Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети педагогика ва психология кафедраси



Download 3,12 Mb.
bet31/144
Sana24.02.2022
Hajmi3,12 Mb.
#189520
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   144
Bog'liq
2 5271622200317708848

Компьютерли ўқитиш технологияси

Компьютерлаштирилган ўқитиш технологияси – бу компьютердан фойдаланишга асосланган ўқитишдир. Ўқитишнинг компьютер технологияси янги ахборот технологияларнинг бир туридир. Ахборот технологияларда бундан ташқари бошқа ахборот воситалари (телевидение, видео ва бошқалар) ишлатилиши мумкин. Компьютер технологиялари дастурлаштирилган ўқитиш ғояларини ривожлантиради, замонавий компьютерлар ва телекоммуникацияларнинг йирик имкониятлари билан боғлиқ бўлган ў


Ўқитишнинг компьютер технологияси, компьютернинг инсон индивидуал қобилиятларига мослигига таянади. Ўқитиш жараёнини оптимал даражада тезкор бошқариш имконияти мавжудлиги, бу ўқитишнинг турининг универсал мулоқоти кўринишида эканлиги, психологик қулайликлари, ўқитишнинг чекланмаганлиги билан ажралиб туради.
қитишнинг мутлақо янги ҳали тадқиқ қилинмаган технологик вариантларини очиб беради. Телекоммуникацион тизимлар, шу жумладан компьютерлар ҳозирги замон илмий-техник тараққиётнинг маҳсули ҳисобланади. Илмий-техник тараққиёт илмий-техник ахборотнинг кўчкисимон ўсиши билан белгиланади. Талабаларнинг индивидуал табиий қобилиятларини ҳисобга олиб, имкони борича максимал даражадаги ахборотни ўзлаштириш фақат компьютерлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Яъни ўқитишнинг компьютер технологияси асосида ўқув жараёнини жадаллаштириш ва самарадорлигини максимал даражада оширишга эришиш мумкин.
К омпьютерли ўқитиш технологияси мазмун жиҳатдан компьютер хотирасига киритилган педагогик дастурий воситалар билан фарқланади. Дастурий воситалар мавзу, бўлим ёки бутун ўқув фани бўйича тузилиши мумкин ва у ўқув материали ўзлаштирилиши диагностикаси баҳолашни ва мониторингини ҳам ўз ичига олади. Компьютерли ўқитиш технологияси­нинг самарадорлиги дастурий воситаларнинг ишлаб чиқилиш даражаси билан бир қаторда ўқув жараёнини ва ишчи ўринларини тўғри ташкил этилганига боғлиқ бўлади.
Компьютерли ўқитиш технологиясида қуйидагилар зарур ҳисобланади: индивидуал ўқитиш; мунтазам равишда компьютер ёрдамида диагностик тестлар ўтказиш; ўқув мақсадларига эришилганлигини баҳолаш.
Компьютерли ўқитиш технологиясида ўқитиш циклининг қайта такрорланиши энг самарали таъминланади.
Бу ўқитиш технологиясида педагогнинг функцияси қуйидагилардан иборат бўлади: дастурий воситаларни тайёрлаш; ўқув жараёнининг (ўқув жараёни графиги, диагностика, назорат) гуруҳ, фан миқёсидаташкил этиш; ишчи ўринларини ташкил этиш, йўл-йўриқлар бериш, тармоқни бошқариш; талабалар билан мулоқотда бўлиш, индивидуал ўқитишни таъминлаш.


Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish