Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

8.2-жадвал
Технологиялар ва уларнинг вариациялари натижасида амалга 
оширилаѐтган масофавий ўқитиш усуллари ва тавсифи 
Технология 
Тавсифи 
Аудио-видео ахборот ташувчилар 
(босма қилинган тарқатма 
материаллар, аудио-, видеокасеталар) 
Алоқа интерактивлиги паст;
Қўллашдан аввал ўқувчиларнинг аниқ сони 
маълум бўлиши керак; 
Ўқувчиларнинг сони технологиянинг 
ишлатиш нархига боғлиқ 
WEB технологияга асосланган 
масофавий ўқитиш (электрон почта, 
элонлар тахтаси ва бошқалар) 
Ўрта даражадаги интерактивлик; 
Кенг тарқалган инфраструктура; 
Ташкил қилиш арзон; 
Ишлатиш миқѐси кенг 
Internet/Intranet орқали реал вақт 
мобайнида видеоконференция 
Юқори даражадаги интерактивлик; 
Кенг тарқалган инфраструктура; 
Ташкил қилиш арзон 
ISDN каналлар орқали 
видеоконференция 
Юқори даражадаги интерактивлик; 
Камида 3 та ISDN каналлар талаб қилади; 
Сифатига нисбатан ташкил қилиш қиммат 
Ажратилган рақамли сунъий йўлдош 
Юқори даражадаги интерактивлик; 


143 
каналлари орқали видеоконференция 
Юқори даражадаги тасвир узатиш; 
Аналог йўлдош каналлар орқали 
видеоконференцияга нисбатан нархи икки 
баравар арзон;
Ташкил қилиш қиммат 
Ажратилган аналог сунъий йўлдош 
каналлари орқали видеоконференция 
Юқори даражадаги интерактивлик; 
Минимал технологик тасвир ва товуш 
тутилишлари билан максимал юқори 
даражадаги тасвир узатиш; 
Ташкил қилиш қиммат 
8.4. Масофавий таълим технологиялари ва унинг иштирокчилари 
Масофавий таълимнинг асосий технологияларига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 
ИНТЕРАКТИВ технологиялар:
Интернет масофавий таълим портали.
Видео ва аудио конференциялар.
Электрон почта орқали таълим.
Интернет орқали мустакил таълим олиш.
Узоқдан бошқариш системалар.
Онлайн симулятор ва ўқув дастурлар.
Тест топшириш системалари.
ИНТЕРАКТИВ бўлмаган технологиялар:
Видео, аудио ва босмага чиқарилган материаллар.
Телевизион ва радио кўрсатувлар.
Дискларда жойлашган дастурлар.
Видео ва аудио конференциялар - бу Интернет ва бошқа 
телекоммуникацион 
алоқа каналлари ѐрдамида 
иккита, узоқлашган 
аудиторияларни телекоммуникацион холатда бир-бири билан боғлаб таълим 
олиш йўли. Видео ва аудио конференциялар учун катта ҳажмда махсус техника, 
юқори тезликга эга бўлган аълоқа канали ва ўқитишни ташкил қилиш учун 
хизмат кўрсатувчи мутахассисларни жалб этиш керак бўлади.
Интернет орқали мустакил таълим олиш - бу Интернетда жойлашган 
кўпгина сайтларда жойлашган катта ҳажмдаги маълумотлар устидан мустақил 
равишда ишлаш ва янги билимлар олиш йўли.
Электрон почта орқали таълим эса энг оммавий Интернет хизматларидан 
фойдаланиб, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида хатлар орқали мулоқот ўрнатиб 
таълим олиш йўли. У ѐрдамида хар хил тест, вазифа, савол-жавоб ва 
кўрсатмаларни (матн, графика, мультимедия, дастурлар ва бошка куринишида) 
жўнатиб қабул қилишимиз мумкин.
Узоқдан бошкариш системалар - мураккаб дастур, система ва ускуналарни 
реал холатда бошқариш ва уларда ишлаш имкониятларини яратувчи махсус 
системалар ѐрдамида билим олиш йўли. Узоқдан бошкариш системаларнинг 
асосий вазифаси ўқувчига фақатгина амалий билимларни бериш.


144 
Симулятор, электрон дарсликлар ва ўқув дастурлар - бу асосан назарий ва 
амалий билимларни компьютер дастурлари орқали ўқувчиларга офф-лайн 
холатида олиш йўли. Симулятор ва электрон дасрликлар хозирги кунда таълим 
сохасида жуда кенг қўлланиляпти.
Тест топшириш системалар - бу махсус дастурлар ѐрдамида ўқувчиларнинг 
амалий ва назарий билимларни текширишнинг асосий вазифаси бу талабалар 
билимларини текшириб уларни бахолаш.
Интернетнинг масофавий таълим портали бу махсус Интернет сайтлар 
(онлайн ресурслар). Уш бу сайтларнинг асосий вазифаси - таълим жараѐнини 
ташкил қилиш, ѐки бошқа сўзлар билан ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида электрон 
он-лайн мулоқотни ўрнатиш, ўқитувчиларга ўқув материалларни жойлаштириш 
ва ўқувчиларга шу маълумотлар билан ишлашга хамда бошқа масофавий 
таълим сервислардан фойдаланишга имконият яратиш. 
Масофавий таълимни жараѐнида қуйидагилар қатнашиши шарт, булар - 
масофавий курс автори, усулист, ўқитувчи (тьютор, координатор), рухшунос, 
администратор, документовод, телекоммуникация ва дастурий таъминот 
группаси хамда ўқувчилар.
Автор - масофавий курсни яратувчи, уни янгилатувчи ва тахрирловчи 
шахс.
Усулист - масофавий курс авторига консультациялар берувчи ва курсни 
тахрирловчи шахс.
Ўқитувчи - ўқувчилар билан ўқиш жараѐнида мулоқотда бўлувчи ва уларга 
ѐрдам берувчи хамда уларнинг билимларини текширувчи шахс.
Рухшунос - ўқиш жараѐнининг психологик мониторингни ташкил қилувчи 
шахс.
Администратор - ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқишдан четлаш 
масалаларини ечувчи ва малакали ўқитувчиларни жалб қилувчи шахс.
Документовед - ҳужжатлар билан ишловчи шахс.
Телекоммуникация ва дастурий таъминот группаси -дастурлар ва 
телекоммуникация ресурслар ишини таъминловчи шахслар.
Ўқувчилар - ўқув жараѐнида қатнашувчи шахс.
Ўқув жараѐнини ташкил қилишда эса албатта қуйидаги қадамларни 
бажаришимиз зарур бўлади:
Курс мақсадларини аниклаш. Қайси билимларни (мавзулар, фан) ва кимлар 
учун ўқитиш керак.
Ўқиш усулларини танлаш. Ўқув жараѐни давомида билимлар ва 
кўникмалар даражасини диагностика хамда текшириш манбаларини ва 
усулларини аниқлаш керак.
Ўқув материалга услубий талабларини ишлаб чиқариш. Янги билимларни 
бериш усулларини ва ҳажмларни аниқлаш керак.
Дарслар жадвалини ишлаб чиқариш. Бутун курсни бир нечта модулларга 
бўлиш, хар битта модул тугаллашидан кейин ўқувчи томонидан қандай 
билимларга эга бўлишини аниқлаш керак.
Ўқув жараѐнини мониторингни ташкил қилиш.
Текширув жараѐнларни режалаштириш,


145 
Ўқувчиларнинг мустақил ишларини режалаштириш,
Ўқув жараѐни натижаларини прогнозлаштириш,
Натижаларни аниқлаш ва тахлил қилиш. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish