Тушунчалар
|
Тушунчалар мазмуни
|
Интерфаол
|
|
Анъанавий таълим
|
|
Интерфаол таълим
|
|
Блум таксономияси
|
|
Интерфаол таълимга асосланган таълимий ҳаракатлар
|
|
Рефлексия
|
|
Когнитив
|
|
Экспериментал
|
|
Ролли ўйинлар, моделлаштириш
|
|
Фасилитация
|
|
Визуал
|
|
Аудиал
|
|
Кинестетик
|
|
Блиц-сўров
Гуруҳ баҳоси
|
Гуруҳ хатоси
|
Тўғри жавоб
|
Якка хато
|
Якка баҳо
|
Тушунчалар
|
Тушунчаларга изоҳ
|
|
|
|
|
|
Тютор
|
Таълим мазмунини яратувчи, модулларини ишлаб чиқувчи
|
|
|
|
|
|
Ментор
|
Ўқувчиларнинг кўникмаларини ривожлантирувчи машқлар ўтказувчи махсус тайёргарликдан ўтган мутахассис
|
|
|
|
|
|
Фасилитатор
|
Масофадан ўқитиш дастурларини яратувчиси ва бажарилишини таъминловчи
|
|
|
|
|
|
Консультант
|
Дарсда кўмакчи, йўналтирувчи, жараёнга жавоб бермайди, хулоса чиқармайди
|
|
|
|
|
|
Модератор
|
Устоз, ўргатувчи (якка ва гуруҳли тартибда)
|
|
|
|
|
|
Тренер
|
Таълим олувчиларнинг тўлиқ ўзлаштиришлари учун ёрдам кўрсатувчи репетитор, инструктор, тренер. Амалиёт давомида амалий машғулотни олиб боради, иш жараёнини назорат қилувчи, кузатувчи. (Коучинг-имтиҳонларга ёки спорт бўйича тайёргарлик кўриш)
|
|
|
|
|
|
Инноватор
|
Маслаҳат берувчи, тушунтирувчи, қўшимча маълумот берувчи
|
|
|
|
|
|
Ассистент
|
Назарий маълумотлар билан таништирувчи
|
|
|
|
|
|
Коуч
|
Кузатиш, таҳлил, текшириш, хулоса, тавсия, таклиф, мулоҳаза билдириш
|
|
|
|
|
|
Лектор
|
Янгиликларни таълим мазмуни ва машғулотлар жараёнига жорий қилувчи
|
|
|
|
|
|
Секретар
|
Ташкилий–педагогик ва иқтисодий масалаларни ҳал этувчи
|
|
|
|
|
|
Эксперт
|
Кузатиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни баён қилиш
|
|
|
|
|
|
Спектер
|
Машғулот учун тайёрланган воситаларни амалда қўллашга тайёрлаш, машғулот иштирокчиларига ёрдам кўрсатиб туриш
|
|
|
|
|
|
Методист
|
Зарур маълумотларни ёзиб бориш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, ўрнатилган тартибда сақлаш
|
|
|
|
|
|
Менежер
|
Педагогик технология мутахассиси. Замонавий педагогик технологиялар асосидаги дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиб боради
|
|
|
|
|
|
Технолог
|
Таълим-тарбия методлари бўйича мутахассис. Дастурларни ишлаб чиқишда ва амалга ошириш жараёнида методик масалаларни ҳал этиб боради
|
3-босқич: Гуруҳларда мавзу топшириқлари ўрганилади (40 дақиқа).
1-гуруҳ: Гуруҳ бўлиб ишлаш.
2-гуруҳ: Гуруҳларни ташкил этиш усуллари.
3-гуруҳ: Ўқитувчи вазифалари.
4-гуруҳ: Гуруҳ бўлиб ишлаш модели.
Кейс баёни. Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Таълим методларини танлашда ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ саналади. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг кўтарилишига олиб келади. Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантирилиб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади. Бу методларни интерфаол ёки интерактив методлар деб ҳам аташади. Интерфаол методлар деганда-таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар тушунилади. Бу методлар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди.
Кейс топшириғи: Интерфаол таълимни ташкил этиш технологияларини белгиланг: “Блиц-сўров”, “Балиқ скeлети”, “Моделлаштириш”, “Ақлий ҳужум”, “БББ”, “Бумеранг”, “Концептуал жадвал”, “Венн диаграммаси”, “Галерея”, “Инсерт”, “Зиг- заг”, “Зинама-зина”, “Музёрар”, “Ротация”, “Т-жадвал”, “Юмалоқланган қор” “Ижодий иш”, “Муносабат”, “Режа”, “Кластер”, “Нима учун?”, “Қандай?” “Суҳбат”
Кейс топшириғини бажариш учун иш қоғози:
Босқичлар
|
Вазифалар
|
Интерфаол методлар
|
|
Стратегиялар
|
|
График органайзерлар
|
|
1-мавзу бўйича мустақил иш мавзулари:
“Муносабат”, “Режа” методларини ўрганиш.
SWOT-таҳлил методини ўрганиш.
Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури.
Алекс Муур. Таълим бериш ва таълим олиш: педагогика, таълим дастури ва тарбия. -Рутледж. Иккинчи нашр. 2012. 202-бет.
Мавланова Р ва бошқалар. Педагогика назарияси ва тарихи.- Т.: 2010 й. “Фан ва технология” нашриёти. 461 б.
Ҳасанбоев Ж. ва бошқалар. Педагогика. -Т.:2011 й. Ношир нашриёти.
Педагогика. М. Тохтаходжаева умумий таҳрири остида. –Т.: Ўзбекистон Файласуфлари миллий жамияти. 2010 й.
6-Мавзу. ТАЪЛИМДА КЕЙС ТЕХНОЛОГИЯСИ. ЎҚУВ -ЛОЙИҲАВИЙ ТАЪЛИМНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
“Кейс-стади” технологияси.
“Кейс-стади” ёрдамида талабалар эгаллайдиган билим, кўникма, малакалар ҳақида.
Кейсларнинг синфлари турлари, жанрлари ва тақдим этиш усуллари.
Ўқув кейсларининг муҳим характерли жиҳатлари ва замонавий ўқитиш амалиётида ўқув кейсларининг турлари
|
Таянч сўз ва иборалар
“Кейс-стади”, кейс, кейс синфи, кейс тури, кейс жанри, ўқув кейси, кейснинг педагогик паспорти, кейс типологияси, ўқитувчи фаолияти, талаба фаолияти, кейс методи
|
“Кейс-стади” технологияси
“Инсон жамоада ёки вазиятларда узоқ йиллар давомида ўрганилиши” мавзусидаги илмий тадқиқотлар нашр этила бошланган эди. Агар иш жамоага йўналтирилган бўлса, жамоанинг хулқини ҳар томонламма ўрганади, жамоадаги ҳар бир инсоннинг хулқини эмас 49.
Сўнгги вақтларда “Кейс-стади” методи хорижий мамлакатлар таълими амалиётида муваффақиятли қўлланиб келинмоқда ва бугунги кунда республика таълимида ҳам тобора оммалашиб бормоқда. Шу сабабли айни ўринда ушбу метод (технология) моҳияти ҳақида сўз юритилади. Дарҳақиқат, кейс-стади талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади.
“Кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда АҚШнинг Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. Ушбу технология Гарвард университетининг бизнес мактабида 1920 йилда қўлланила бошланган. Кейсларнинг илк тўплами 1925 йилда бизнес ҳақидаги Гарвард университети ҳисоботлари асосида чоп этилган. Ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиёт, бизнес соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Ўзбекистонда мазкур технологияни таълим жараёнига татбиқ этиш йўлидаги ҳаракатлар мустақиллик йилларида фаоллашди.
Таълимда қўлланиладиган “Кейс-стади”нинг тайёр вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина Гарвард университетида йилига 700 та кейс ишлаб чиқилади. Уларнинг нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан шуғулланади. Технология талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.
“Кейс-стади” технологияси (ингл. “cаsе” – чемодан, метод, “study” – муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш) – 1) талабаларда аниқ, реал муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган технология; 2) реал вазиятларни баён этишда қўлланиладиган ўқитиш техникаси
Do'stlaringiz bilan baham: |