2. Стратегиялар: “Ақлий ҳужум”, “Бумеранг”, “Галерея”, “Зиг- заг”, “Зинама-зина”, “Музёрар”, “Ротация”, “Т-жадвал”, “Юмалоқланган қор” ва ҳ.к.
«
Ақлий ҳужум. Бевосита жамоа бўлиб «фикрлар ҳужуми» («мозговая атака») олиб бориш. бу методдан мақсад мумкин қадар катта миқдордаги ғояларни йиғиш, талабаларни айни бир хил фикрлаш инерциясидан ҳоли қилиш, ижодий вазифаларни ечиш жараёнида дастлаб пайдо бўлган фикрларни йиғишдир.
Ақлий ҳужум» методи – муайян мавзу юзасидан берилган муаммоларни ҳал этишда кенг қўлланиладиган метод42.
«Ақлий ҳужум» - бевосита жамоа бўлиб «фикрлар ҳужуми» («мозговая атака») олиб бориш. бу методдан мақсад мумкин қадар катта миқдордаги ғояларни йиғиш, талабаларни айни бир хил фикрлаш инерциясидан ҳоли қилиш, ижодий вазифаларни ечиш жараёнида дастлаб пайдо бўлган фикрларни йиғишдир43.
“Ақлий хужум” – ғояларни илгари суриш усули. Қатнашчилар бирлашган ҳолда қийин муаммони ечишга ҳаракат қиладилар, уни ечиш учун шахсий ғояларини илгари сурадилар44.
“Ақлий ҳужум” технологиясининг таркиби қуйидагидан иборат:
Гуруҳларга ажратиш.
Гуруҳларга топшириқлар берилади.
Вақт белгиланади ва тақдимотга тайёргарлик.
Тақдимот (ҳар бир гуруҳнинг ғоялари).
Ғоялар ҳужуми (асосий ғоя).
Хулоса (1та ғоя).
А
Брейнсторминг. Бу термин инглизча сўз бўлиб, у икки тушунчадан иборат: brain-мия, storming-хужум, бўрон, қаттиқ хаяжон. Ушбу методни «мияни хаяжонга солиш» деб юритилиши, унинг асл моҳиятини очиб беради, лекин баъзида ушбу методни «жамоавий ижодий фикрлаш» деб ҳам тушунса бўлади. Рус тилидаги таржимада ушбу метод «Мозговая атака», ўзбек тилида эса «Ақлий хужум» ёки «Фикрлар хужуми» дейилиши унинг асл моҳиятини сақлашга ёрдам беради. Бу метод 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ўтказилади.
сосий принцип: эркин мулоқот-мунозара жараёнида берилган мавзу асосида янги новаторлик ғоя, фикрлар тўпланади. Айтилган ғоя, фикрларнинг сифатига эмас, уларни қанчалик кўп айтилганига эътибор қаратилади.
Айтилган ғоя, фикрлар муҳокама ҳам, танқид ҳам қилинмайди. Мунозара эркин ва ўзаро самимий муносабат ҳолатида ўтказилади. Тўпланган ғоя, фикрлар асосида мавзу бўйича умумий фикр шакллантирилади. Айтилган ғоя, фикрларнинг сифати ва улар асосида тузилган умумий ғоя, фикрларнинг қай даражада муҳимлиги шу муаммо ёки мавзу билан яхши таниш бўлган мутахассис-экспертлар томонидан баҳоланади.
У
Брейнрайтинг. Ушбу методни қўлланиши брейнсторминг методига ўхшаш бўлиб, фақат бу методда барча ғоя, фикрлар ёзма баён этилади. Бу эса ўз ғоя. фикрларини оғзаки баён этишга уяладиган ёки қийналадиган баъзи тингловчилар учун қулайлик яратади
шбу жараёнда ўқитувчининг асосий вазифаси – имкони борича ҳар бир айтилган ғоя, фикрни тўплаб боришдан иборат.
Ўқувчи-талабалар томонидан ёзилган фикрлар, ғояларнинг имло ва грамматик хатоларига эътибор қаратилмайди ҳамда ёзилган фикрлар ораларида кейинчалик ҳаёлга келган фикрларни ёзиш учун бўш жойлар ҳам қолдирилади.
Иштирокчилар ўз фикрларини эркин, танқид қилмасдан ифода этишга чақирилади. Ғоялар таҳлили кейинроқ ўтказилади. Бу усулдан фойдаланганда муаммони ечиш вариантлари максимал даражада ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |