Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси


Педагогик технологиянинг қонуниятлари қуйидагилардан иборат



Download 3,12 Mb.
bet7/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Педагогик технологиянинг қонуниятлари қуйидагилардан иборат:
- ўқув-тарбия жараёнини пухта лойиҳалаштириш, башоратлаш, дастурлаштириш замирида ўқитувчи ва ўқувчи билими, имкониятлари, қобилиятини методик-техник воситалар билан бирлаштирган ҳолда сифат ва самарадорликка эришиш;
-
Таълим-тарбия жараёнини лойиҳалашга ва уни амалга оширишга, технологик ёндашув бир неча босқичдан иборатдир.
I босқич- таълим-тарбия жараёнининг умумий ва хусусий мақсад, вазифаларини белгилаб олиш.
II босқич- натижани башоратлаш, педагогик психологик, методик тасхишлаш.
III босқич- таълим-тарбия жараёнини лойиҳалаштириш.
IV босқич- пухта режа, лойиҳалаштириш асосида ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш.
V босқич- натижани баҳолаш, умумлаштириш, хулосалаш, қарор қабул қилиш, фаолиятнинг келгуси янги йўналишларини белгилаб олиш.

ўқув-тарбия жараёнини жамият тараққиёти талаблари, асосида ташкил этиш, вақтдан унумли фойдаланиш, натижанинг кафолатланганлиги;

- ўқув-тарбия жараёнида фан-техника тараққиёти ютуқларидан самарали фойдаланишда субъект-субъект фаоллиги наваторлиги, ижодкорлигининг устуворлиги, педагогик ҳамкорлиги;
- таълим-тарбия мазмуни, шакли, метод ва воситаларининг прогрессив характерга эгалиги;
- таълим-тарбия жараёнини бошқаришнинг инновацион характердалиги;
- ўзлаштиришнинг пухталиги, натижанинг амалий характердалиги;
- ўтиладиган мавзу мазмунининг моҳияти технологик воситалар (интерфаол методлар, АКТ, технологиялар) асосида ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда танланиши.

Методология (юнонча “”methodos-йўл, усул, “logos”- таълимот)- шахснинг амалий ва назарий фаолиятини тўғри уюштириш, тузиш тўғрисидаги таълимот: илмий билиш ва дидактик тараққиёт моҳиятини ёритувчи устувор ғоя, етакчи тамойил, муҳим қонуниятлар, назарий ҳамда амалий ёндошувлар мажмуидир.

Педагогик технологиянинг методологик асоси бўлиб, умуминсоний ва миллий қадриятларда, Ўзбекистон Републикасининг ёшлар таълими ва тарбиясига оид қонуниятларида, ратификация қилинган халқаро қонун хужжатларида, Ўзбекистон Президентининг маърузалари, асарлари, Фармон, қарор ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларида, Давлат дастурларида, мамалакатимиз ҳамда дунё миқёсида таълим технологияларига оид ихтиролар, новаторлик ғоялари, мутахассис олимларнинг ушбу соҳа юзасидан олға сурган илмий-назарий ғоялари, қарашлари, хулоса ва тавсиялари хизмат қилади.
Методологик асос эса- муайян назария ва таълимотларнинг етарлича илмий асосланиши, шахс фаолиятини тўғри уютириш учун асос (негиз) бўлиб хизмат қиладиган муҳим, етакчи ғоялардир.3
Демак, педагогик технологиянинг ижтимоий ҳаёт тараққиётига таъсири, жамият талаблари асосида инсон капиталини яратишдаги ўрни унга методологик ёндошувга боғлиқдир. Чунки таълим муассасалари кадрлар тайёрлашда жамият ва давлат буюртмасини бажаради.
Педагогик технологиянинг моҳиятини таълим-тарбия жараёнини технологик ёндошув яъни, қўйилган мақсадни амалга ошириш учун ўқув воситаларидан аниқ ва самарали фойдаланиш, мавжуд техник ҳамда методик имкониятларни тўлиқ сафарбар этишдан иборатдир. Технологик ёндашув жараённи лойиҳалашнинг методик муваффақияти гаровидир.
Ушбу босқичлар мантиқан бир - бирини давом эттиради, шаклан ва мазмунан тўлдиради. Бундай ёндашув таълим-тарбия самарадорлигини оширишда изчиллик ва систематикликни таъминлайди.
Таълим-тарбия жараёнини технологик ёндашув асосида лойиҳалаштириш ва уни амалиётга татбиқ этишда бир қатор таълимий-тарбиявий взифалар ўз-ўзидан ҳал этилади. Жумладан, умумий ва хусусий мақсадлар, таълим-тарбия тамойиллари, қонуниятлари аниқланади, жараён лойиҳалаштирилади (шакл, метод, восита, мазмун, вақт меъёрлари, билим, малака, кўникма мезонлари, илғор тажриба, фан-техниканинг замонавий ютуқлари, халқаро таълим-тарбия натижаларига қўйиладиган талаблар, педагогик ижодий ҳамкорлик ва б.қ), ташхисланади, таълим-тарбиянинг мазмунан ва тематик янги йўналишлри белгиланади, жараённи бошқаришнинг инновацион шакли аниқланади, натижалар стандартлаштирилади, таълим-тарбия жараёнининг ҳам объекти ҳам субъекти ҳисобланган ўқитувчи ва ўқувчининг коммуникатив фаолиятининг шакли ва мазмуни режалаштирилади.Ўқитувчи ва ўқувчининг ички ва ташқи ресурсларидан оқилона фойдаланилади.
Таълим-тарбия жараёнининг муваффақиятини кафолатловчи педагогик омиллардан бири тамойиллар ҳисобланади.
“Таълим тамойиллари- таълим назариясининг асосий етакчи қоидалари бўлиб, ўқитиш асосидаги таълим ва уни ташкил этиш жараёнини ташкил этиш мазмуни, шакли, методи, воситалари танлаишини белгилайдиган бошланғич асослар ҳисобланади”4
Дарҳақиқат, педагогик технологянинг умумпедагогик (дидактик, тарбия, бошқариш) тамойиллари билан бир қаторда айнан ўзига хос бўлган хусусий тамойиллари ҳам мавжуд. (1-шакл)


Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish