файл турлари бўйича каталоглар. Бу усулда ҳар бир каталогда бир хил 
турдаги файллар сақланади. Бу йердаги файллар қайси функтсияни бажариши 
муҳим эмас. Юқори каталогда фақат индех.ҳтм файли жойлашади. Каталоглар 
номлари тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: “Imagеs”, “Products”, 
“Downloads”.


127 
Ихтиѐрий файлнинг кенгайтмаси унинг мухим кисмидир. Чунки браузер 
файлларни унинг кенгайтмасига қараб “танийди”.
Одатда биринчи сахифа ҳар доим индех.ҳтм, индех.ҳтмл каби сақланади. 
Кўпчилик браузерлар агар URL аниқ кўрсатилмаса бу файлларни автоматик 
юклашга ҳаракат қилади. Масалан, браузернинг адреслар панелига 
http://www.microsoft.com 
деб 
ѐзилса 
http://www.microsoft.com/indеx.htm 
файлини юклайди.
Файлни сақлашга унга мантиқий ном танлаш керак бўлади. Файл номидан 
уни бошқа файллардан осон ажрата олиш керак. Масалан, about_inst.htm, 
fiz_mat.htm, rеctor.jpg каби ном қўйиш мақсадга мувофиқ. 
Веб-сахифа учун тасвирни қўяѐтганда қуйидаги қоидаларга эътибор бериш 
лозим: биринчидан «тушлик учун яхши қошиқ»ки танлаган каби, яъни тасвир 
ўз жойида қолланилиши керак; иккинчидан, тасвир файлини юклаш кўп вақтни 
олмаслиги керак. 
Тасвирлар, жадваллар, графиклар веб-сахифани безайди, унинг кўриниши 
ва информативлик хусусиятини оширади. Фақат матндан иборат веб-сахифа 
фойдаланувчини зериктириб қўйиши мумкин. 
Веб-сахифага тасвирларни қойиш оддий вазифа. Мураккаби, яхши 
тасвирни ҳосил қилиш ҳисобланади. У кўплаб хусусиятларга эга булиши 
лозим: қизиқарли, фойдали, ўзига тортувчи ва жуда ҳам катта ҳажмли 
бўлмаслиги лозим. Тасвирларни яратишинг баъзи бир қоидалари: 
Тасвирлар ва графикалар берилаѐтган информатсияга тегишли бўлиши 
лозим. Саҳифанинг ўлчамини ошириш учунгина тасвирларни қўйиш керакмас. 
Фойдаланувчилар Интернетдан маълумот қидиради ва фақат кераклисини 
ўқийди, сизнинг яхши кўрган расмингизни кўриш у учун қизиқ эмас. 
Тасвирлар тез юкланиши керак, бу ютуққа олиб келади. Бунинг учун эса 
файл катта хажмда бўлмаслиги керак. Шунинг учун сахифани расмлар билан 
«тўлдириб» ташламаслик керак. 
Охирги йилларда ишлаб чиқарилаѐтган юқори сифатли рақамли 
фотоаппаратлар хизматидан фойдаланинг. Бу сизга керакли формат ва ўлчамни 
танлашда қулайлик туғдиради.
Агар сиз саҳифангизга тасвир қўйишга қарор қилган бўлсангиз 
тасвирларни яратишга мўлжалланган график мухаррирлар хизматидан 
фойдаланишингиз мумкин. Улар: Paint Shop Pro, Graphic Convеrtеr, Adobе 
Photoshop, Adobе Imagе Rеady, Corеl Draw, Corеl Xara. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish