Табақалаштирилган ўқитиш технологияси
Табақалаштирилган ўқитиш ўқув жараёнининг ташкил этишни бу шакли умумий дидактика тизимига асосланган бўлиб, махсус ташкил эттирилган талабаларнинг гомоген гуруҳларида, ўқув жараёнини махсуслаштиришни таъминлайди.
Ўқитишни табақалаш (бу тушунча ўқитиш жараёнини ўзи билан боғлиқ) – услубий, психологик-педагогик ва ташкилий-бошқарув тадбирлар мажмуаси асосида тузилган турли хилдаги гомоген гуруҳларда ўқитиш учун турли хил шарт-шароитларни яратиш демакдир.
Ўқитишнинг энг юқори олий поғонаси индивидуал ўқитиш ҳисобланади.
Ўқитишни табақалаштириш
|
А. Бошланғич поғона
|
В. Ўрта поғона
|
С. Олий поғона
|
Оқимларда ва академик гуруҳларда ўқитиш
|
Гомоген гуруҳларда ўқитиш (ГГЎ)
|
Индивидуал ўқитиш (ИЎ)
|
О
|
Ў
|
ГГЎ
|
ИЎ
|
М
|
Қ
|
ИЎ
|
М
|
И
|
ИЎ
|
А
|
Т
|
ИЎ
|
В
|
И
|
ИЎ
|
И
|
Ш
|
ИЎ
|
Й
|
|
ГГЎ
|
ИЎ
|
|
|
ИЎ
|
|
ИЎ
|
|
ИЎ
|
Ўқитишнинг табақалаштириш поғоналари.
Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим тизимида гомоген гуруҳлар, талабаларнинг индивидуал-психологик хусусиятлари, аввало ақлий ривожланиш даражаси асосида тузилади.
У мумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида талабаларнинг ақлий ривожланиш даражаси бўйича табақалашнинг ижобий томонлари билан бир қаторда салбий томонлари ҳам мавжуд бўлади. Олий мактаб учун эса бу ўқитиш тизимига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Ҳозирги пайтда олий ўқув юртларига кирувчиларнинг билимларни ўзлаштириш даражаси 100 % дан 25 % гача ташкил этади. Бундай шароитда давлат таълим стандартлари талабига мос олий малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ўқитишни табақалаштириш давр тақозосидир.
Индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси
Т алабанинг мавжуд шахсий имкониятларни рўёбга чиқаришини таъминлаш,замонавий ўқув жараёнига қўйиладиган жадаллашган илмий-техникавий тараққиётининг талабидир. Бунга индивидуал ва индивидуаллаштирилган ўқитиш орқали эришиш мумкин.
Индивидуал ўқитиш – бу ўқув жараёнининг ташкил этишнинг шакли бўлиб, бунда педагог талабалар билан яккама-якка шуғулланади, талаба ўқув воситалари (китоблар, компьютер ва ҳ.к.) ёрдамида узлуксиз мустақил таълим олади.
И
Узлуксиз тескари алоқа ва ўқув мақсадларга эришилганлигини баҳолашни таъминлаш мажбурий ҳисобланади.
ндивидуал ўқитишнинг афзалликлари: педагогик жараённинг талаба қобилиятларига мослашувчанлиги имкониятидир. Бунда талабанинг билим олиш даражаси доимий мониторингини амалга ошириш ва зарурий тузатишлар киритиш натижасида оптимал педагогик жараённи ташкил этилади
Индивидуал ёндашиш – бупедагогик тамойилга кўра, педагогик жараёнда педагогнинг талабалар билан ўзаро муносабати, уларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қурилади ва бутун гуруҳ ҳамда ҳар бир алоҳида талабанинг ривожи учун психологик-педагогик муҳит яратилади.
Индивидуаллаштирилган ўқитиш бундай ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш асосида ўқитиш йўллари, усуллари, суръати танланади ва турли ўқув-услубий психологик-педагогик ҳамда ташкилий бошқарув тадбирлари орқали таъминланади.
Индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси– бунда ўқув жараёнини ташкил этишда индивидуал ёндашиш ва ўқитишнинг индивидуал шакли устивор ҳисобланади. Ўқитишнинг барча шахсга йўналтирилган технологияларида у ёки бу даражада индивидуал ёндашиш қўлланилади, аммо индивидуаллаштирилган ўқитишда, индивидуаллаштириш, ўқув мақсадларига эришишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Индивидуаллаштирилган ўқитишнинг асоси, талабанинг индивидуал-педагогик хусусиятларини ўрнатиш ҳисобланади. Олинган натижалар асосида, ўқитиш усули танланади. Қабул қилинган технологиялар, қоидалар ва тамойилларга кўра ўқитиш жараёни амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |