Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси


 Масофавий таълимнинг ютуқлари ва камчиликлари



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

 
8.2. Масофавий таълимнинг ютуқлари ва камчиликлари 
 
Масофавий таълимнинг ўзини услубий, иқтисодий, ижтимоий ютуқлари ва 
афзалликларга хамда ўзининг камчиликлари ва салбий томонларга эга. 
Услубий ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Дарс жадвални қулайлиги. Ўқувчи ўзига маъқул бўлган вақтда ўқув 
жараѐнига қатнашиши мумкин.
Қулай фойдаланиш манзиллари. Ўқувчи интернет кафе, уй, мехмонхона, 
иш жойида ва бошқа жойлардан ўқув жараѐнига қатнашиши мумкин.
Қулай ўқиш темпи. Таълим, ўқувчилар янги билимларни тушуниш 
темпида ўтказилади.
Қулай ўқув режа. Ўқув режани талабаларга индивидуал ва давлат таълим 
талабларига мос холатда ташкил қилиш мумкин.
Маълумотлар базасини тўпланиши. Олдинги ўқиган талабалар 
билимларини тўплаш ва ундан фойдаланиш имконияти.
Кўргазмали қулайликлари. Мультимедия имкониятларидан тўлиқ 
фойдаланиш имконияти.
Малакали ўқитувчиларни танлаб таълим жараѐнига жалб қилиш.
Иқтисодий ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Чексиз масофага таълим бериш. Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги масофа 
ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
Иш жараѐнига халақит бермаслиги. Ўқувчи ишдан ажралмас холатда 
таълим олади.
Ўқувчилар сонини оширилиши. Масофавий таълим технологияларни 
тўлиқ қўллаган ўқув муассаса талабалар сони 2-3 баровар ошиши мумкин. 
Нархи. Масофавий таълим курслари 2 ва 3 баровар оддий курсларга 
караганда арзон.
Ижтимоий ютуқлар ва афзалликларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ижтимоий гуруҳларга ажратиш йўқлиги. Масофавий таълим курсида 
иккинчи олий ѐки қўшимча маълумот олувчилар, малака ошириш ва қайта 
тайѐрганлик ўташ истагида бўлганлар; иккинчи паралел маълумот олишни 
хохлаган талабалар; марказдан узоқда, кам ўзлаштирилган минтақалар ахолиси; 
жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар; армия хизматида бўлган шахслар; 
эркин кўчиб юриши чекланган шахслар; ва бошқалар қатнашиши мумкин.
Ёш чекланишлари йўқлиги. Ўқишга жалб қилинувчиларнинг ѐш 
чекланишларини истисно қилинади.


136 
Аммо масофавий таълимда салбий томонлари хам борлиги хақида айтиш 
лозим. Уларга қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
Электрон холатдаги таълим ва мулоқот жараѐнларга ишончсизлик. Ушбу 
сабабдан талабалар асосан виртуал холатдаги таълим турида эмас, балки оддий 
(кундузги ва сиртки) таълим турларида уқиш истагида бўлишади.
Давлат масофавий таълим стандартлари йўқлиги ва натижада давлат 
нусхасидаги диплом берилмаслиги. Шу сабабдан кўпгина масофавий таълим 
курслари битирувчиларига фақат ушбу курсни битирганлиги хақида 
сертификат ѐки гувохномалар беришади.
Виртуал муҳит ва техника таъминот билан боғлиқлиги. Масофавий таълим 
интернет борлиги, ундан фойдаланиш нархи, тезлиги ва сервислар 
мавжудлигига, махсус коммуникацион техникалар мавжудлиги ва улар 
ишлашига тааллуқли.
XXI аср бўсағасида масофавий таълим тизими учун ўқитувчилар тайѐрлаш 
ҳам муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. Лекин, айни вақтда 
республикамизнинг бирор олийгоҳи ҳам замонавий масофавий технологиялар 
ва усуллар шарти асосида иш юритадиган педагог кадрлар тайѐрлашга тизимли 
тарзда ѐндашгани йўқ. 
Айрим хорижий мамлакатларда масофавий ўқитиш тизими учун педагог 
кадрлар тайѐрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Масалан, “Е-learning” ва 
“On-line teaching” мутахассислиги бўйича магистрлар тайѐрлаш дастури охирги 
йилларда йўлга қўйилган.
Табиий равишда савол туғилади. Хўш, масофавий таълим ўқитувчиси ким?
Биринчи 
галда, 
масофавий 
таълим 
ўқитувчиси 
масофавий 
технологияларни қўллаш орқали таълим берувчи ўқитувчидир. У масофавий 
ўқитишнинг технологиялари – Интернет-технология ва Кейс-технологиядан 
бошлаб, барча ТВ ва радио эшиттириш технологияларида ҳам иш юритишни 
биладиган ўқитувчидир. 
Масофавий таълим ўқитувчининг педагог сифатида шаклланишида муҳим 
омил бўлади ва унинг имкониятларини оширади. 
Мутахассис уйда туриб ишнинг асосий қисмини бажаради, талаба ва 
касбдошлар билан замонавий ахборот коммуникация технологиялари орқали 
боғланади. Бу усул (телекомпьютинг) айни вақтда ғарбда ўта оммалашган усул 
ҳисобланади. У: 
• таълим олувчиларнинг турли гуруҳлари билан ишлаш имконини беради; 
• мақбул ишлаш режимини танлаш имконини беради (вақт, шартлар ва 
техник воситаларни ишлатиш бўйича); 
• таълим олувчилар доирасини кенгайтириш имкони яратилади; 
• илмий ва педагогик фаолиятни биргаликда олиб бориш имконини 
яратади. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish