Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Адабиётлар: 
1. М. Камолдинов, Б. ВахобжоновИнновацион педагогик 
технология асослари”-Тошкент. “TALQIN”,2010 й. 
2. Р. Ишмуҳамедов “Инновацион технологиялар ёрдамида таълим 
самарадорлигини ошириш йўллари” (2 китоб).Тошкент. ТДПУ, 2009 й. 
3. К. Хошимов “Педагогика тарихи” - Тошкент. 2005 й. 
ОДАМ АНАТОМИЯCИ ФАНИДА ТАЛАБАЛАР АМАЛИЙ 
БИЛИМИНИ ОШИРИШДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
 
Тастанова Г.Е., Нуримова Д.М. 
Тошкент давлат стоматология институти
tastanovag@bk. Ru 
 
Юқори малакали, рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш, 
уларнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш, замон талаби даражасида 
тадбиркорлик қобилиятини шакллантириш хозирги замоннинг долзарб 
муаммоларидан биридир. Муаммога асосланган таълим – бу мавзуни 
муаммо сифатида тақдим этиш усули хисобланади. Шу боис, одам 
анатомияси фани мавзулари бўйича дарсларни ўтиш вақтида асосий 
эътиборни мавзуга оид маълум бир муаммоларга жалб этиш керак. 
Натижада талабаларда алоҳида фикрлаш қобилияти шаклланади, олинган 
ва қайта ишланган ахборот ва билимлар амалиётда қўлланилишга ишонч 
ҳосил бўлади, талабада билим мустаҳкамланади. Бундан ташқари таълим 
олувчиларда диалетик фикрлаш ривожланади, мотивация кучаяди, 
ўрганилаётган ҳодиса ва қонуниятларда янги жиҳатларини аниқлаш 
қобилияти шаклланади. 
Муаммога йўналтирилган таълим самарали услуб ҳисобланади, 
сабаби таълим олувчиларнинг ҳар бири билим олиш учун мустакил 
ҳаракат қилади, изланади ва ўқийди. 
Муаммога йўналтирилган таълимни амалга ошириш учун ўқитувчи 
ўқувчилар олдига муаммоларни илгари суради. Ўқитувчи бу 
муаммоларнинг аҳамиятини, тиббиётдаги ўрнини, унинг ечилишида 
эришилган маълум ютуқларни, кўриб чиқилиши керак бўлган 
жиҳатларини, олинган натижаларнинг амалий тиббий ва ижтимоий 
хусусиятларини ёритиб беради.
Вазифа сифатида муаммо топшириғи олган талабалар, нима учун 
маълумот тўплаётганларини англаши ва тушуниши, энг асосийси – 
талабалар ўзларига қандай билимлар лозимлигини аниқ билишлари керак. 


545 
Бунинг натижасида талабаларда ушбу муаммога бўлган қизиқиш 
уйғонади, қўйилган масалалар ечимини топиш учун мустақил ишлаш 
қобилияти кучаяди. Муаммони ечиш жараёнида талабалар қуйидаги 
схемага асосан фаолият юритишади: муаммоли вазият муаммони 
аниқлаштириш, шакллантириш уни ечиш усулларини излаш  
муаммони ечиш  муаммо ечимини текшириш. 
Муаммога асосланган дарслар мақсади факатгина битта муаммо 
булмай, балки ушбу муаммога хос ахборотларни тақдим этиш, янгиларини 
излаш, олинган натижаларни таҳлил этиш, муаммо ечимини 
шакллантириш хамдир. Талабаларнинг асосий вақти маълумот қидиришга 
сарфланади, бунда улар адабиётлар билан ишлайдилар, интернет оркали 
маълумотларини қидирадилар. Бу эса фақат фикрлар йиғиндиси бўлиб 
қолмай, далилларга асосланган тиббиётга оид маълумотлар қидиришдир. 
Халқоро тажриба шуни кўрсатадики, муаммога асосланган таълим 
натижасида талабалар узоқ муддатли турғун маълумотларга эга бўлади ва 
эслаб қоладилар. Бу дарс жараёнини ўтказиш учун талабалар олдиндан 
тақдим этилган муаммо бўйича билимларга эга булишлари ва уни назарий
таҳлил қила олишлари лозим. Бунда ўқитувчи бошланғич босқичда фаол 
иштирок этади, кейинги босқичларда эса, талабалар томонидан муаммолар 
яратилгани сайин бевосита ёрдамни камайтирилади. Изланиш 
натижаларини талабалар мустақил равишда тайёрлаган презентациялар, 
видеосюжетлар, макетлар ва х.қ. орқали намойиш этадилар. Охирги 
этапида қайтар алоқа таълим воситаси ёрдамида ўзаро савол-жавоб 
қиладилар. Педагог томонидан берилган муаммонинг ечимларини тахлил 
қилади ва гурухларни бахолайди. 
Муаммога асосланган дарсларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли 
мақсадлари мавжуд булади. Қисқа муддатли мақсад қўйилган муаммога 
йўналтирилган дарсларда талабалар муаммонинг ечимини маъруза ёки 
амалий дарс давомида, ёки келгуси амалий машғулотгача ёки маърузагача 
топишади. Узоқ муддатли мақсад қўйилган маъруза мавзуларида талабалар 
маъруза давомида ва кейинчалик ушбу муаммо устида ишлаш жараёнида 
олган билимларини келгусида амалиётида қўллай олиш имкониятига эга 
бўлади. 
Муаммога асосланган таълим жараёнида талабаларда муаммони ҳал 
этиш учун жамоа булиб ишлаш, анча билимли талабалар ёки ўқитувчи 
билан маслаҳатлашиш каби кўникмалар шаклланишига ҳам шароит 
яратади. Кўрсатиб ўтилганларнинг барчаси талабада ўқишга бўлган 
мақсад, танқидий, тизимли, ижодий фикрлаш, самарали ҳамкорлик 
шаклланишига олиб келади. 
Муаммога йўналтирилган таълимнинг афзал томонларига қуйидаги 
мезонлар киради: 
1. Фанлараро интеграция кучайиши. 


546 
2. Амалиётга яқин таълим – амалиётдан, ҳаётдан олинган вазиятлар ва 
муаммолар. 
3. Талабаларга муаммони мақсадга йўналган ҳолда ҳал этишни тавсия 
қилиш. 
4. Мустақил тарзда билим олишни стимуллаш. 
Лекин муаммога йўналтирилган таълим услубининг маълум бир 
чекланишлари ҳам борки, улар ҳақида билиш керак: 
1. Машғулотларга тайёрланиш анча кўп вақтни талаб қилади, 
2. Ўқитувчидан фанни чуқур билиши талаб этилади, 
3. Муаммони ечишда жавобгарлик ҳисси ва командада ишлаш 
шахслараро мажоралар келтириб чиқариши мумкин. 
Шундай қилиб, муаммога йўналтирилган таълим – бу махсус тарзда 
ишлаб чиқилган педагогик стратегияга асосланган услуб. Материални 
ўзлаштириш конкрет ҳаётий вазиятларни тушуниш орқали кечади, бу 
керакли маълумотларни тўлақонли ўрганиш имконини беради ва фаолият 
ҳамда ечимни аниқлаштиришни жамоада олиб бориш кўникмаларини 
шакллантиради. 
Талабаларнинг шахсий нуқтаи-назарларини, қизиқишларини 
шакллантиради, фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, улар томонидан 
ўрганилаётган кўриниш ва қонуниятларда янгича назар билан қарашни
таъминлайди. Талабаларда алоҳида дунёқараш шаклланишига ёрдам 
беради, чунки билимларни мустақил ўзлаштириш ишончни оширишга 
шароит яратади. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish