Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

Масофавий таълим институти.
Электрон университетлар – бу 
Интернетдан фойдаланган ҳолда таълимнинг янги технология ва шакли.
Электрон университетда таълим жараѐни Интернет орқали иш жойида ва 
уйда, олий ва ўрта махсус таълим масканида ва мактабда, ҳатто хизмат 
сафарида ташкил этилиши мумкин. Биз қуйида мавжуд интеренет технология 
асосида фаолият юритувчи Электрон университетлар хусусида тўхталамиз.
Электрон университетлар орасида етакчи университет Бутун жаҳон 
тақсимот университети ҳисобланади (http://wdu2.da.ru). Университетнинг 
бўлимлари Москвада, Останада, Софияда, Брюсселда, Петербургда, Олмаотада 
очилган. Университетни таъсис этувчиси - Халқаро Ахборотлаштириш 
Академияси, у дунѐнинг 60 мамлакатида ўз бўлимларига эга. 
Университетнинг асосий мақсад ва йўналиши – магистр, менеджер ва 
электрон тижорат соҳасида дунѐ стандартларига мос Интеренет – 
технологиялар асосида фаолият юритувчи мутахассислар тайѐрлаш.
Электрон университетда таълим технологияси ОТМдаги сиртқи таълим 
билан ўхшаш – тингловчилар адабиѐтлар ва интернет-дарсликларни мустақил 
ўрганишади ҳамда курс ва интеренет-лойиҳаларни бажаришади. 
Курс лойиҳаларидан намуналар – WDU Электрон университетнинг 
ахборот сайтлари, электрон дўконлар, электрон каталоглар, серверларнинг 
маълумотлар базалари http://wdu2.da.ru 
Бутунжаҳон тақсимот университети ўз низомига мувофиқ қуйидаги 
йўналишлар бўйича магистрлар тайѐрлайди: 
1. Электрон Тижорат МВА 
2. Лойиҳалар бошқариш МВА
3. Интернет-Технологиялар MCS 
4. Компьютер Ҳуқуқи ML 
“Интернет – Технология” дастури “Электрон тижорат” интернет лойиҳаси 
соҳасида менеджерлар тайѐрлашга йўналтирилган. Лойиҳани битирувчилар 
халқаро Master of Computer Science магистрлик дипломини оладилар. 
“Электрон тижорат” ва “Лойиҳаларни бошқариш“ дастури Интернет-
лойиҳа ва Интернет-дўконлар бўйича менеджерлар тайѐрлашга йўналтирилган. 
Лойиҳани битирувчилар МВА - Master of Business Administration магистрлик 
дипломини оладилар. 
Интернет лойиҳалар бўйича курс ишларини бажарган Бутун жаҳон 
тақсимот университети тингловчилари Web-мастер, Web-дизайнер, Office-
менеджер ва Project-менеджер халқаро сертификатларига эга бўладилар. 
Электрон 
университетнинг 
асосий 
хусусиятларидан 
бири 
дарс 
машғулотларини, имтиҳон ва синовларни масофавий таълим технологияси 
асосида ташкил этилганлигидадир.
Электрон кутубхонада университетнинг Интернетда информатика, 
электрон тижорат, интернет-технология, компьютерли бухалтерия ҳисоби, 


146 
тармоқли малумотлар базаси, молиявий менежмент ва маркетинг бўйича очиқ 
интерент-дарсликлари жойлашган. 
Университетнинг барча талабалари индивидуал дастур асосида ўқитилади, 
уларнинг имтиҳон ва синов натижалари баѐнномалар билан Интернетда 
сақланади. 
Электрон университетда ўқиш тартиби билан танишув топшириғини 
бажаринг: 
1. Университет сайтида рўйхатдан ўтинг (Зарегистрируйтесь). 
2. Индивидуал ўқиш бўйича дастур танланг (Выберите). 
3. Индивидуал ўқиш бўйича дастурни тўлдиринг (программи) 
4. Университет Интернет-дарсликлари билан танишинг (Интернет-
учебниками). 
5. Университетда ўқиш учун анкета-аризани тўлғазинг (Заявление-анкету). 
6. Университетнинг мактаб-семинар сайти билан танишинг. 
7. Университетнинг мактаб-семинар сайтида рўйхатдан ўтинг. 
8. Курс ва битирув лойиҳалари билан танишинг. 
9. Университетда ўқиш учун шартномани тўлғазинг. 
Россия таълим порталларидан яна бири “Электрон университет” 
Интернетда http://distance.ru/ манзилда жойлашган.
“Электрон 
университет” 
ўз 
қидирув 
тизимига 
эга 
бўлиб, 
фаоллаштирилувчи форум, почта, сайтга кириш, фойдаланувчини қайд этиш 
бўлимига эга бўлиб, у Бош, Ҳуқуқий информациялар, Буйруқлар, Қабул 
ҳайъати, Ўқув жараѐни, Давлат аттестацияси, Халқаро муносабатлар, масофа 
халқаси каби меню бандларига эга. 
Россия Халқлар дўстлиги университетининг “Россия таълими федерал 
портали” http://www.edu.ru/ интернет манзилида жойлашган бўлиб, ўз қидирув 
тизимига, Каталог, Ресурслар, Сайтлар, ОТМлар, Карталар, Қонунлар, 
Стандартлар, Ҳужжатлар, Луғатлар, Янгиликлар, Форумлар, Сизнинг 
саҳифангиз, Рўйхатдан ўтиш, Портал кутубхонаси, Ўқув услубий кутубхона 
каби меню бандаларига эга. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish